Саноат бинолари фанидан «autocad» дастури ёрдамида
D. AutoCAD да ишлаш учун экранни созлаш
Download 1.37 Mb.
|
Autocad Саноат бино
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ 1. Курс лойиҳасининг график қисмини бажариш бўйича кўрсатмалар
D. AutoCAD да ишлаш учун экранни созлаш
1. Ишчи столдан AutoCAD ярлик белгисига курсор олиб борилади ва мишканинг чап томон тугмачаси 2 марта босилади. 2. Автокатнинг қуйидаги ойнаси пайдо бўлади. 3. Экранга курсор келтирилиб, «мишка»нинг ўнг тугмаси босилади ва (настройка-options) камандасига кирилади. Настройкадаги тугмачаси босилмайди, чунки бу программа учун берилган командадир. 4. Кейинги тугмача - босилиб, ишлашга қулай қилиб қуйидагича тайёрланади. 5. (экран) тугмани босганда экранда юқоридаги кўриниш ҳосил бўлади, унга сонлар ва птичкалар қўйилади. II. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ 1. Курс лойиҳасининг график қисмини бажариш бўйича кўрсатмалар Саноат иншоотлари фани қурилиш йўналиш бўйича мутахасисларни шаклланишида талабалар томонидан соҳа фанларидан ўзлаштирган билимларини ўзида синтез қилади. Бу фанда саноат бинолари ва иншоотлари ҳамда уларнинг мажмуаларини архитектура-қурилиш лойиҳалари асослари, конструктив элементлари ва қисмлари, архитектуравий композициялари, архитектуравий лойиҳалашнинг физик-техник асослари, корхоналарнинг бош режалари ўрганилади.Ушбу фаннинг ўқув дастурига биноан курс лойиҳасида зилзилавий нохияларда берилган параметрларга асосан йирик элементлардан қуриладиган саноат биносини, маъмурий-маиший корпуси билан лойихаланиши керак. Лойихалашдан максад талабаларда мустакил ижод килиш қобилиятини тараққий эттириш ва зилзилавий ноҳияларда саноат, маъмурий-маиший биноларни лойихалашда, йўналиш буйича назарий ва амалий дарсларда олган билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдир. Вариант бўйича олинган топшириқ (илова) асосида бажарилган курс лойиҳасининг ҳажми 15-25 бет ҳисобий тушунтириш хати ва ўлчамлари 30х42 (30х21) см, умумий ҳажми 4-6 (8-12) варақдан иборат бўлган чизмалардан иборат бўлади. Саноат иншоотлари фанидан курс лойиҳасини бажариш учун зарур бўлган илк маълумотлар кафедра томонидан берилган топшириқда келтирилади. Унда курс лойиҳасининг мавзуси, бинонинг вазифаси, қурилиш жойи, қурилиш майдончасининг рельефи ва тупроқ тури, ер ости сувларининг сатҳи, ҳажм-режавий ечимнинг қабул қилинган схемаси ва параметрлари, йириклаштирилган технологик схема, асосий ишлаб чиқариш бўлимлари ва уларнинг тахминий майдонлари, краннинг юк кўтариши, ушбу цехда ишлайдиган одамлар сони, шу жумладан энг катта сменада ишлайдиганлар сони, асосий ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳи, ишнинг кўрув разряди, ички муҳитнинг ҳисобий ҳарорати ва бошқалар. Лойиҳанинг график қисмида қуйидагилар тасвирланади: бинонинг бош режаси схемаси (М1:200-500); ишлаб чиқариш биносининг режалари (М1:200); ишлаб чиқариш биносининг қирқимлари (М1:200 ёки 1:100); саноат биносининг фасади (М1:200 ёки 1:100); пойдевор, ёпма ва том режалари ( мос ҳолда М1:200 ва М1:400 ); конструктив деталлар (4-5 та, М1:5 – 1:20 ); маъмурий-маиший бинонинг режалари (М1:200 ёки 1:100). Лойиҳанинг график қисмини қуйидаги бажариш тавсия этилади. Биринчи бўлиб ишлаб чиқариш цехининг режаси, кейин қирқимлар ва бир ёки икки конструктив деталлар чизилади. Учинчи варақда фасад ва бино бош режасининг схемаси, тўртинчи варақда пойдевор режаси ва икки ёки уч конструктив деталлар, бешинчи варақда ёпма, том ва бир ёки икки конструктив деталлар ва тугунлар, энг сўнгги варақда маъмурий-маиший бинонинг режалари жойлаштирилади. Тушунтирув-ҳисоб ёзувида қуйидагилар келтирилади: раҳбар тузиб, имзолаган ва кафедра мудири томонидан тасдиқланган курс лойиҳасини тузиш бўйича топшириқ варақаси; кириш; ишлаб чиқариш биносининг ҳажм-лойиҳавий ечими; қабул қилинган режавий антисейсмик тадбирлар ёзуви; бинонинг асосланган конструктив ечимини ёзуви; қабул қилинган конструктив антисеймик тадбирлар; фасаднинг архитектуравий-бадиий ечими; ёрдамчи бинонинг ҳажм-режавий ечимининг ёзуви ва хоналар майдони ҳамда санитар-техник жиҳозларнинг ҳисоби; иссиқ қуруқ иқлимнинг ўзига хос хусусиятларини мужассам этган саноат биносии бош режасининг ёзуви; ишлаб чиқариш биноси ташқи тўсиқ конструкциясининг иссиқлик техникаси ҳисоби; ишлаб чиқариш биноси майдонининг табиий ёритилганлик ҳисоби; атоф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари; фуқаролик мудофааси масалалари . Қуйида автокад дастури бўйича ишлаб чиқилган курс лойиҳасининг график қисмига оид материаллар келтирилган. Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling