Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
*Пайванд баллонлар учун Пўлатларнинг турларга, синфларга бўлиниши.
*Кўрсатилга турдаги ва синфдаги пўлатлар қиздиришга мойил Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 3-илова Идишларнинг геометрик ўлчовларига рухсат бериш ва четга чиқиш Листлардан ва болғаламалардан тайёрланган гардишларнинг, цилиндрсимон бортланган тублар элементларининг, сферик тубларнинг ташқи (ички) диаметрларининг оғиши номинал диаметрнинг ±1 % дан ошмаелиги керак. Ҳар қандай кўндаланг кесимда нисбий оваллиги 1 %дан ошмаслиги керак. Нисбий оваллик қуйидаги формула бўйича аниқланади: штуцерлар ва люклар йўқ бўлган кесимда α= 2(Dmax -Dmin) . 100 %; Dmax+Dmin штуцерлар ва люклар бор кесимда α= 2(Dmax -Dmin -0,2d) . 100 %; Dmax+Dmin бунда Dmax Dmin - тегишлича идишнинг энг катта ва энг кичкина ташқи (ички) диаметри, mm. d - штуцер ёки люкнинг ички диаметри, mm. Гардиш деворлари қалинлигининг ички диаметрга нисбатан 0,01 ва ундан кам бўлмаган идишлар учун нисбий оваллик ўлчамини 1,5 %гача кўпайтиришга рухсат берилади. Ташқи босим остида ишлайдиган идишларнинг элементлари учун нисбий оваллик 0,5 %дан ошмаслиги керак. 1-расм. Пайванд чоклари четларининг қиррадорлиги П айванд чоклари четларининг қиррадорлиги f=0,ls+3 mm дан ошмаслиги керак, лекин идиш элементлари учун, 11-жадвалда кўрсатилган тегишли ўлчамларидан кўп бўлмаслиги керак. 11-жадвал
Идишнинг чидамлилигини аниқловчи, учма-уч бирикмаларда, юза оралиғи бўйича ўлчанаётган, листлар четларининг силжиши (2-расм), b=0,ls дан ошмаслиги, лекин 3 mm дан катта (кўп) бўлмаслиги керак. Электршлакли пайвандлашни бажаришдаги чоклардан ташқари, айланма чоклар четларининг силжиши, 3-жадвалда келтирилган ўлчамлардан ошмаслиги керак. Электршлакли пайвандлашни бажаришдаги айланма чоклар четларининг силжиши 5 mm дан ошмаслиги керак. 2-расм. Листлар четларининг силжиши 12-жадвал
*Пайванд бирикмалари учун, четларининг силжиши 5 mm дан кўп, 1:3 қиялик билан уланиш юзаларига қоплаш шароитида. Учма-уч пайвандлаб бириктирилган қувурларда четларнинг силжиши, 13-жадвалда келтирилган ўлчамлардан ошмаслиги керак. 13-жадвал
Ушбу иловада кўрсатилмаган рухсатномалар МТҲ талабларига мос келиши керак. Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 4-илова Пайвандлаш технологиясини аттестацияси Пайвандлаш технологиясини аттестацияси тадқиқот (текшириш) ва ишлаб чиқариш қисмларига бўлинади. Пайвандлаш технологиясининг тадқиқот аттестацияси, лойихалаштиришни хисоблаш ва технологик тавсияларни (технологияни қўллаш сохаси, пайвандлаш материаллари, иситиш режимлари, пайвандлаш ва термик ишлов бериш, пайванд бирикмалари тавсифининг қабул қилиш-топшириш кўрсаткичларини кафолатлари, назорат усуллари ва бошқалар) бериш учун зарур бўлган, пайванд бирикмалари тавсифланиши аниқлаш максадида олиб борилади. Тадқиқот аттестациясида аниқланадиган пайвандлаш бирикмаларининг тавсифлари, асосий металлнинг турларига ва вазифаларига боғлик ҳолда ва пайванд бирикмаларини ишлатишнинг қуйидаги шароитлари бўйича танланади: нормал ва ишчи ҳароратидаги механик хусусиятлари, шу жумладан узилишга вақтинчалик қаршилик, оқувчанлик чегараси, металл чокларининг нисбий узайиши ва нисбий торайиши, металл чокнинг ва пайвандлашнинг термик таъсири зонасининг зарбли ёпишқоқлиги, пайвандланган бирикмаларнинг узилишга вақтинчалик қаршилиги ва эгиклик бурчаги; давомли чидамлилик, қайшқоқлик ва сирғалувчанлик; даврий чидамлилик; металл чоклари ва пайвандлаш термик таъсири зонаси муртлигининг критик ҳарорати; ишчи ҳароратда термик эскиришдан сўнг пайвандлаш бирикмалари хусусиятларининг турғунлиги; ишчи мухитда оксидланиш жадаллиги; йўл қўйиб бўлмайдиган дефектларни мавжуд эмаслиги; кристаллараро коррозияга қарши чидамлилиги (аустенит синфи пўлатларидан элементлар учун пайванд бирикмалари); бажариладиган пайванд бирикмаларнинг узига хос бошқа хоссалари. Пайвандлаш технологиясининг ишлаб чиқариш аттестацияси, аниқ ишлаб чиқариш шароитларида, унинг асосида бажарилган пайвандлаш бирикмаларининг ушбу Қоидалар ва МТҲ талабларига, мувофиқлигини текшириш мақсадида, уларни қўллашдан олдин ҳар бир ташкилотда ўтказилади. Ишлаб чиқариш аттестацияси, ушбу корхонада бажариладиган, бир хил турдаги пайвандлаш бирикмаларининг таърифи 20-Иловада келтирилган ҳар бир гурухи учун ўтказилади. Ишлаб чиқариш аттестацияси, ташкилотда ташкил этилган аттестация комиссияси томонидан, бу ташкилотда ишлаб чиқилган ва комиссия раиси тасдиклаган (режа) дастурга мувофиқ ўтказилади. Дастур, пайвандлаш бирикмаларини бўзилмайдиган ва бўзиладиган назоратни олиб борилишини ва назорат натижалари бўйича пайвандлаш сифатини бахоланишини назарда тутиши керак. Ишлаб чиқариш аттестациясини, шу жумладан ушбу Қоидалар амалда киритилишигача ташкилотда қўлланиб келинганини, ўтказиш тартиби МТҲ ёки ИЧТҲ билан белгиланади. Агарда пайвандлаш технологиясининг ишлаб чиқариш аттестациясида, синовнинг бирор-бир тури бўйича қониқарсиз натижа олинган бўлса, унда аттестация комиссияси, олинган натижалар талабларда белгиланганга мос эмаслигининг сабабларини аниқлаш бўйича чоралар қабул қилиши ва такрорий синовии ўтказиш кераклиги ёки ишлаб чиқариш бирикмаларини пайвандлаш учун ушбу технология ишлатилиши мумкин эмаслиги ва ишнинг кам-кўстини охиригача етказиб, тамомлаш зарурлигини ҳал килиши керак. Тадқиқот аттестациясида белгиланган даражага нисбатан пайвандлаш бирикмалари хусусиятларининг ёки сифатларининг ёмонлашган холатида тайёрловчи- корхона (монтаж қилиш ёки таъмирлаш ташкилоти), пайвандлаш технологиясини қўлланишини тўхтатиши, уларнинг ёмонлашишини келтириб чиқарган сабабларини аниқлаши ва бартараф қилиши, ва такрорий ишлаб чиқариш аттестациясини ўтказиши, зарурият бўлганида - текшириш аттестациясини ўтказиши керак. Идишларни тайёрлашда, монтаж қилишда ва таъмирлашда, пайвандлашнинг ҳар қандай аттестацияланган технологиялар қўлланиши мумкин. Мартенсит ва мартенсит-феррит аустенит ва юқори хромли пўлатдан тайёрланган деталлар учун газ билан пайвандлашни қўллашга йўл қўйилмайди. Пайвандланадиган деталларни олдиндан ва бир йўла қиздирилишининг зарурияти ва режими (тартиби) пайвандлаш технологияси билан аниқланади ва ИЧТҲда кўрсатилган бўлиши керак. Атроф ҳавонинг манфий ҳароратида қиздириш, мусбат ҳолатидагидек амалга оширилади, лекин қиздириш ҳарорати 50 0С га юқори бўлиши керак. Пайвандлашдан сўнг чок ва ёндошган жойлар тошқолдан (шлакдан), металл сачратмаларидан ва бошқа ифлосликлардан тозаланган бўлиши керак. Контактли пайвандлаш билан бажарилган қувурларнинг туташган қисмининг ички грати, берилган ўтиш кесимни таъминлаш учун олиб ташланган бўлиши керак. 2000>5000> Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling