Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet31/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
7-илова
Идишларнинг пайвандлаш бирикмалари назоратига талаблар

  1. Тайёрловчи-гашкилот (охиригача тайёрловчи), монтаж қилувчи ёки таъмирловчи ташкилот, ўзларининг маҳсулотларининг назорат қилиш шундай турларини ва хажмларини қўллашга мажбурки, бунда йўл қўйиб бўлмайдиган камчиликлар (дефектлар) аниқланиши, уларнинг юқори сифати ва ишлатишда ишончлилиги кафолатланиши керак.

Пайвандлаш ва пайвандланган бирикмаларнинг сифатини назоратига қуйидагилар киради:
ходимларини аттестациядан ўтганлигини текширишни;
йиғиш-пайвандлаш, (термик) қиздириш ва назорат асбоб-ускуналарини, аппаратураларни, асбобларни ва инструментларни текшириш;
асосий материаллар сифатининг назорати;
пайвандлаш материалларининг ва дефектоскопия учун материалларнинг сифат назорати;
пайвандлаш технологиясининг операцион назорати;
пайвандлаш бирикмалари сифатини бўзмайдиган усулда назорати;
пайвандлаш бирикмалари сифатини бўзиш усулида назорати;
камчиликларни (дефектларни) тузатиш назорати.
Назорат турлари, ушбу Қоида талабларига, буюм ва пайвандлашга, МТҲга мувофиқ, лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланади ва идишларнинг конструкторлик (тузилиши) хужжатларида кўрсатилади.

  1. Пайвандланган бирикмалар назоратининг усулларини ва хажмларини белгилаш учун 14-жадвал бўйича босимни, девор ҳароратини ва мухит тавсифини ҳисобланишига боғлик ҳолда. идишларнинг гурухларини аниқлаш керак.

14-жадвал

Идишлар, гурухлар

Хисобланган босим,
MPa (kgf/cm2)

Девор харорати, 0С

Ишчи мухит

1

0,07 (0,7)дан юқори

Қатъий назар

12.1 007 Давлат стандарта бўйича портлаш ёки ёниш хавфи, ёки 1-,2- хавфлилик синфи

2

2,5 (25)гача

70дан паст, 400 дан юқори

1-гурух идишлар учун кўрсатилган ташқари, ҳар қандай (идишларга)



2,5 (25)дан юқори 4
(40)гача

70дан паст, 200дан юқори

4 (40)дан юқори 5
(50)гача

40дан паст, 200дан юқори

5 (50)дан юқори

Қатьий назар

3

1,6(16)гача

-70дан -20гача 200дан 400гача

1,6(16)дан юқори 2,5 (25)гача

-70дан 400гача

2,5 (25)дан юқори 4 (40)гача

-70дан 200гача

4 (40)дан юқори 5 (50)

-40дан 200гача

4.

1,6(16)гача

-20дан 200гача




14-жадвалда босим ва ҳарорат бўйича параметрлар рақамлари (бирикмалари) кўрсатилмаган бўлса, гурухларни аниқлаш учун, максимал параметрларга амал қилиш керак.


Девор ҳарорати теплотехник ҳисоблар ёки ўлчашлар натижалари асосида аниқланади, бу маълумотлар бўлмаганида эса, идиш деворига туташган мухит хароратига тенг (деб) қабул қилинади.

  1. Назорат ҳажми, ушбу Қоидаларда назарда тутилганидан кам бўлмаслиги керак.

  2. Идишларни тайёрлаш жараёнида, қуйидагилар текширилиши керак:

металлни пайвандланадиган деталлари ва пайвандловчи материаллар МТҲ
талабларига мослиги;
қирраларни тайёрлаш ва пайвандлаш усули билан йиғиш сифати амалдаги стандартлар ва чизмалар талабларига мослиги;
МТҲ талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, пайвандлаш ва қиздириб ишлов бериш технологик жараёнларига риоя қилинишини.

  1. Металл ва пайвандлаш бирикмалари бузмайдиган усулда назоратининг асосий турлари куйидагилар хисобланади:

визуал ва ўлчов;
радиографика;
ультратовуш ёрдамида;
стилоскопирование (нусха олиш йўли билан);
қаттиқликни ўлчаш;
гидравлик синаш;
пневматик синаш.
Булардан ташқари, МТҲда назарда тутилган хажмда тайёрловчи-ташкилотнинг техник шартларига мувофиқ бошқа усуллар (акустик эмиссия, магнитографика, рангли дефектоскопия, металл чокда феррит фаза миқдорини аниқлаш ва бошқалар)ни қўллаш мумкин.

  1. Бузиб назорат қилишда, механик хусусиятларни синови, металлографик тадқиқот ва кристаллитаро занглашга (коррозияга) қарши чидамлиликка синов ўтказилиши керак.

  2. Буюмлар, йиғма бирликлар ва пайвандлаш бирикмаларининг қабул қилиш назорати, металлни қиздириб, деформациялаб ва парчинлаб ишлов бериш билан боғлик барча технологик операциялар тугаганидан сўнг, бажарилиши керак.

Айрим усуллар билан назоратнинг кетма-кетлиги МТҲ талабларига мос келиши керак. Визуал ва ўлчов назорати, шунингдек стилоскопирование бошқа усуллар назоратидан олдин бўлиши керак.

  1. Ишларни ишлаб чиқарувчи-ташкилот ходимлари томонидан бажариш жараёнида, деталларни пайвандлашга тайёрлаш ва йиғиш, пайвандланадиган бирикмаларни пайвандлаш ва қиздириб ишлов бериш, камчиликларини (дефект) тузатиш каби технологик жараёнларнинг операцион назорати амалга оширилиши керак.

Операцион назоратда ушбу Қоидалар, МТҲ ва чизма талабларига бажарувчилар томонидан риоя қилиниши текширилади. Йиғишга, пайвандлашга ва қиздириб ишлов беришга тайёрлашдаги, хамда камчиликларни тузатишдаги каби ҳар қандай ишларни бажаришдаги назорат хажми МТҲда кўрсатилиши керак.

  1. Назоратнинг ҳар бир тури бўйича натижалар (шу жумладан операциони хам), ҳисобот ҳужжатларида (журналлар, формулярлар, қарорлар, маршрут паспортларида ва бошқаларда) акс эттирилиши (ёзилиши) керак.

  1. Назорат воситалари, агентлиги Ўзстандарт меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ метрологик текширувдан утиши керак.Дефектоскопия учун ҳар бир гурух материаллар (пенетрантлар, кукунлар, суспензиялар, радиографик плёнкалар, кимёвий, реактивлар ва бошқалар), улардан фойдаланишдан олдин, кирувчи (кириш) назоратга тортилиши керак.

  1. Ички босим остида ишламайдиган ёпиштириладиган деталларнинг пайвандланган бирикмаларини назорат қилиш усуллари ва хажмлари, буюмлар ва пайвандловга МТҲда белгиланиши керак,

13: Босим остида ишлайдиган идишларнинг асосий элементлари пайвандлаш бирикмаларининг назорати туғрисидаги маълумотлар идиш паспортига киритилиши керак.

  1. Визуал ва ўлчаш назоратига. идишлар ва уларнинг элементларининг барча пайвандлаш бирикмаларидаги қуйидаги камчиликларни аниқлаш мақсадида тортилади:

барча турдаги ва йўналиш аги ёриқлар;
чокларнинг ташқи юзасининг тешиклари ва ғоваклилиги;
кесилган жойлари;
дўнг куйдирилган жойлари, беркитилмаган кратерлари;
ушбу Қоидаларда назарда тутилган меъёрлар кўзда тутилганидан ортиқ пайвандланган элементлар қирраларининг силжиши ва биргаликда сурилиши;
бириктириладиган элементларнинг тугри чизик билан иуналмаганлиги;
техник хужжат талабларига чокларнинг шакллари ва ўлчамлари мос эмаслиги.

  1. Визуал (кў билан-дурбинда) кўрикдан олдин пайванд чокнинг юзаси ва унга туташган, чокдан икки томонга 20 mm дан кам бўлмаган кенгликдаги, асосий металл қисми шлаклардан ва бошқа ифлосликлардан тозаланган бўлиши, бу масофа электр шпакли усулда пайвандлашда 100 mm дан кам бўлмаслиги керак.

  2. Пайвандланган бирикмаларни кўрикдан ўтказиш ва ўлчаш чокнинг тўлик узунлиги бўйича ташқи ва ички томондан бажарилиши керак. Пайвандлаш бирикмаларини икки томондан кўриш ва ўлчаш имконияти бўлмаган ҳолатида, унинг назорати, лойиха муаллифи назарда тутган тартибда ўтказилиши керак,

  3. Ультра товушли дефектоскопия ва радиацион назорат, пайвандланган бирикмаларнинг ички камчиликларини (ёриқлар, эритилмаганлик, ғоваклар, шлакли қўшимчалар ва бошқалар) аниқлаш мақсадида ўтказилади.

  4. Жисмоний усулда идишларнинг пайванд бирикмаларини назорат қилишга, бузишсиз назорат сохасидаги мутахассисларни аттестациядан ўтказиш қоидаларига мувофиқ махсус назарий тайёргарликдан, амалий ўқишдан ва аттестациядан ўтган мутахассисларга рухсат берилади.

  5. Пайвандлаш бирикмаларини ультратовушли дефектоскопия ва радиацион назорати МТҲ талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.

  6. Назорат усули (ультратовушли дефектоскопия, радиографик назорат, иккала усул биргаликда), металлнинг узига хос физик хусусиятларини, йўл қўйиб бўлмайдиган камчиликларни янада тўлик ва аниқ аникланишини таъминлаш имкониятлари, шунингдек пайвандлаш бирикмаларининг аниқ (муайян) тури учун ушбу назорат усули ўзлаштирилганлигини хисобга олган холда танланади.

  7. Идишлар ва уларнинг элементларининг (тублар, гардишлар, штуцерлар, люклар, фланецлар ва бошқалар) учма-уч, бурчакли, таврли ва бошқа пайвандлаш бирикмаларини шу жумладан люклар ва штуцерларни идиш корпуси билан бирикмалари, ультратовушли дефектоскопия ёки радиацион усулларида назорат қилиш хажми 15-жадвалда кўрсатилганга мос бўлиши керак.

15-жадвал

Идишлар гурухи
(14-жадвалга қаралсин)

Ҳар бир чок узунлигидан назоратдаги чок қисмининг узунлиги, фоизда

1

100

2

100

3

50дан кам эмас

4

25дан кам эмас

Кўрсатилган назорат ҳажми ҳар бир пайвандланган бирикмага тегишли. Пайвандланган бирикмаларнинг кесишган жойлари ультратовушли дефектоскопия ёки радиацион усулида мажбуран назорат қилиниши керак.
Идиш корпусига ички ва ташқи мосламаларни пайвандлаш чокларини ультратовушли дефектоскопияси ёки радиацион назорати техник хужжатларда талаблар мавжудлигида ўтказилади.
22: Тез ечилувчи қопқоқлар билан таъминланган идишларнинг пайвандланган бирикмалари 100 % ҳажмда ультратовушли дефектоскопия ёки радиацион усулда назорат қилиниши керак.

  1. 3- ва 4-гурух идишлар учун радиацион ёки ультратовушли назорат жойларини, ташқи текшириш (кўриб чиқиш) натижалари бўйича пайвандлаш ишларини тугатгандан сўнг тайёрловчи-ташкилотнинг техник назорат бўлими белгилайди.

  2. Пайвандлаш бирикмаларининг тегишли жойини назорат қилишдан олдин, уларни шундай белгилаш (замаркирована) керакки, назорат харитасида ва радиацион суратларда тезда пайқаб олиш мумкин бўлсин.

  3. Ультратовушли дефектоскопияга ёки радиацион усулда 100 %дан кам хажмда назоратга тортиладиган пайвандлаш бирикмаларида йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсон (камчилик-дефект)лар аниқланганда, ушбу пайвандчи бажарган буюмнинг бир хил чоклари бирикманинг тўлиқ; узунлиги бўйича шу усул билан мажбуран назорат қилиниши лозим.

  4. Ультратовушли дефектоскопияни ёки айрим пайвандлаш бирикмалари ёнига боришнинг иложи бўлмаганда радиацион назоратни амалга оширишнинг имкони бўлмаганида ёки бу назорат усулларини самарасизлигида (жумладан, 100 mm дан кам ички диаметрли қувурлар ва штуцерларни пайванд чоклари) бу пайвандлаш бирикмаларининг сифат назорати белгиланган тартибда келишилган йўриқнома (инструкция)га мувофиқ бошқа усуллар билан бажарилиши керак. Фойдаланилган назорат усули туғрисидаги кўрсатма идиш паспортида ёзилади.

  5. Пайвандланган бирикмаларни ва буюмларни капилляр ва магнит кукунли назорати, юзадаги ёки юза остидаги нуқсон (камчилик)ларни аниқлаш мақсадида, чизмаларда ва МТҲда белгиланган назоратнинг қўшимча усули ҳисобланади.

  6. Капиллярли ва магнит кукунли назоратнинг сезувчанлик синфи ва даражаси чизмалар ва МТҲдар билан белгиланиши керак.

  7. Стилоскопировкали (услубда нусха олишли) назорат, легирланган металл деталларини ва пайванд чокларини, МТҲ чизмалари ва талабларига мослигини тасдиқлаш учун ўтказилиши керак.

  8. Стилоскопировкадан (услубда нусха олишли) қуйидагилар ўтказилади:

чизма бўйича легирланган пўлатдан тайёрланган бўлиши керак бўлган барча
пайвандланадиган деталлар (конструкция қисмлари);
МТҲ мувофиқ легирланган қўшма материаллардан тайёрланиши керак бўлган барча пайванд бирикмали қувурларнинг металл чоклари;
5-илованинг 4-бандига мувофиқ пайвандлаш материаллари.

  1. Пайвандлаш бирикмалари металл чокларининг қаттиқлигини ўлчаш, пайвандлаш бирикмаларини қиздириб ишлов беришни бажариш сифатини текшириш мақсадида ўтказилади.

  2. МТҲда белгиланган усулда ва хажмда перлитли ва мартенсит-ферритли синфдаги легирланган иссиққа чидамли пўлатдан тайёрланган пайвандлаш бирикмалари металл чокларининг қаттиқлиги ўлчаниши лозим.

  3. Механик хусусиятларнинг назорати, пайвандлаш бирикмаларини кристаллитлараро занглашга (коррозияга) қарши чидамлигини синаш ва металлографик тадқиқотлари назоратдан ўтган пайвандлаш бирикмаларидан тайёрланган намуналарда ўтказилиши керак.

Назорат пайвандлаш бирикмалари, мустахкамлигини аниқлайдиган идишнинг учма-уч пайвандланган бирикмаларидан бирини (гардишнинг бўйлама чоки, қавариқ тагликнинг хорда ва меридионал чоклари), шунингдек, бўйлама чокларга эга бўлмаган идишларнинг айланма чокларини ифодалаши керак.
Назорат пайвандлаш бирикмалари, назорат қилинадиган ишлаб чиқариш пайвандлаш бирикмаларига ўхшаган бўлиши (пўлат тури - маркаси, лист қалинлиги ёки қувур ўлчамлари, қирраларига ишлов бериш шакли пайвандлаш усули, паивандловчи материаллар,, чокнинг жойлашиши, иситиш режими ва ҳарорати, қиздириб ишлов бериш бўйича) ва назорат қилинадиган ишлаб чиқариш бирикмалари билан бир вақтда, ўша пайвандчи, ҳамда ўша пайвандлаш асбоб-ускуналари билан бажарилиши керак. Кўп қатламли идишларнинг айланма чоклари учун назоратли пайвандлаш бирикмалари, бу идишларни тайёрлашга МТҲда ўрнатилади.

  1. Кристаллитлараро занглашга (коррозияга) қарши чидамлиликни синашга ва металлографик тадқиқот олиб боришга, механик хусусиятларни текшириш учун мўлжалланган назорат бирикмаларни (пластин) пайвандлашда, пластиналарни пайвандлаш элементларига шундай ёпиштириш керакки, унда назорат пластина чоки пайвандланаётган буюм чокининг давоми бўлиши керак.

Пластиналарни прихватка қилиш имконияти бўлмаган, идиш элементлари бирикмаларини текшириш учун назорат пластиналарни пайвандлашни, назорат қилинадиган учма-уч бирикмалар пайвандловининг барча шартларига мажбурий риоя қилиниши билан алохида олиб борилиши мумкин.

  1. Идишларни автоматик (механик) пайвандлашда, хар бир идишга битта назорат бирикмаси пайвандланган бўлиши керак. Агарда иш вақти давомида бир технологик жараён бўйича бир хил идишларнинг бир нечтаси пайвандланаётган бўлса, ушбу иш вақти давомида пайвандланаётган барча идишлар гурухи учун битта назорат бирикмасини бажаришга рухсат берилади.

Идишларни қўл билан бир нечта пайвандчи пайвандлаётган бўлса, уларнинг ҳар бири ҳар бир идишга биттадан назорат бирикмасини пайвандлаши керак.

  1. Ультратовушли дефектоскопия ёки радиацион усулда учма-уч пайвандлаш бирикмаларини 100 % назорат ҳолатида идишлар кўплаб (сериялаб) тайёрланганда, идишларнинг тўлиқ гурухига биттадан назорат бирикмасини ҳар бир пайванд турига пайвандлашга рухсат берилади. Бунда бир гурухга, барча буюмларни йиғиш- пайвандлаш ишлари, қиздириб ишлов бериш ва назоратнинг ҳар қандай ишлари бўйича тайёрланиш даври уч ойдан ошмаганида, бир хил режимда қиздириб ишлов берилиши лозим бўлган ва битта технологик жараён бўйича бажарилган, қирраларининг ишлови бир хил шаклга эга, бир марка металлдан, бир турдаги металл махсулотдан (лист, қувурлар, болғаламалар ва шу кабилар) тайёрланган, ишлатилиши ва тури бўйича шунга ўхшаш идишлар, бирлаштирилган бўлиши мумкин.

  2. Учма-уч чокли қувурсимон элементлардаги пайвандланган бирикмалар сифатини назорат қилишда, уларни пайвандлаш билан бир вақтда айнан бир хил ишлаб чиқариш шароитларида бирлашмаларнинг механик хоссалари синовини ўтказиш учун синов учма-уч чоклар сони, ҳар бир пайвандловчи, бир хил чокларни пайвандлаган умумий сонининг 1 %-ни ташкил қилиши, лекин ҳар бир пайвандловчига биттадан кам чок бўлмаслиги, керак.

  3. Ҳар бир ҳолатда назоратдаги бирикмаларни пайвандлаш, идишларда назорат қилинадиган пайвандлаш бирикмаларни бажарган пайвандловчилар амалга ошириши керак.

  4. Назорат бирикмаларнинг ўлчамлари, механик синаш турларида назарда тутилган, кристаллитлараро занглашга (коррозияга) қарши чидамлилигига синашда металлографик тадқиқотларда, шунингдек такрорий синовлар учун назарда тутилган, улардан керакли сонда барча намуналарни қирқиб олиш учун етарли бўлиши керак.

  5. Назорат пайвандлаш бирикмалари, тулиқ узунлиги бўйича ультратовушли дефектоскопиядан ёки радиацион назоратдан ўтган бўлиши керак.

Агарда назорат бирикмада йўл қўйиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган бўлса, бу бирикмаларга кирган ва илгари дефектоскопияга учрамаган, барча ишлаб чиқариш пайвандлаш бирикмалари тўлиқ узунлиги бўйича бузишсиз назорат усули билан текширувдан ўтказилиши лозим.
41». Механик синовлар, назоратдаги учма-уч пайвандланган бирикмалар идишларни тайёрлашга, ушбу Қоидалар ва техник шартлар талабларига, уларнинг механик хусусиятлари мувофиқлигини текшириш мақсадида ўтказилиши керак.
Механик синовларнинг мажбурий турлари:

  1. статик чўзилишга - барча гурух идишлар учун (ушбу илованинг 14-жадвал);

  2. статик эгилишга ёки яссилашга - барча гурух идишлар учун;

  3. зарбали эгилишга - пайвандлашда санчилишга мулжалланган пўлатдан тайёрланган идишлар ва 5 МРа (50 kgf/cm2)дан кўп ёки 450 °С дан юқори ҳароратдаги босимда ишлаш учун мулжалланган идишлар учун (7-илова);

  4. зарбали эгилишга -20 °С дан паст ҳароратда ишлаш учун мулжалланган 1-, 2-, 3-гурух идишлар учун.

Пайвандлаш бирикмаларни зарбали эгилишга синаш, 3-банд бўйича 20 °С ҳароратда, 4-банд бўйича ишчи ҳароратда, девор қалинлиги 12 mm ва ундан кўп бўлган идишлар ва уларнинг элементлари учун ўтказилади.

  1. Ҳар бир назорат учма-уч пайвандлаш бирикмаларидан қуйидагилар қирқиб олиниши керак:

статик чузилишга синаш учун иккита намуна;
статик эгилишга ёки яссилашга синаш учун иккита намуна;
зарбали эгилишга синаш учун учта намуна.

  1. Қувурларининг шартли тешиги 100 mm дан кам ва девор қалинлиги 12 mm дан кам бўлган идишларнинг элементларининг назоратдаги чокларини қувурсимон статик эгилишга синовини яссилашга синов билан алмаштирилиши мумкин.

  2. Пайвандлаш бирикмаларининг механик синови давлат стандартлари талабларига мувофиқ бажарилиши керак.

  3. Пўлатли бирикмаларни статик эгилишга синашда олинган кўрсаткич,

16-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан паст бўлмаслиги керак.
16-жадвал




Рухсат берилган эгилиш минимал бурчаги, градус

Пўлатнинг тури, синфи (10-иловага мувофиқ)

Электрёй, контактли ва электр шлакли пайванд

Газ пайванд

Пайвандлаш элементларининг қалинлиги, mm

20дан кўп эмас

20дан кўп

4гача

1

2

3

4

Углеродли (карбонли)

100

100

70

Кам легирланган марганецли, марганец- кремнийли

80

60

50

Кам легирланган
хроммолибденли,
хроммолибденванадийли

50

40

30

Мартенситли

50

40

-

Ферритли

50

40

-

Аустенит-ферритли

80

60

-

Аустенитли

100

100

-

Темирникелли ва никел асосидаги қотишмалар

100

100

-

  1. Пайвандлаш бирикмаларини зарбали эгилишига синаш, уларнинг очилиш томонидан чок ўқи бўйича кертикли намунасида бажарилади агарда кертик жойи, пайвандлаш бўйича ва пайвандлаш бирикмаларини назорати бўйича тайёрлашга техник шартларда ёки йўриқномада махсус айтиб ўтилмаган бўлса, бажарилади.

Пўлат пайвандланган бирикмаларнинг зарбали ёпишқоқлик қийматлари,
17-жадвалда кўрсатилган қийматлардан паст бўлмаслиги керак.
17-жадвал

Синаш
ҳарорати,
°С

Зарбали ёпишқоқликнинг минимал қийматлари, J/cm2 (kgf • m/cm2)

Ферритли, аустенит- ферритли ва аустенитли синфдагилардан ташқари барча пўлатлар учун

Ферритли ва аустенит- ферритли синфдаги пўлатлар учун

Аустенитли синфдаги пўлатлар учун

KCU

KCV

KCU

KCV

KCU

KCV

20

50(5)

35 (3,5)

40 (4)

30(3)

70 (7)

50 (5)

-20дан паст

30(3)

20 (2)

30(3)

20 (2)

30(3)

20 (2)

Зарбали ёпишқоқликка синаш, буюмларни тайёрлашда стандартлар ёки TШ талаблари бўйича, KCU ёки KCV турдаги намуналарида бажарилади.



  1. Қувурларнинг пайвандланган бирикмаларини яссилашга синовида, синаш кўрсаткичлари, ўша сортаментдаги ва ўша материалдан тайёрланган қувурлар учун стандартларда ёки техник шартларида белгиланган тегишли минимал кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги керак.

Бўйлама пайванд чоки қувурларнинг намуналарини яссилашга синашда, у деворларнинг якинлашиш тегишлигига перпендикуляр жойлашган бўлиши керак.

  1. Пайвандлаш бирикмаларнинг механик хусусиятлари кўрсаткичлари, айрим намуналарни синашдаги натижаларнинг ўртача арифметик қийматидек аникланиши керак. Синашларнинг умумий натижалари, агарда намуналардан бири узайиш, статик эгилиш ёки яссилашга синовида белгиланган меъёрдан пасайиш томонига 10 %дан кўп натижаларни кўрсатган бўлса, қоникарсиз деб ҳисобланади.

Зарбали эгилишга синовда натижалар, намуналардан бири 17-жадвалда кўрсатилгандан паст натижаларни кўрсатган бўлса, қоникарсиз деб ҳисобланади. Синаш харорати минус 40 °Сдан паст бўлганида, битта намунада зарбали ёпишқоқликнинг KCU бўйича пасайишига 25 J/cm (2,5 kgf • m/cm2)гача ёки KCV бўйича 20 J/cm2 (2 kgf • m/cm2)гача камайишига рухсат берилади.

  1. Механик синовлар турларидан бири бўйича қониқарсиз натижалар олинганда бу турдаги синовлар, ўша назорат учма-уч бирикиш жойидан бирикишни қирқиб олинган намуналарни иккиламчи миқдорида қайтарилиши керак. Қўрсатилган бирикиш жойидан намуналарни қирқиб олишнинг иложи бўлмаганда, такрорий механик синовларни, назоратдаги буюмлардан ишни бажарган пайвандловчи қирқиб олган, ишлаб чиқариш ўтказилиши керак.

  2. Қуйма ва болғаланган элементларнинг, қуйма деталли қувурларнинг, ҳар хил синфдаги пўлатдан ясалган элементларнинг пайвандлаш бирикмаларини, шунингдек бошқа айрим пайвандлаш бирикмаларни, механик синаш зарурияти, хажми ва тартиби, МТҲ бўйича ўрнатилади.

Нометалл ва композицион материаллардан бўлган идишлар учун намуна - гувохлар назарда тутилиши керак. Конструкцияси, тайёрлаш технологияси ва уларни синаш турлари, ушбу идиш учун техник шартлар билан аниқланади.

  1. Металлографик тадқиқотга, қуйидагиларга мулжалланган идишларни ва уларнинг элементларини чидамлилигини аниқловчи, назорат учма-уч пайвандлаш бирикмаларига йўлиқиши керак:

5 МРа (50 kgf/cm2)дан кўп босимда ёки 450 °Сдан юқори ҳароратда ёки босимдан қатьий назар, минус 45 °Сдан паст хароратда ишлаш учун мулжалланганлари;

пайвандлашда тоблашга мойил легирланган пўлатдан тайёрланганлари;


икки қатламли пўлатдан тайёрлангани;
иссиқ ёриқлар ҳосил қилишга мойил пўлатдан тайёрлангани (техник лойиха муаллифи белгилайди).
Металлографик тадқиқотларни, аустенит синфдаги пўлатдан тайёрланган, қалинлиги 20 mm гача идишлар ва уларнинг элементлари учун ўтказмасликка йўл қўйилади.

  1. Пайвандлаш бирикмаларининг металлографик тадқиқотлари учун намуналари (шлифлари), чокка кўндаланг кесиб олиниши ва давлат стандартлари ёки МТҲ талабларига мувофиқ тайёрланиши керак.

Пайвандлаш бирикмаларининг металлографик тадқиқотлар учун намуналарига чокнинг барча кесими, асосий металлга ёндошган жойдаги пайвандлашнинг термик таъсири иккала зонаси, шунингдек, агарда пайвандлашда қўлланилган ва йўқотилиши лозим бўлмаса, таглик ҳалка киритилиши керак. Деворларининг қалинлиги 25 mm ва ундан кўп бўлган пайвандлаш бирикмалари элементларини металлографик тадқиқотлар учун намуналари, бирикма кесимининг факат бир қисмини ўз ичига олиши мумкин. Бунда пайвандлаш (сплавление) чизиғидан намуна четигача масофа 12 mm дан кам бўлмаслиги, назоратдаги кесимнинг майдони эса - 25x25 mm бўлиши керак.

  1. Металлографик тадқиқотда пайвандлаш бирикмасининг сифати, ушбу илованинг 1- ва 2-бандлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

  2. Металлографик тадқиқот натижаларидан қониқарсиз бахо олинганда, уша назорат бирикмасидан кесиб олинган иккита намуналарда такрорий синовлар олиб борилишига йўл қўйилади.

Такрорий металлографик тадқиқотларда қониқарсиз натижалар олинган холатида чоклар қониқарсиз деб ҳисобланади.

  1. Агарда ультратовушли дефектоскопия ёки радиацион усул билан текширилган ва яроқли деб эътироф этилган назорат пайвандлаш бирикмаларни металлографик тадқиқотида, йўл қўйиб бўлмайдиган ички дефектлар бузишсиз назорат усулида аниқланган бўлса, ушбу дефектоскопист томонидан барча ишлаб чиқариш пайвандлаш бирикмалари, ушбу дефектоскопия усулида 100 % текширилиши лозим. Бунда барча ишлаб чиқариш учма-уч бирикишларнинг сифатини янгидан текширилишини бошқа янада тажрибали ва малакали дефектоскопист амалга ошириши керак.

  2. Қуйма ва болғаланган элементларнинг, қуйма деталли қувурларнинг, ҳар хил синфдаги пўлатдан тайёрланган элементларнинг пайвандлаш бирикмаларининг, шунингдек бошқа айрим пайвандлаш бирикмаларининг металлографик тадқиқотларининг зарурияти, хажми ва тартиби, тайёрлашга техник шартларда ёки МТҲда белгиланади.

  3. Кристаллитлараро занглашга (коррозияга) қарши чидамлиликка пайвандлаш бирикмаларини синаш, техник шартлар талабларида ёки техник лойихада мавжуд бўлса, аустенитли, аустенит-феррит синфдаги ферритли пўлатда ва занглашга (коррозияга) чидамли қатламли икки қатламли аустенитли ва ферритли, пўлатдан тайёрланган идишлар ва уларнинг элементлари учун бажарилиши (ўтказилиши) керак.

  4. Намуналарнинг шакли, ўлчамлари, миқдори, синаш усуллари ва намуналарнинг кристаллитлараро занглашга (коррозияга) мойиллигини бахолаш, мезони, МТҲ талабларига мос бўлиши керак.



Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling