Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet30/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
6-илова
Идишларга термик ишлов бериш талаблар

  1. Идиш элементларини қиздириб ишлов бериш, МТҲ металл ва пайвандлашга қабул қилинган, металлнинг хусусиятларига ва пайвандлаш бирикмалари кўрсаткичларига мослигини таъминлаш учун, шунингдек технологик операцияларни (пайвандлаш, эгиш, қолиплаш-штамплаш ва бошқалар) бажаришда келиб чиқадиган қолдик кучланишни пасайтириш учун бажарилади.

  2. Қиздириб ишлов бериш бўйича ишларни бажаришга, махсус тайёргарликдан, тегишли синовлардан ўтган ва ишларни бажариш хуқуқини берувчи гувохномага эга термист-операторларга рухсат берилади.

  3. Идишларни тайёрлашдан сўнг (жўвалашда, қолиплашда-штамплашда, пайвандлашда ва шу кабиларда) деворларда йўл қўйиб бўлмайдиган қолдиқ кучланишлар юзага келиш эхтимоли бор, шунингдек қиздириб ишлов беришдагина чидамлиликка эришиладиган идишлар қиздириб ишлов берилиши керак.

  4. Пайвандлаш, қолиплаш-штамплаш ёки жувалашни қўллаш билан тайёрланган углеродли (карбонли), шунингдек кам легирланган марганцовкали ва марганцовка- кремнийли пўлатдан тайёрланган идишларга ва уларнинг элементларига мажбурий қиздириб ишлов берилиши керак, агарда:

тубнинг цилиндрли ёки конусли элементининг девор қалинлиги, фланеци ёки патрубкаси (калта қувур), пайвандланган жойида углеродли пўлатлар учун 36 mm дан кўп ва кам легирланган марганцовкали, марганцовка-кремнийли пўлатлар учун 30 mm дан кўп бўлганда;
жўвалаш (қолиплаш) билан листли пўлатдан тайёрланган, цилиндрсимон ёки конуссимон идиш (патрубка) элементлари деворининг номинал қалинлиги,
S=0,009 (D+1200)
формула бўйича хисобланган ўлчамдан ортиқ бўлса,
бу ерда D - минимал ички диаметр, mm. Бу талаблар бортланган қобиқларга
тарқатилмайди;
улар коррозияли ёрилишларни келтириб чиқарадиган мухитда ишлатиш учун мулжалланган бўлса;
700 °С дан паст ҳароратда қолиплашни (жўвалашни) тугатишда таглик (туби) ва бошқа элементлар қолипланган (жўваланган) бўлса;
қалинлигидан қатъий назар, совуқ ҳолида қолиплаш ёки совуқ ҳолида фланжирлаш йўли билан, идишлар ва уларнинг элементлари туби (таглиги), тайёрланган бўлса.

  1. Ички диаметри 36 mm дан кўп бўлган углеродли ва кам легирланган пўлат қувурларнинг букилган (эгилган) жойи, агарда ўртадаги букилиш радиуси қувурнинг номинал ташқи диаметрига нисбатан 3,5 дан бирликни ташкил қилса, қувур деворининг номинал қалинлиги эса унинг номинал диаметрига нисбатан 0,05 дан ортиқ бўлса, қиздириб ишлов берилиши лозим.

  2. Пайвандлашни қўллаш билан кам легирланган хроммолибденли, хроммолибденванадийли пўлатдан, мартенсит синфли пўлатдан ва асосий қатлами ушбу турдаги ва синфдаги икки қатламли пўлатлардан тайёрланган идишларга ва уларнинг элементларига, деворларининг диаметридан ва қалинлигидан қатъий назар, қиздириб ишлов берилиши керак.

Аустенит синфли пўлатдан ва асосий қатлами углеродли пўлатдан ва кам легирланган марганецли ва марганец-кремнийли турдаги аустенит синфли пўлатдан коррозияга чидамли икки қатламли пўлат билан тайёрланган идишларни ва уларнинг элементларини қиздириб ишлов бериш зарурияти МТҲда белгиланади.

  1. Аустенит пўлатдан совуқ ҳолида қолиплаш ёки фланжирлаш йўли билан тайёрланган идишларнинг туби (таглиги) қиздириб ишлов берилиши керак.

  2. Аустенит хромникелли пулатдан 850 °С дан паст бўлмаган ҳароратда қолипланган (жўваланган) таглик (туб) ва деталлар учун қиздириб ишлов бериш талаб қилинмайди.

Ички диаметри девор қалинлигига нисбати 28дан кўп бўлган, аустентли пўлатдан иссиқ ҳолда деформацияланган тагликларни, агарда улар коррозиядан ёрилишларни келтириб чиқарадиган мухитларда ишлаш учун мулжалланган бўлмаса, қиздириб ишлов бермасликка йўл қўйилади.

  1. Қиздириб ишлов бериш турлари (бўшатиш, меъёрлаштириш ёки келгусида бўшатиш билап тоблаш, аустенизация ва бошкалар) ва унинг режимлари (қиздириш тезлиги, ҳарорати ва маълум муддат сақлаб туриш, совитиш шароитлари ва бошқалар) МТҲ бўйича қабул қилинади ва техник лойихада кўрсатилади.

  2. Чокнипг туташган жойини келгусида қиздириб ишлов бериш билан идишларнинг қисмлари бўйича қиздириб ишлов беришга йўл кўйилади. Жойида қиздириб ишлов беришда, ихтисослашган ташкилот билан келишган ҳолда, технологияга мувофик бир хил меъёрда иситиш ва совитиш таъминланган бўлиши керак.

Коррозиядан ерилишларга чидамлилик бўйича талаблар мавжуд бўлса, жойида идишларни қиздириб ишлов беришни қўллаш имконияти махсуслаштирилган ташкилот билан келишилган бўлиши керак.

  1. Печда қиздириб ишлов бериш жараёнида идишнинг (элементнинг) хар қандай нуқтасида иситиш ҳарорати, қиздириб ишлов бериш режимида назарда тутилган максимал ва минимал ҳарорат чегарасидан четга чиқмаслиги керак.

Печдаги мухит, қиздириб ишлов бериладиган идишга (элементга) зарарли таъсир ўтказмаслиги керак.

  1. Қиздириб ишлов берилишининг барча даврларидан сўнг металл идишлар ва уларнинг элемеитларининг хоссалари, ушбу Қоида талабларига, стандартларига, техник шартларига мувофиқ бўлиши керак.

  2. Қиздириб ишлов бериш шундай олиб борилиши керакки, унда металл буюмларнинг бир хил меъёрда иситилиши, уларнинг иссиқликдан эркин кенгайиши ва пластик деформацияларнинг йўқлиги таъминланган бўлиши керак. Буюмларни қиздириб ишлов беришда иситиш, маълум муддатда сақлаб туриш ва совитиш режимлари ўзи ёзадиган асбоблар билан рўйхатга олиниши керак.

  3. Ушбу илованинг 3-банди талабларига мувофиқ қолдиқ кучланишни тушириш учун, қиздириб ишлов бериш ўрнига меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган, бошқа усулларни қўллашга рухсат берилади.




Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling