Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet32/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
8-илова
Идишларни гидравлик (пневматик) синовларини ўтказиш тартиби

  1. Барча идишлар тайёрланганидан сўнг гидравлик синашдан ўтказилиши лозим. Қисмларини монтаж қилиш жойига транспортда ташиладиган, тайёрланиши ўрнатилиш жойида тугалланадиган идишлар, монтаж қилиш жойида гидравлик синашдан ўтказилади.

  2. Ҳимоялаш қопламасига ёки изоляциясига эга идишлар, қоплама ёки изоляция қўйилишидан олдин гидравлик синашдан ўтказилади.

Ташқи қобиққа эга идишлар, қобиқ ўрнатилишидан олдин гидравлик синашдан ўтказилади.
Эмалланган идишлар, эмалланишдан кейин ишчи босим остида гидравлик синашдан ўтказилишига рухсат берилади.

  1. Идишларни, қуймаларидан ташқариси, гидравлик синовдан ўтказилиши, қуйидаги формула бўйича аниқланадиган синаш босим остида олиб борилиши керак.

Рпр=1,25Р [σ]20
[σ]t
бунда Рпр - идишнинг ҳисобланган босими, MPa (kgf/cm2);
[σ]20, [σ]t _ идиш ёки унинг элементлари материаллари учун рухсат берилган кучланиш, тегишли равишда 20 °Сда ва хисобланган ҳароратда, MPa (kgf/cm2).
[σ]2o/[σ]t нисбат идиш элементлари (гардишлар, тублар, фланецлар, махкамловчилар, патрубкалар ва бошқалар) учун фойдаланилган материаллар учун энг кам бўлгани бўйича қабул қилинади.

  1. Қуймадан тайёрланган деталларнинг гидравлик синови, қуйидаги формула бўйича аниқланадиган синаш босимида ўтказилади:

Рпр=1,5Р [σ]20
[σ]t

  1. Қуймаларни синаш, бузишсиз усул билан қуймаларни 100 % назорат қилиш шарти билан, идишлар учун қабул қилинган синаш босимида йиғилган боғламда ёки тайёр идишда йиғиш ва пайвандлашдан сунг олиб борилишига рухсат берилади.

  2. Зарбали ёпишқоқлиги 20 J/cm2 (2 kgf • m/cm2)дан кўп бўлган нометалл материалдан тайёрланган идишлар ва деталларни гидравлик синови, қуйидаги формула бўйича аниқланадиган синаш босимида олиб борилиши керак:

Рпр=1,3Р [σ]20
[σ]t

  1. Зарбали ёпишқоқлиги 20 ва J/cm2 (2 kgf • m/cm2) тенг ва ундан кам бўлган нометалл материаллардан тайёрланган идишлар ва деталларни гидравлик синови, Қуйидаги формула бўйича аниқланадиган синаш босимида олиб борилиши керак:

Рпр=1,6Р [σ]20
[σ]t

  1. Изоляцион бўшлиқда вакуум мавжудлигида криоген идишларни гидравлик синови, қуйидаги формула бўйича аниқланадиган синаш босимида олиб борилиши керак:

Рпр = 1,25 Р - 0,1, МРа
ёки
Рпр = 1,25 Р -1, kgf/cm2.
Металлопластикли идишларни гидравлик синови, қуйидаги формула бўйича аниқланадиган, синаш босимида олиб борилиши керак:

Рпр=[1,25Км+α(1-Км)]Р [σ]20


[σ]t
бунда Км - металлоконструкция массасининг идишнинг умумий массасига нисбати;
α = 1,3 - зарбали ёпишқоқлиги 20 J/cm2 дан кўп бўлган нометалл материаллар
учун;
α= 1,6 - зарбали ёпишқоқлиги 20 J/ cm2 ва ундан кам бўлган металлмас материаллар учун.

  1. Вертикал ўрнатилган идишлар учун гидравлик синовлар, идиш корпуси (қобиги)нинг мустахкамлиги таъминланган шароитда, горизонтал холатда олиб борилишига рухсат берилади, бунинг учун мустахкамликка хисоб, гидравлик синаш жараёнида қабул қилинган таяниш усулини хисобга олган холда идишнинг лойихасини тайёрлаган мутахассис бажариши керак.

Бунда синаш босимини, идишдан фойдаланиш жараёнида унга таъсир этувчи гидростатистик босимни хисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.

  1. Ҳар хил босимларга мулжалланган иккита ва ундан кўп ишчи бўшлиқларга эга комбинацияланган (бирга кўшилган) идишларни гидравлик синови, бўшлиқлардаги ҳисобланган босимга боғлик ҳолда аниқланадиган ҳар бир бўшлиқ синаш босимига текширилиши керак.

Синовни олиб бориш тартиби техник лойихада кўрсатиб ўтилган ва идишдан фойдаланиш бўйича таиёрловчи-ташкилотнинг қўлланмасида кўрсатилган бўлиши керак.

  1. Идишни сув билан тўлдиришда ҳаво тўлиқ чиқарилган бўлиши керак.

  2. Агарда муртлигидан (тез синадиган) бузилишининг олдини олиш шарти бўйича йўл қўйилган ҳароратнинг аниқ қиймати техник шартларда кўрсатилмаган бўлса, идишларни гидравлик синашда, 5 0Сдан паст ва 40 0Сдан юқори бўлмаган ҳароратдаги сув ишлатилиши керак.

Синаш вақтида идиш деворларидаги ва атрофдаги ҳаво ҳароратининг фарқи, идиш деворлари ташқи юзасида намлик конденсациясини келтириб чиқармаслиги керак.
Идишни ишлаб чиққан мутахассис билан келишув бўйича, сув ўрнига бошқа суюқлик фойдаланиш мумкин

  1. Синалаётган идишдаги босимни бир текисда ошириб бориш керак. Босимни оширилиш тезлиги, тайёрловчи-ташкилотда идишни синаш учун - техник хужжатларда, ишлаш жараёнида идишларни синаш учун - фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилган бўлиши керак.

Босимни кўтариш учун сиқилган ҳаводан ёки бошқа газдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

  1. Синашда босимни иккита манометрлар билан назорат қилиш керак. иккала манометрлар тури, ўлчаш чегараси, аниқлик синфи, босим кўрсаткичи бир хил бўлганлари танланади.

  2. Синаш босими остида идишларни сақлаб туриш вақтини лойихани ишлаб чиққан мутахассис белгилайди. Лойихада сақлаб туриш вақти хақида кўрсатмалар бўлмаганида, 18-жадвалда кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.

18-жадвал

Идиш деворининг қалинлиги, mm

Сақлаб туриш вақти, mm

50 гача

10

50 дан юқори 100 гача

20

100 дан юқори

30

Девор қалинлигидан қатьий назар, қуйма, нометалл ва кўп қатламли идишлар учун

60




  1. Синаш босими остида сақлашдан кейин босим ҳисобдагисигача камайтирилади, шу ҳолатда идишнинг ташқи юзасини, унинг барча ажралувчи қисмларини ва пайвандлаш бирикмаларини кўрикдан ўтказилади.

Синаш вақтида идишнинг қобиғини (корпус), пайвандланган ва қисмларга ажралувчи бирикмаларини уриб чиқилишига йўл қўйилмайди.

  1. Идиш, агарда унда қуйидагилар аниқланмаган бўлса, гидравлик синашдан ўтган деб ҳисобланади:

пайвандлаш бирикмаларида ва асосий металлда сизишлар, ёриқлар, томчилар, терлашлар;
ажралувчи қисмларда сизишлар;
кўриниб турган қолдиқ деформация, манометр бўйича босимнинг пасайиши.

  1. Идиш ва унинг элементларини синашда камчиликлари аниқланганда, улар бартараф этилгандан сўнг, Қоидаларда белгиланган синов босимида, такрорий гидравлик синашдан ўтказилади.

  2. Тайёрловчи-ташкилотда ўтказилаётган гидравлик синов, тегишли тўсиқларга эга ва МТҲга мувофиқ гидросиновларни олиб бориш бўйича йўриқнома ва хавфсизлик талабларини қониқтирувчи, махсус синаш стендда ўтказилиши керак.

  3. Гидравлик синашни, акустик эмиссия усулида назорат қилиш шарти билан, пневматик синашга алмаштиришга йўл қўйилади.

Пневматик синашлар, зарурий хавфсизлик чоралари назарда тутилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган йўриқнома бўйича ўтказилиши керак.
Идишни пневматик синаш сиқилган ҳаво ёки инерт газ билан ўтказилади.
Синаш босимининг катталиги гидравлик синов босим катталигига тенг деб қабул қилинади. Синаш босими остидаги идишни тутиб туриш вақти, лойихани ишлаб чиққан мутахассис томонидан ўрнатилади, лекин 5 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Сўнгра синалаётган идишдаги босим ҳисоблангангача камайтирилиши керак ва совун эритмаси ёки бошқа усулда унинг чоклари ва ажралувчи қисмлар герметикликка текширилиш билан идиш кўрикдан ўтказилиши керак.

  1. Синаш босими қийматлари ва синаш натижалари, бу синовни ўтказган шахс томонидан идиш паспортига ёзиб қўйилади.



Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling