Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet33/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
9-илова
Пайвандлаш бирикмаларининг сифатига бахолаш тартиби

  1. Идишлар ва уларнинг элементларидаги пайвандлаш бирикмаларида қуйидаги камчиликларга йўл қўйилмайди:

асосий металлнинг металл чокларида, пайвандлаш чизиғи бўйича ва чок олди жойида жойлашган, барча турдаги ва йўналишдаги ёриқлар, шу жумладан назоратдаги намунани микротадқиқотда аниқланган микроёриқлар ҳам;
чок узагида ёки пайвандлаш бирикмаси кесими бўйича (айрим валиклар ва чок қатламлари ўртасида ва асосий металл, хамда металл чок ўртасида) жойлашган пайванд чокларида тўлиқ эритилмаган пайвандлар (несплавления);
белгиланган тартибда келишилган ҳолда, МТҲда кўрсатилиб, идишларнинг пайвандлаш бирикмаларида, махаллий пайванд чокларни тўлик эритилмаганлигига йўл қўйилади;
МҲда кўрсатилган рухсат берилган қийматлардан ортиқча ўлчамларга эга асосий металлнинг кесиклари, ғоваклар, шлакли ва бошқа қўшимчалар, оқмалар;
пайвандланмаган кратерлар ва кўйган жойлар;
тешилган жойлар (свищи);
Қоидаларда назарда тутилган меъёрдан юқори бўлган қирраларнинг силжиши.

  1. Пайвандлаш бирикмаларининг сифати, агарда уларда назоратнинг ҳар қандай турида, Қоидаларда ва техник шартларда белгиланган меъёрлар чегарасидан чиқувчи ички ёки ташқи камчиликлар (нуксонлар) аниқланса, қониқарсиз деб ҳисобланади.

  2. Тайёрлаш жараёнида аниқланган камчиликлар, тузатилган жойларда назоратни олиб борилиши билан бартараф этилиши керак. Камчиликларни (нуқсонларни) тузатиш усуллари ва сифати, идишни ишлатишда зарур бўлган ишончлиликни ва хавфсизликни таъминлаши керак.




Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
10-илова
Дефектларни (камчиликларни) тузатиш тартиби

  1. Тайёрлаш (тўлиқ; тайёрлаш), қайта тиклаш, монтаж қилиш, таъмирлаш, созлаш, синаш ва фойдаланиш жараёнида аниқланган йўл қўйиб бўлмайдиган камчиликлар (нуқсонлар)ни тузатилган жойларини келгусида назорат қилиш билан, бартараф қилиш керак.

  2. Камчиликларни тузатиш технологияси ва назорат қилиш тартиби, ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган МТҲда белгиланади.

  3. Камчиликларни тузатишда қабул қилинган технологиядан четга чиқиш, уни ишлаб чиққан мутахассис билан келишилган бўлиши керак. Камчиликларни йўқотиш, танланган жойларда бир текисда ўтишни таъминлаб, механик усул билан олиб борилиши лозим.

Пайвандлаб ямашга мўлжалланган жойларнинг максимал ўлчами ва шакли МТҲда белгиланади.
Механик усулда танланган юзаларни келгусида ишлов бериш билан ички камчиликларни йўқотиш учун термик қирқиш (резка-строжка) усулидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Камчиликларни тўлиқ йўқотилиши, визуал (кўз билан - дурбин орқали) ва МТҲ талабларига мувофиқ бузишсиз назорат усулида (капилляр ёки магнит кукунли дефектоскопия ёки кимёвий ишлов бериш) текширилиши керак.

  1. Камчиликларни - танланган жойларни, пайвандлаб ямамасдан тузатишга, танланган максимал чуқурлик жойида детал деворининг рухсат берилган минимал қалинлиги сақланган ҳолатида йўл қўйилади.

  2. Агарда тузатилган жойни назорат қилишда камчиликлар аниқланса, унда такрорий (қайта) тузатишни биринчиси каби, ўша тартибда олиб боришга йўл қўйилади.

Пайвандлаш бирикмасини худди уша-бир жойда камчиликларни тузатишга уч маротабадан кўп бўлмаган тарзда олиб борилишига йўл қўйилади.
Металл чокларини ва термик таъсир жойларини (зона) йўқ қилиш билан бирикмаларни пайванд чоклари бўйича қирқилиши такрорий тузатиш деб хисобланмайди.


Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling