Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига 5-илова Йиғиш ва пайвандлаш ишларига талаблар Паивандлашдан олдин, бириктириладиган элементларнинг йиғиш сифати текширилиши, шунингдек қирраларнинг учма-уч бириктириладиган ва уларга туташган юзаларнинг холати текширилиши керак. Йиғишда, зарбали усул билан ёки уша жойни қизитиш билан қирраларни якинлаштиришга йўл қўйилмайди. Идишларни пайвандлаш учун қўлланадиган пайвандловчи материаллар, стандартлар ва техник шартлар талабларига мос келиши керак, бу тайёрловчи- ташкилотнинг хужжатлари билан тасдиқланган бўлиши керак. Пайвандланадиган материалларнинг маркаси (хили), тури (сортаменти), сақлаш шароитлари ва ишлатишга тайёрлаш МТҲнинг пайвандлаш учун талабларига мос бўлиши керак. Пайвандланадиган материаллар қуйидагича назоратдан ўтган бўлиши керак: электродларнинг ҳар бир тўпи (партияси): пайвандлаш-технологик хусусиятларига; легирланган электродлар билан бажарилган (Э-09Х1М, Э-09Х1МФ, аустенит ва бошқа турлар), қопланган металлни стилоскопия йўли билан легирланган элементларнинг микдори меъёрланган таркибга мослигига; ҳар бир туп пайвандлаш симни - пайвандлаш-технологик хусусиятларга; ҳар бир легирланган пайвандлов сим ўрами (калава, ғалтак)ни - (стилоскопирование) стилоскопия йўли билан таркибида асосий легирловчи элементлар борлигига. Пайвандлаш учун қирраларни ва юзаларни тайёрлаш, механик ишлов бериш, ёки термик қирқиш, ёки (келажакда) келгусида механик ишлов бериб (қесқич — резец, фреза, абразив инструментлар билан) тарашлаш (кислородли, хаволи-ёйсимонли, плазмали-ёйсимонли) йўли билан бажарилиши керак. Термик қирқишдан (тарашлашдан) сўнг механик ишлов бериш чуқурлиги, термик қирқиш даврига пўлатнинг аниқ маркаси таъсирчанлигига боғлиқ холда, МТҲда кўрсатилган бўлиши керак. Пайвандланиши лозим бўлган қисм (детал)ларнинг қирралари, ва унга ёндошган жойлар, МТҲ талабларига мувофиқ металл закидан (тўпондан), бўёқдан, мойлардан ва бошқа ифлосликлардан тозаланган бўлиши керак. Пайвандлаб улаш ва ёрдамчи элементларни йўқ қилиш (йиғма мосламалар вақтинчалик қисқичлар ва бошқалар), чизмаларда ва МТҲда кўрсатилганига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бу элементларни пайвандлаб улашни, бу буюмни пайвандлашга рухсати бор пайвандловчи бажариши керак. Вақтинча пайванд тутқичлар, ушбу идишни пайвандлашга техник хужжатларида назарда тутилган қўшимча материаллар қўлланиши билан ушбу буюмни пайвандлашга рухсати бор пайвандловчи томонидан бажарилиши керак. Пайвандлаш ишларини келгусида олиб борилганда тутқичлар олиб ташланади ёки асосий чоклар билан эритиб қўшиб юборилади. Вақтинчалик махкамлаш мосламаларни пайвандлаш ва асосий буюмлар пайвандлангандан сўнг уларни олиб ташлаш (йўқ қилиш), металл буюмда ёриқлар ва тобланган жойлар (зоналар) ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган технология бўйича амалга оширилиши керак. Идишлар ва уларнинг элементларини тайёрлашдаги барча пайвандлаш ишлари, ёпиқ хоналарда (бино) мусбат ҳароратда амалга оширилиши керак. Идишларни монтаж қилинадиган майдонларда монтаж қилишда, тайёрлашни охирига етказишда, шунингдек хонадан ташқарида ишлатилаётган идишларни таъмирлашда, атроф ҳавосининг манфий ҳароратида пайвандлашга рухсат берилади. Бунда паивандловчи, шунингдек пайвандлаш жойи шамол таъсиридан ва атмосфера ёғингарчилигидан бевосита ҳимояланган бўлиши керак. Атрофдаги ҳаво 0 0С дан паст бўлган ҳароратда пайвандлаш, MTҲгa мувофиқ амалга оширилиши керак. Барча пайванд чокларига, бу чокларни бажарган пайвандловчини аниқлаш имконини берувчи, тамға қўйилиши керак. Тамғалаш тизими ишлаб чиқариш- технологик хужжатларда (матн бўйича келгусида ИЧТҲ-ПТД) кўрсатилади. Идишларни монтаж қилинадиган майдонларда монтаж қилишда, тайёрлашни охирига етказишда, шунингдек хонадан ташқарида ишлатилаётган идишларни таъмирлашда, атроф ҳавосининг манфий ҳароратида пайвандлашга рухсат берилади. Бунда паивандловчи, шунингдек пайвандлаш жойи шамол таъсиридан ва атмосфера ёғингарчилигидан бевосита ҳимояланган бўлиши керак. Атрофдаги ҳаво 0Сдан паст бўлган ҳароратда пайвандлаш, MTҲгa мувофиқ амалга оширилиши керак. Барча пайванд чокларига, бу чокларни бажарган пайвандловчини аниқлаш имконини берувчи, тамға қўйилиши керак. Тамғалаш тизими ишлаб чиқариш- технологик хужжатларда (матн бўйича келгусида ИЧТҲ-ПТД) кўрсатилади. Тамға ташқи томондан пайванд чокнинг қиррасидан 20-50 mm масофада қўйилади. Агарда чок ташқи ва ички томонларда ҳар хил пайвандловчи томонидан пайвандланган бўлса, тамға каср шаклида фақат ташқи томонда қўйилади, касрнинг суратида чокнинг ташқи томонини пайвандлаган пайвандловчининг тамғаси, махражида - ички томонни пайвандлаган пайвандловчининг тамғаси қўйилади. Агарда идишнинг пайванд бирикмалари битта пайвандловчи томонидан бажарилган бўлса, унда пайвандловчининг тамғасини фирма тахтачаси ёнида ёки буюмнинг бошқа очик жойга қўйишга рухсат берилади. Агарда пайванд бирикмалари бир нечта пайвандловчилар томонидан бажарилган бўлса, унда пайвандлашни бажаришда қатнашган барча пайвандловчиларнинг тамғаси қўйилган бўлиши керак. Бўйлама чокларга тамға, айланма чокдан 100 mm масофада, чок бошида ва охирида бўлиши керак. Узунлиги 400 mm дан кам бўлган бўйлама чокли гардишда, битта тамға қўйишга рухсат берилади. Айланма чок учун тамға, бўйлама чок билан айланма чок кесишган жойда ва ундан кейин ҳар икки метрда қўйилади, лекин бунда ҳар бир чокда иккитадан кам бўлмаган тамғалар бўлиши керак. Тамғалар ташқи томондан қўйилади. Девор қалинлиги 4 mm дан кам бўлган идишларнинг кўндаланг ва айланма чокларини тамғалаш, электрограф ёки ювилмайдиган буёқ билан амалга оширилишига рухсат берилади. Тамғалаш жойи, ювилмайдиган буёқ ёки электрограф билан бажарилган, яхши кўринадиган рамкага олинади ва идиш паспортида кўрсатилади. Деворининг қалинлиги 6 mm дан кам бўлган пайвандлаш бирикмаларини тамғалаш зарурияти ва усуллари ИЧТҲ талаблари билан ўрнатилади. Тамғалаш усули, чўкичлашга, санчишга еки металл қалинлигини рухсат берилмаган юпқалашишига йўл қўймаслиги ва буюмларни ишлатиш тўлик даври мобайнида тамғани сақланишини Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling