Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet8/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Идишларни ўрнатиш

  1. Идишлар, очиқ майдонларда, одамлар тўпланишини йўл қўймайдиган жойларда, ёки алоҳида турган биноларда ўрнатилиши керак.

  2. Идишларни қуйидаги жойларда ўрнатишга рухсат берилади (йўл қўйилади):

биноларда (хоналарда), ишлаб чиқариш биноларига ёндошган бўлса, улар бинодан
капитал девор билан ажратилган шароитида;
сохавий хавфсизлик қоидаларида назарда тутилган ҳолатларда ишлаб чиқариш хоналарида;
арматурага боришга қулайликни ва тупрокли занглаш (коррозия)дан ва дайди токлар занглаш (коррозияси)дан идиш деворларини ҳимоясини таъминлаш шарти билан тупроққа (чуқурга) кўмиш билан.

  1. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органлари рўйхатидан ўтган идишларни аҳоли яшайдиган, жамоат ва маиший биноларда, шунингдек уларга ёндошган (ёнидаги) хоналарда ўрнатишга рухсат берилмайди.

  2. Идишларни ўрнатганда, уларни ағдарилиш эҳтимолига йўл кўймаслик керак.

  3. Идишларни ўрнатишда, уларнинг ички ва ташқи томонларини кўриш (текшириш), таъмирлаш ва тозалаш имкониятлари таъминланиши керак.

  4. Идишларни ўрнатишга қўшимча талаблар 1§ нинг 13-иловасида баён этилган.

2§. Идишларни рўйхатга олиш

  1. Мазкур Қоидаларда жорий қилинган идишлар, уларни ишга туширишдан олдин “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида рўйхатдан ўтади.

  2. “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси органларида идишларни руйхатга олиш бўйича талаблар 2§ нинг 13-иловасида баён этилган.

  1. §. Техник кўригидан утказиш

  1. Ушбу Қоидалар ҳаракатига тадбиқ этиладиган идишлар, монтаж қилишдан кейин, ишга туширишдан олдин, фойдаланиш жараёнида даврий (вақти-вақти билан) техник кўрикдан ўтказилиши керак ва зарурий ҳолатда - муддатдан ташқари кўрикдан ўтказилиши керак.

  2. Идишларни (баллонлардан ташқари) техник кўрикдан ўтиш ҳажми, услуби ва даврийлиги, тайёрловчи томонидан аниқланиши ва фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилиши керак.

  3. Агарда кўрик ўтказишда идишнинг мустаҳкамлигини пасайтирувчи, камчиликлар топилган бўлса, унда унинг фойдаланишини пасайтирилган параметрларда олиб борилишга рухсат берилиши мумкин.

Пасайтирилган параметрларда идишни фойдаланиш имконияти, эгаси тақдим этган мустаҳкамликка қилинган ҳисоблар билан тасдикланган бўлиши керак, бунда сақловчи клапанлар ўтказиш имкониятларнинг текширув ҳисоблари ва мазкур Қоидаларнинг 26-банди 14-иловадаги талаблари бажарилган бўлиши керак.
Ушбу қарор кўрик ўтказган шахс томонидан идиш паспортига ёзиб қуйилади.

  1. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича қолган талаблар 3§нинг 13-иловасида баён этилган.


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling