Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet11/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Баллонларга кўшимча талаблар

1 §. Умумий талаблар

  1. Баллонлар, горловина (бўйиндаги)даги тешикгача зич буралган вентилга, ёки горловинаси йўқ, махсус баллонларда сарфланувчи-тўлдирувчи штуцерларга эга бўлиши керак.

  2. Сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар учун, сиғими 100 литрдан кўп бўлган баллонлар, 12-иловадаги шакл бўйича паспорт билан таъминланган бўлиши керак.

  3. Сиғими 100 литрдан кўп бўлган идишларда, сақловчи клапанлар ўрнатилиш керак. Баллонларни гуруҳлар билан ўрнатишда, барча баллон гуруҳига сақловчи клапан ўрнатишга йўл қўйилади.

  4. Баллонларга қолган бошқа талаблар 17-иловада баён этилади.

  1. §. Баллонларни кўрикдан ўтказиш

  1. Баллонларни кўрикдан ўтказишга қолган талаблар 18-иловада баён этилади.

  1. §. Баллонлардан фойдаланиш

  1. Баллонларни ишлатиш, сақлаш ва транспортда ташиш, белгиланган тартибда тасдиқланган, йўриқнома талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.

  2. Газли баллонлар, махсус хоналарда ҳам, очиқ ҳавода ҳам сақланиши мумкин, очиқ ҳавода сақлашда, улар атмосфера ёғингарчилигидан ёки қуёш нурларидан ҳимояланган бўлиши керак.

Кислород ва ёнувчи газ билан баллонларни омборхонадаги битта хонада сақлашга рухсат берилмайди.

  1. Хоналарда ўрнатиладиган газли баллонлар, иситилаётган радиаторлардан ва бошқа иситиш асбобларидан 1 m дан кам бўлмаган масофада ва печлар, ҳамда очиқ оловда иситиш манбаларидан 5 m дан кам бўлмаган масофада сақланиши керак.

  2. Баллонлардан фойдаланишда, улардаги газни тўлиқ ишлатишга йўл қўйилмайди. Баллондаги қолдиқ газ босими, 0,05 МРа (0,5 kgf/cm2 )дан кўп бўлмаслиги керак.

  3. Баллонлардан фойдаланиш бўйича қолган бошқа талаблар 19-иловада баён этилган.


Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling