Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet14/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Идишларнинг туби

  1. Идишларда куйидаги тублардан фойдаланилади: эллиптик, ярим сферали, торасферали, сферали бортланмаган, конусли бортланган, конусли бортланмаган, ясси бортланган, ясси бортланмаган.

  2. Эллиптик таглик, баландлиги тагликнинг ички юзаси бўйича ўлчанган, 0,2 ички диаметридан кам бўлмаган, қавариқ қисмига эга бўлиши керак. Ихтисослашган илмий-тадқиқот ташкилоти билан келишиб, бу ўлчамни (катталикни) камайтиришга йўл қўйилади.

  3. Торосферали (қутучали) туб қуйидагиларга эга бўлиши керак:

ички юзаси бўйича ўлчанган, 0,2 ички диаметридан кам бўлмаган, қавариқ кисмнинг баландлигига;
тагликнинг 0,1 ички диаметридан кам бўлмаган - ички радиусли отбортовка;
тагликнинг ички диаметридан катта бўлмаган марказий кием эгиклигини ички радиусига.

  1. Сферали бортланмаган тагликлар пайвандланган фланецлар билан кўлланиши мумкин, бунда:

Таглик сферасининг ички радиуси идишнинг ички диаметридан катта (кўп) бўлмаслиги керак;
фланецни таглик билан пайвандлаб бириктирилиши, яхлит пайвандлаш билан бажарилади.

  1. Хорда бўйича пайванд чоклари жойлашган бир неча қисмдан иборат, яримсферали тагликдан ташқари, пайвандланган қавариқ тагликларда, пайванд чоки ўқидан марказгача масофа таглик ички диаметрининг 1/5 қисмидан катта бўлмаслиги керак.

Қавариқ тагликларнинг доиравий чоклари, таглик ички диаметрининг 1/3 қисмидан кўп бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.

  1. Конусли бортланмаган тагликлар 45 оС дан кўп бўлмаган марказий бурчакка эга бўлиши керак. Конусли тагликнинг марказдаги бурчаги, аппарат қуриш бўйича ихтисослашган ташкилотнинг хулосасига кўра 60 оС гача катталаштирилиши мумкин.

  2. Механик йўниб тайёрланган айлана ариқчали ва цилиндр қисмли (бортли) ясси тублар болғаланган материалдан тайёрланиши керак. Агарда отбортовка штамплаш билан тайёрланса ёки 90 оС ли қиялик билан листнинг чети обкаткада бажарилса, бортланган ясси таглик листдан тайёрланишига рухсат берилади.

  3. Идишларнинг бортланган ва ўтиш элементлари учун қавариқ тубларидан, компенсаторлардан ва штуцерларни пайвандлашдаги чўзилган бўғизларидан (вытянутые горловины) ташқари, бортланган элементнинг s девори қалинлигига боғлиқ ҳолда, бортланган элементнинг бурилиши бошланишидан бортланган қиррасигача масофа l 1-жадвалда кўрсатилгандан кам бўлмаслиги керак.

1-жадвал

Бортланган s элементи деворининг қалинлиги, mm

Бортланган четигача l масофа, mm дан
кам бўлмаган

5 гача

15

5 дан юқори 10 гача

2S+5

10 дан юқори 20 гача

S+15

20 дан юқори 150 гача

S/2+25

150 дан юқори

100



  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling