Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
§. Пайванд чоклари ва уларнинг жойлашиши
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
§. Пайванд чоклари ва уларнинг жойлашиши
Гардишларни ва қувурларни пайвандлашда, тубни гардишга паивандлашда тўлиқ; эритилиш билан учма-уч уланиш чоклари ишлатилиши керак. Ясси тублар, ясси фланецлар қувурли панжаралар, штуцерлар, туйнуклар, қобиқларни пайвандлаш учун, тулиқ; эритилиши билан, тавр ва бурчак пайванд бирикмаларга рухсат берилади. Корпусга мустахкамловчи ҳалқаларни, таянч элементларни, таглик листларни зиналар майдончасига листларни кронштейн ва бошқаларни пайвандаш учун устма-уст пайванд чокларига рухсат берилади. Бурчакли ва таврли пайвандли бирикмалардаги конструктив тирқишга (зазор) “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишилган МТҲда назарда тутилган ҳолатларда рухсат берилади. Пайвандлаш чоклар, ушбу Қоидалар тегишли стандартлар ва техник шартлар талабларида кўзда тутилган, идишларни тайёрлашдаги, монтаж қилишдаги ва ишлатишдаги назорат учун қулай бўлиши керак. Ёнма-ён гардишларнинг чоклари ва идишларнинг тубидаги бўйлама, энг қалин элементнинг уч карра қалинлигидаги катталикда бир-бирига нисбатан сурилган бўлиши керак, лекин чокларнинг ўқлари орасидаги масофа 100 mm дан кам бўлмаслиги керак, 1,6 МРа (16 kgf/cm2)дан кўп бўлмаган босим остида ва 400 оС дан юқори бўлмаган деворларнинг ҳароратида, 30 mm дан кўп бўлмаган деворнинг номинал қалинлигида ишлаш учун мулжалланган идишларда, агарда бу чоклар автоматик ёки электр шлакли пайвандлаш билан бажарилган бўлса ва чокларнинг кесишиш жойлари радиография ёки 100 % ҳажмда ультратовушли дефектоскопия услуби билан назорат қилинаётган бўлса, кўрсатилган чокларни бир-бирига нисбатан силжитмасликка рухсат берилади. Ички ва ташки мосламаларни (тиргович элементларини, тарелкаларни, қобиқларни, тўсиқларни ва бошқаларни) идиш корпусига паивандлашда, бу пайванд чокларини корпусдаги бир-бирига учма-уч бириктирилган чоклар билан кесишига корпусдаги кесишган чоклар участкасини радиацион назорат ёки ультратовуш дефектоскопияси ёрдамида дастлаб текшириш шарти билан рухсат берилади. Идиш корпусига таянчларни ёки бошқа элементларни пайвандлаш ҳолатида, идишнинг пайванд чоклари чеккаси билан пайвандланадиган элементлар чокларининг қирраси орасидаги масофа, идиш корпуси деворининг қалинлигидан, лекин 20 mm дан кам бўлмаслиги керак Корпус деворининг қалинлигидан қатъий назар, пайвандлашдан сўнг қиздириб ишлов бериладиган углероддан ва кам легирланган марганецли ва марганец-кремнийли пўлатдан тайёрланган идишлар учун идишнинг пайванд чоклари чеккаси билан элементлар пайванд қирраси орасидаги масофа 20 mm дан кам бўлмаслиги керак (5 - илова). Горизонтал идишларда, умумий узунлиги 0,35π × D дан кўп бўлмаган, (подкладкали) таглик листи бор бўлса 0,5π × D дан кўп бўлмаган, ҳалқали (кўндаланг) пайванд чокларни эгарли таянчлар билан жойли тўсишга рухсат берилади бунда D - идишнинг ташқи диаметри. Бунда, пайванд чокларининг умумий узунлиги бўйича беркитилган майдон, радиацион ёки ультратовуш услубида текширилган бўлиши керак. Чоклар кесишган жойларда тўсиқ ўрнатишга рухсат берилмайди. Деворларнинг ҳар хил қалинлигидаги идишлар элементларининг учма-уч пайванд бирикмаларида, бир элементдан бошқасига бир текисда ўтиш, қалин оқ элемент қиррасини аста-секин юпкалаштириш йўли билан таъминлаши керак. Ўтиш юзасининг бурчак қиялиги 20о дан ошмаслиги керак. Агарда бириктирилаётган элементларнинг қалинликларидаги фарқ, ингичка элемент қалинлигидан 30 %дан кўп бўлмаса ва 5 mm дан ошмаса, унда қалин элементни олдиндан юпқалаштирмасдан пайванд чокларини қўллашга рухсат берилади. Чокларнинг шакли, қалин элементдан ингичка элементга текис ўтишни таъминлаши керак. Қуйма деталларни қувурли, прокатай ёки болғаланган деталлар билан учма-уч бириктиришда, қуйма деталларнинг номинал ҳисобланган қалинлиги, қувурли, прокатай ёки болғаланган деталлар деворининг худди шундай ҳисобланган қалинлигидан 25-40 %дан ортиқлиги ҳисобга олиниши керак, шунинг учун қалин деталдан юпқасига ўтишни шундай бажариш керакки, қуйма деталнинг охирги қалинлиги ҳисобланган (катталикдан) ўлчамдан кам бўлмаслиги керак. Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling