Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


§. Люклар, туйнуклар, туйнукчалар, копқоқлар


Download 488.36 Kb.
bet13/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Люклар, туйнуклар, туйнукчалар, копқоқлар

  1. Идишлар, идишларнинг назоратини, тозалашни ва таъмирлашни, шунингдек йиғма ички курилмаларни монтажини ва демонтажини таъминлайдиган керакли миқдорда туйнуклар ва кузатиш туйнукчалари билан таъминланиши керак.

Цилиндрик корпусдан ва қувурчалар (иссиқлик алмашувчилар) бириктирилган панжаралардан иборат, криоген суюқликларни ташишга ва сақлашга мулжалланган идишларни ва шунингдек ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф хавфлиликка эга, лекин занглаш (емирилиш - коррозия) ва қурум (накипь) келтириб чиқармайдиган модцалар билан ишлаш учун мулжалланган идишларни, ушбу илованинг 4-банди талабларини бажариш шарти билан, идишларнинг диаметридан қатъий назар туйнуксиз ва туйнукчаларсиз тайёрлашга рухсат берилади.

  1. Ички диаметри 800 mm дан катта бўлган идишлар - туйнукларга, ички диаметри 800 mm ва ундан кам булган идишлар эса туйнукчаларга эга бўлиши керак.

  2. Думалоқ (дойра шаклидаги) туйнукларнинг, ички диаметри 400 mm дан кам булмаслиги керак. Тешигининг энг кам ва энг кўп ўқлари бўйича овал шаклидаги туйнуклар ўлчами 325x400 mm дан кам бўлмаслиги керак.

Думалоқ туйнукчаларнинг (лючки) ички диаметри ёки овал шаклдаги туйнукчаларнинг энг кам ўқлари бўйича ўлчами 80 mm дан кам бўлмаслиги керак.

  1. Туйнукларни, туйнукчаларни (лючки) хизмат кўрсатиш учун қулай жойларга жойлаштириш керак. Барокамераларда назорат қилиш ойналарининг тузилишига, жойлаштирилишига ва хизмат кўрсатилишига талаблар лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан белгиланади ва тайёрловчи-заводнинг монтаж қилиш ва ишлатиш бўйича йўриқномасида кўрсатилади.

  2. Туйнукларнинг қопқоқлари ечиб олинадиган бўлиши керак. Вакуум асосида изоляция қилинган идишлар учун пайвандланган қопқоқларга рухсат берилади.

  3. 20 kg дан кўп оғирликдаги қопқоқлар, уларни очиш ва ёпиш учун кўтарилувчи-бурилувчи ёки бошқа мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

  4. Шарнирли - қайтарма ёки жойлаштириладиган болтлар, хомутларнинг, шунингдек туйнукларни, қопқоқларни ва уларнинг фланецларини маҳкамлайдиган мосламаларнинг конструкцияси, уларни ўз-ўзидан сурилиб кетишининг олдини олиши керак.

  5. Ички кузатув ўтказиш имконияти таъминлайдиган, ушбу илованинг 14- бандидаги туйнуклар учун кўрсатилганидан кам бўлмаган ички диаметрли идишларда, штуцерлар, фланецли ажратувчилар, олинувчи тагликлар ёки қопқоқлар мавжуд бўлса, люкларни ўрнатмасликка рухсат берилади.


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling