Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


§. Идишларни сақлаш ва хизмат кўрсатиш


Download 488.36 Kb.
bet10/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Идишларни сақлаш ва хизмат кўрсатиш

  1. Идишларга мустақил хизмат кўрсатишга ходимларга рухсат беришни ташкилот бўйича ёки цех бўйича фармойиш билан расмийлаштирилади.

  2. Ташкилот томонидан ишларнинг режими ва хавфсиз хизмат курсатиш буйича белгиланган тартибда йўриқнома ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Кўрсатилган йўриқномадаги тез ечилувчи қопқоқларни идишлар (автоклав) учун калит-маркани сақлаш ва ишлатиш тартиби ёзилиши керак. Йўриқнома хизмат кўрсатиш ходимининг имзоси билан берилиши ва иш жойида бўлиши керак.

Идишларни (ёкиш) ишга тушириш чизмаси (схема) иш жойларида осилган бўлиши керак.

  1. §. Идишларни аварияли тўхтатилиши

  1. Идишлар, иш режими ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада назарда тутилган ҳолатларда тезда тўхталиши керак, жумладан:

агарда идишдаги босим, ходим қабул қилган чораларга қарамасдан, рухсат берилганидан ошса ва пасаймаса;
босим ошганидан сақловчи мосламалардан носозликлар аниқланганда;
босим остида ишлайдиган идишлар ва унинг элементларида нозичлик, бўртиклар, прокладкаларнинг ўзилиши аниқланганда (топилганда);
манометрнинг носозлигида ва бошқа асбоблар билан босимни аниқлаш имкони бўлмаганида;
олов билан иситидадиган идишларда суюқлик сатхи рухсат берилгандан пасайганда;
суюқлик сатхини кўрсатувчи барча асбоблар ишдан чиққанида;
сақловчи блокировкали мосламаларни носозлигида;
босим остида бўладиган идишларга бевосита хавф туғдирувчи ёнгин содир бўлганида.
Идишни аварияли тўхтатиш ва уни келгусида ишга тушириш тартиби йўриқномада кўрсатилган бўлиши керак.

  1. Идишларни аварияли тўхтатиш сабаблари смена (кунлик) журналида ёзилиши керак.

  2. Идишларни таъмирлаш тартиби 15-иловада кўрсатилган.

  1. Суюлтирилган газларни цистерна ва бочкаларда ташиш учун кўшимча талаблар

  1. Криоген суюқликлардан ташқари, суюлтирилган газлар учун цистерналар ва бочкалар, уларда 50 оС ҳароратда пайдо бўлиши мумкин бўлган босимга ҳисобланган бўлиши керак.

Суюлтирилган кислород ва бошқа криоген суюқликлар учун цистерналар, уларни бўшатилишини амалга ошириш учун керак бўлган, босим ҳисобланган бўлиши керак.
Цистерналарни ҳисоб-китоблари, уларни транспортда ташишдаги динамик нагрузка келиб чиққан кучланишни ҳисобга олиш билан бажарилиши керак.

  1. Суюқ аммиак билан тўлдириш тугаши пайтида минус 25 оС дан ошмаган ҳароратда тўлдирилишидаги цистерналар, термоизоляция ёки ёруғликдан ҳимоя (теневой) қилувчилар эга бўлиши мумкин.

Криоген суюқликлар учун цистерналарнинг термоизоляция қобиғи, ажралувчи мембраналар билан таъминланиши керак.

  1. Цистерналарга ва бочкаларга қолган бошқа талаблар 16-иловада баён этилади.


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling