Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Учма-уч пайвандланадиган бирикмалар


Download 488.36 Kb.
bet6/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

Учма-уч пайвандланадиган бирикмалар - пайвандланадиган элементлари бир- бирига учма-уч юзаси билан ёпишадиган, ва чокни ва термик таъсир зонасини ўз ичига оладиган, бирикмалар.
Таъмирлаш - турли сабаблар билан идиш элементларининг шикастланган, ейилган ёки яроксиз ҳолга келганларини, уларни ишлаш қобилияти ҳолатига етказилганига қадар тиклаш.
Ишчи мухитнинг харорати (min, max) - технологик жараённи меъёрда боришида идиш мухитининг минимал (максимал) ҳарорати.
Ҳисоблаб аниқланадиган девор ҳарорати - материалнинг рухсат берилган кучланиши, физико-механик тавсифлари аниқланадиган ва идиш элементини чидамлиликка хисоблаш ўтказиладиган ҳарорат.
Техник ташхислаш - объектнинг техник ҳолатини аниқлаш. Техник ташхислашнинг вазифаларига - техник ҳолатнинг назорати, бузилган (носоз) жойини қидириш ва сабабларини аниқлаш, техник ҳолатини истиқболлаштириш.
Техник (диагностикаси) ташхис - объектнинг техник ҳолатини аниклашнинг назарияси, усули ва воситалари.
Цистерна - газсимон, суюқ ва бошқа моддаларни транспортда ташишга ва сақлашга мўлжалланган темир йўл вагонининг рамасига, автомобил (прицеп) шассисига ёки бошқа ҳаракатланувчи воситаларга доимий ўрнатилган кўчма идиш.
Штуцер (сирти резьбали калта қувур парчаси) - кувурларни, кувурли арматурани, назорат-ўлчаш асбобларини ва бошқаларни идишга бириктириш учун мўлжалланган элемент.
Идиш элементи - идишнинг асосий вазифалардан бирини бажариш учун мўлжалланган, идишнинг йиғма бирлиги.
Экспертли техник ташҳислаш - идишнинг ҳисобланган хизмат муддати ўтиши бўйича ёки ҳисобланган хавфсиз ишлаш ресурси бўйича, шунингдек кутилиши мумкин бўлган параметрларни ва келгусида фойдаланиш шароитларини аниқлаш мақсадида, босим остида ишлайдиган элементларнинг авариядан сўнг ёки аниқланган шикастланишдан сўнг бажариладиган идишларни техник ташҳисланиши.

Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling