Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


Download 488.36 Kb.
bet12/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

ХШбоб. Якуний қоидалар
Ушбу Қоидалар Ўзбекистан ёқилги-энергетика комплекси, кимёсаноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, “Узбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси, “Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.

Ўзбекистон ёқилги-энергетика комплекси,


кимёсаноати ва геология ходимлари касаба
уюшмаси Марказий кенгаши Раиси
2 0___йил «___»______________




Ўзбекэнерго” ДАК
Бошқаруви Раиси
20___йил «___»_____________



Б, Тешабаев



Ўзкимёсаноат” ДАК
Бошқаруви Раиси
20___йил «___»_____________



Г. Ибрагимов



Ўзбекистон стандартлаштипиш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош деректори
20___йил «___»_____________





А. Абдувалиев




Ўзкимёсаноат” ДАК
Бошқаруви Раиси
20___йил «___»_____________



Х. Шерматов

Ўзкимёсаноат” ДАК
Бошқаруви Раиси
20___йил «___»_____________



Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
1-иловаа
Идишларнинг конструкциясига талаблар
1§. Умумий талаблар



  1. Идишларнинг конструкцияси хизматининг ҳисобланган муддати давомида ишлатилишда ишончлиликни ва хавфсизликни таъминлаши ва техник кўрикдан ўтказилиш, тозалаш, ювиш, тўлиқ бўшатилиш, хаво оқими билан тозалаш, таъмирлаш, металл ва бирикмаларнинг фойдаланиш назоратини олиб борилишининг имкониятларини таъминлаши керак.

  2. Ҳар бир идиш учун, фойдаланиш шароитлари ҳисобга олинган ҳолда, ҳисобланган хизмат муддатлари ўрнатилган ва паспортда кўрсатилган бўлиши керак.

  3. Идишнинг ташқи ва ички томонларини кўрикдан ўтказишга ҳалал берадиган мосламалар (аралаштирғич, бурама найчалар, ташқи қобиқ, тарелкалар, тўсиқлар ва бошқа мосламалар) одатда ечиб олинадиган бўлиши керак.

Пайвандланган қурилмалар қўлланилганда, ташқи ва ички томонларнинг назоратини олиб бориш учун уларни олиб қўйиш, ҳамда келгусида ўз жойига ўрнатиш имкониятлари назарда тутилган бўлиши керак. Ушбу курилмаларни олиб қўйиш ва жойига ўрнатиш тартиби идишни ишлатиш бўйича қўлланмада кўрсатилиши керак.

  1. Агарда идишнинг конструкцияси ташқи ва ички томонларнинг назоратини олиб боришга, ёки Қоида талабларида назарда тутилган гидравлик синовни олиб боришга имкон бермаса, ишлатиш бўйича кўлланмада идишнинг лойиҳасиии тайёрловчи томонидан, камчиликларни ўз вақтида аниқлашни ва бартараф этишни таъминлаш учун бажарилиши керак бўлган назоратнинг услублари, даврийлиги ва ҳажми кўрсатилиши керак. Қўлланмада бундай кўрсатмалар бўлмаган ҳолатда назоратнинг услуби, даврийлиги ва ҳажми ихтисослашган ташкилот томонидан белгиланади.

  2. Ички мосламанинг конструкцияси гидравлик синовда ҳавони ва гидравлик синовдан кейин сувни идишдан чиқариб ташлашни таъминлаши керак.

  3. Идишлар гидравлик синовда сувни тўлдириш ва тўқиш учун, шунингдек ҳавони чиқариш учун штуцерларга эга бўлиши керак.

  4. Ҳар бир идишда, уни очишдан аввал босим йўклигининг назоратини амалга оширишга имкон берувчи вентил, жумрак ёки бошқа мосламалар назарда тутилган бўлиши керак; бунда муҳитнинг чиқарилиши хизмат килувчи ходимлар учун хавфсиз жойга йўналтирилган бўлиши керак.

  5. Ишлатиш жараёнида фазода ўз ҳолатини ўзгартирадиган идишлар, уларни ўз- ўзидан ағдарилишининг олдини олувчи мосламаларга эга бўлиши керак.

  6. Иссиқ газлар билан иситилувчи идишларнинг конструкцияси, босим остида бўладиган деворларни ҳисобланган ҳароратгача ишончли совитилишини таъминлаши керак.

  7. Люклар, тўйнуклар ва штуцерлар учун тешикларни мустахкамлайдиган халқаларнинг пайвандланиш сифатини текшириш учун резьбали назорат тешиги ҳалқада бўлиши керак, агарда ҳалқа ташқаридан пайвандланган бўлса, агарда ҳалқа идишнинг ички томонидан пайвандланган бўлса деворда бўлиши керак.

Ушбу талаблар шунингдек корпуснинг ташки томонидан пайвандланадиган накладкаларга ёки бошқа мустаҳкамлайдиган элементларга ҳам тааллуқлидир.
Босим остида ишламайдиган, ташқи ҳамма ёғи берк элементлар (масалан: накладкалар), энг пастки жойда дренажли тешикларга эга бўлиши керак.

  1. Идишларни ерга улаш ва электр асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш “Электр қурилмаларни тузилиш қоидалари” га (ЭТҚ мувофиқ бажарилиши керак. («Ўздавэнергоназорат» давлат инспекциясининг томонидан 2004 йил 13 февралдаги 84-сонли Буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сонли хати).


  1. Download 488.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling