Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари


§. Идиш деворларида тешикларининг жойлашиши


Download 488.36 Kb.
bet16/46
Sana04.02.2023
Hajmi488.36 Kb.
#1158814
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
2 5443074417145941934

§. Идиш деворларида тешикларининг жойлашиши

  1. Люклар, туйнукчалар (лючки) ва штуцерлар учун тешиклар, одатда, пайванд чокларидан ташқарида жойлашиши керак.

Тешикларни қуйидагича жойлаштиришга рухсат берилади:
агарда тешикларнинг номинал диаметри 150 mm дан кўп бўлмаса, цилиндрли ва конусли идишларнинг гардишлардаги бўйлама чокларида;
тешикнинг диаметри чекланмаганида идишларнинг цилиндр симон ва конус симон гардишларидаги айланма чокларида;
радиацион ёки ультратовуш дефектоскопияси услубида тубларнинг пайванд чокларини 100 % текшириш имконияти шароитида тешикларнинг диаметри чекланмасдан қавариқ таглик чокларида.

  1. Торосферали (кутучали) тубларда тешикларни, факат марказий сферали сегмент чегарасида жойлаштирилишига рухсат берилади. Бунда тубнинг марказидан, хорда бўйича ўлчанади тешикнинг ташқи қиррасигача масофа 0,4Dдан кўп бўлмаслиги керак (D - тубнинг ташқи диаметри).



Босим остида ишлайдиган
идишларнинг тузилиши ва
хавфсиз фойдаланиш Қоидаларига
2-илова
Идишларни материалларда талаблари

  1. Идишларни тайёрлаш учун фойдаланадиган материаллар, берилган (топширилган) ишлатиш шартларини (ҳисобланган босим, минимал манфий ва максимал хисобланган ҳарорат), таркибни ва мухитнинг характерини (зангланиш (коррозия) фаоллиги, портлаш хавфи, захарланиш ва бошқалар) ва атрофдаги ҳаво ҳароратининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ҳисобланган хизмат муддати давомида уларнинг ишончли ишлашини таъминлаши керак.

  2. Идишларни ва уларнинг элементларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш учун мазкур иловада келтирилган асосий материаллардан фойдаланиш керак.

  3. Очик майдонда ёки иситилмайдиган биноларда ўрнатиш учун мулжалланган идишлар учун материалларни танлашда, босим остида бўлаётган деворлар ҳарорати ташқи ҳаво таъсиридан манфий бўлган ҳолатда, КМК 2.10.10 бўйича ушбу туман учун ташки ҳавонинг абсолют минимал ҳарорати ҳисобга олиниши керак.

  4. Идишларни ва уларнинг элементларини тайёрлашда фойдаланадиган присадка материаллар тегишли стандартлар ва техник шартлар талабларини қониқтириши керак.

Аниқ маркали қўшиладиган материаллардан, шунингдек флюслар ва ҳимоя газлардан фойдаланиш, ушбу идишни тайёрлашда техник шартларга ва пайвандлаш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши керак.

  1. Кўндаланг ёки спирал симон чоклар билан электр пайвандланган қувурларидан фойдаланишга, чокларни тўлиқ узунлиги бўйича радиография, ультратовуш ёки бошқа шунга тенг дефектоскопия назоратини олиб бориш шартида, ихтисослашган ташкилот билан стандартлар ёки техник шартлар бўйича келишилган ҳолда рухсат берилади.

Ҳар бир чоксиз ёки пайвандланган қувур гидравлик синовдан ўтиши керак. Гидросиновда синов босимининг катталиги қувурларнинг MX, МТХда кўрсатилган бўлиши керак. Чоксиз қувурларни, тўлиқ юза бўйича физик услуб билан назорат қилинаётган бўлса (радиография, ультратовуш ва уларга тенг), гидравлик синовдан ўтказмасликка рухсат берилади.

  1. Зарҳалли ва қопламали листлар ҳамда болғаланган материаллар ультратовушли назорат ёки зарҳалланган (қопламаланган) қаватни металлнинг асосий қатламидан ажралишини, шунингдек яхлитсизлик ва болғаланган металлнинг қатламларга ажралганини аниқлашни таъминлайдиган бошқа усуллар назоратидан ўтказилиши керак.

Бунда сифат баҳолаш ҳажми, ихтисослашган ташкилот билан келишилган, зарҳалли ёки қопламали листлар ва болғаланган материалларга, белгиланган стандартлар ёки техник шартлар билан белгиланади. 4 МРа (40 kgf/cm2) дан юқори босим остида ишлайдиган идишларни тайёрлаш учун мулжалланган 25 mm дан катта қалинлигидаги биметалли листлар, ультратовушли дефектоскопия ёки бошқа шунга тенг услубдаги тўлик назоратга тортилиши керак.

  1. 10 МРа (100 kgf/cm2)дан юқори босим остида ишлайдиган идишларни тайёрлаш учун мулжалланган 60 mm дан катта қалинликдаги углеродли ва кам легирланган листли пўлат, ультратовушли ёки бошқа шунга тенги назоратга тортилиши керак. Назоратнинг услублари ва меъёрлари, ГОСТ 22727 бўйича 1-синфга мос келиши керак.

  2. 6,3 МРа (63 kgf/cm2)дан юқори босим остида ишлаш учун мулжалланган ва 200 mm дан катта габарит ўлчамга ҳамда 50 mm дан катта қалинликка эга углеродли, кам легирланган ва легирланган пўлатдан тайёрланган болғаламалар, ультратовушли ёки бошқа шунга тенг усулдаги донабай назоратдан ўтказилиши керак.

Дефектоскопияга назоратдаги болғаламаларнинг 50 %дан кам бўлмаган қисми йўлиқиши керак. Назоратнинг усуллари ва меъёрлари МТХ,га мос келиши керак.

  1. Гайкалар ва шпилькалар (болтлар) кар хил турдаги (маркадаги) пўлатлардан тайёрланиши керак, бир хил турдаги пўлатдан тайёрланганида - ҳар хил қаттиқликка эга бўлиши керак. Бунда гайканинг қаттиқлиги, шпилька (болт)нинг қаттиқлигидан паст бўлиши керак. Шпилька (болт)ларнинг узунлиги, МТХ,ларда кўрсатилган ўлчамдаги резьбали қисмнинг гайкадан ошиқчалигини таъминлаши керак.

  2. Шпилькаларнинг (болтлар) материаллари, фланец материали чизиқли кенгайиш коэффициенти қиймати бўйича яқин чизиқли кенгайиш коэфициенти билан танланиши керак. Чизиқли кенгайиш коэффициентлари қийматларидаги фарқ 10 % ошмаслиги керак. Чизиқли кенгайиш (коэффициентлари ҳар хил (10 %дан ортиқ) пўлатни ишлатилишига чидамлиликка ҳисоблаб асосланган ҳолларда рухсат берилади.

  3. Аустенит пўлатдан тайёрланган, шпилькаларда, агарда бу МТХда назарда тутилган бўлса, перлит синфидаги пўлатли гайкаларни ишлатишга рухсат берилади.

  4. Маҳкамлаш деталлари совуқ ҳолда деформалаш (шаклини ўзгартириш) йўли билан тайёрланганда, уларга термик ишлов берилиши - жўнатилиши керак.

  5. Пўлат қуймалари қиздириб ишлов берилган ҳолатда қўлланилиши керак. Қуймаларнинг механик ҳусусиятларини текширилиши қиздириб ишлов берилгандан сўнг ўтказилади.

  6. Идишларни тайёрлаш учун ишлатиладиган нометалл бўлмаган материаллар, ҳароратнинг ишчи диапазонида коррозияга (занглашга) чидамлилик ва эримаслик (ҳусусиятлари ўзгариши) бўйича, ишчи муҳитга мос бўлиши керак. Идиш учун мўлжалланган муҳит идишнинг паспортида кўрсатилиши керак. Нометалл материалларни ишлатилишига, ихтисослашган ташкилотнинг хулосаси асосида, “Саноатгеоконтехназорат”Давлат инспекциясининг рухсатномаси билан йўл кўйилади.

  7. Металл пластик идишлар учун зичловчи қатламлар (лейнера) материали қуйидагича танланади, бунда синов босими билан идишларни синашда материалда пластик ўзгариш (деформация) бўлмаслиги керак. Идишнинг зўриқиб узгарадиган ҳолатини ҳисоблаш ва ўзгариш қолдиғини экспериментал аниқлаш усуллари ихтисослашган ташкилот билан келишилади.

  8. Идишларни тайёрлаш учун ишлатилаётган тўлдирувчи ва боғловчи материаллар, ишлатилишнинг кафолат муддатига эга бўлиши керак, улар бу материалларнинг сертификатида кўрсатилади.

  9. Юқори чидамли чуяндан тайёрланган чуян қуймаларни термик ишлов бериб қўллаш керак.

  10. Накатка усули билан тайёрланган резьбаларга термик ишлов бериш зарурияти меъёрий-техник хужжатларда регламентланади.


Download 488.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling