Саноатгеоконтехназорат” босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари
Download 488.36 Kb.
|
2 5443074417145941934
Изох,:
Листнинг қалинлиги 16 mm дан кўп эмас. Қуйидаги пўлат маркадаги прокат листларини қўллашга йўл қўйилади СтЗсп, СтЗпс, тоифаси 3, қалинлиги 40 mm дан кўп эмас, пўлат маркаси СтЗсп, СтЗпс, тоифаси 4 ва 5, қалинлиги 25 mm дан кўп эмас, пўлат маркаси СтЗГпс қалинлиги 30 mm дан кўп эмас. ГОСТ 1577 бўйича 12 ва 20 тоифадаги пўлатларнинг синаш ҳажми ва турлари, тегишли тоифада 15К, 16К, 18К ва 20К пўлат маркалари учун ўрнатилган худди шу ҳажмда ГОСТ 5520 бўйича ўтказилиши керак. Қалинлиги 12 mm дан кам бўлган листларнинг механик ҳусусиятлари, шу партиядан (гуруҳдан) олинган листларда текширилади. Механик эскирашга синовлар, агарда 200 0С дан юқори ҳароратда фоидаланадиган идишларда ёки унинг деталларидаги пўлат совуқ деформацияга учраса, (вальцовка, эгиш, отборовка ва бошқалар) ўтказилади. ГОСТ 19281 бўйича листлар ГОСТнинг 2.2.1, 2.2.2, 2.2.3, 2.2.7, 2.2.9, 2.2.12 б.б, мажбурий бажарилиши билан етказилиши керак, шунинигдек ГОСТ 5520 бўйича лист партияси макротузилиш назоратидан ўтказилиши керак. Ҳар бир лист бўйича синовлар ишлатиш ҳарорати - 30 °С дан паст, 200 °С дан юқори ёки босим 5 МРа (50 kgf/cm2) дан юқори, лист қалинлиги 12 mm ва ундан кўп бўлганда ўтказилади. Агарда чидамлиликка ҳисоблашда рухсат бериладиган кучланиш 1,35 марта кам бўлмаган миқдорга камайтирилса ва идишнинг термоишлови ўтказилган бўлса, девор қалинлиги 36 mm гача идишлар учун углеродли ва кам легирланган пўлатларнинг кўлланилиш ҳароратининг чегарасини 20 °С (лекин -70 °С кам бўлмаган) га камайтиришга рухсат берилади. Агарда чидамлиликка ҳисоблашда рухсат берилган кучланиш 2,85 дан кам бўлмаган марта камайтирилса, унда кўрсатилган пўлатларнинг ишлатилиш ҳарорат чегараси, идишни қиздириб ишлов бермасдан 20 °С (лекин -70 °С кам эмас)га камайтирилиши мумкин. ГОСТ 5521 бўйича етказиб бериладиган пўлатлар учун 200 °С дан юқори ҳароратда ишлатилишида эскиришга текширилишни ўтказиш керак. Чидамлиликка ҳисоблашда камчилик чуқурлиги ҳисобга олинган бўлса, МЗб ва М4б гуруҳлар бўйича юза сифатига эга ГОСТ 7350 бўйича лист қўллашга рухсат берилади. Идишларни эмал билан қоплаш учун. Қиздириб ишлов берилмайдиган идишлар учун қўлланиладиган юқори чидамли пўлатдан прокатга ГОСТ 19281 қўлланилади. Термик (қиздириб) ишлов беришга учрайдиган идишлар учун ГОСТ 19281 бўйича пўлатдан ясалган прокатай қўллаш эхтимоли (имкони) ихтисослашган ташкилот билан келишилган бўлиши керак. Пайвандлаш шарт бўлмаган деталларни тайёрлаш учун. 3-жадвал Пулат кувурлар
Download 488.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling