Савод ургатиш методикасининг илмий асослари Савод ўргатиш методларининг қиёсий танқидий тахлили


Савод ўргатишда аналитик-синтетик товуш методи


Download 468.9 Kb.
bet3/9
Sana04.11.2023
Hajmi468.9 Kb.
#1746157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Савод ургатиш даврида хуснихат дарсларини утиш методикаси

Савод ўргатишда аналитик-синтетик товуш методи.

Аналитик-синтетик товуш методига К.Д.Ушинский асос солган. Бу метод ҳозирги кунга қадар анча такомиллашди. Шу боис аналитик-синтетик товуш методи анъанавий тамойилларга ва шаклланиш, ташкил топиш жараёнида бўлган тамойилларга эга. Методнинг анъанавий тамойиллари қуйидагилар :


1.Савод ўргатишда аналитик -синтетик товуш методи шахсни шакллантириш мақсадига кўра таълимий ва ўстирувчи характерда бўлади, нутқий машқлар орқали ақлий ўсишини таъминлайди. Ўқишнинг онгли бўлишини талаб этади.
1.Бу метод ташкилий томондан икки даврга;
А) Алифбегача тайёрлов даври
Б) Алифбо даврига бўлинади, иккинчидан, ёзувга ўргатиш ўқишга ўргатиш билан параллел ҳолда олиб борилади.
Аналитик- синтетик товуш методи психолингвистик нуқтаи назаридан: биринчидан, савод ўргатиш болаларнинг жонли нутқига, улар эгаллаган нутқ малакасига асосланади; иккинчидан, савод ўргатишга товуш асос қилиб олинади, унда товушни ажратишга, анализ ва синтез қилишга, товушлар артикулятсиясига, болаларда фонематик эшитишни ривожлантиришга катта аҳамият берилади, учинчидан, ўқиш бирлиги сифатида бўгин олинади, бўгин устида ишлашга катта аҳамият берилади.
Методнинг шаклланиш ва ташкил топиш жараёнида бўлган тамойиллари:
1.Таълим жараёнини ташкил этиш нуқтаи назаридан: савод ўргатиш жараёнида ўқувчиларга дифферинтсиал ва индивидуал ёндашиш;
2.Ўқитишнинг истиқболи нуқтаи назаридан: грамматика, сўз ясалиши, имло, лексикологияга оид билимларни назариясиз амалий асосда мунтазам бериб бориш;
3.Психолого—лингвистик нуқтаи назаридан: товуш ва ҳарфни ўқитишнинг қулай усулнни излаш, товуш ва ярфларнинг мослигини, осонлигини, иккинчидан, таълимнинг тарбиявий ва ўстирувчи характери ҳисобга олинади.
Таълим жараёнида ўқувчиларга тарбия ҳам бериб борилади. Тарбиялаш дидактиканинг муҳим принсипларидандир.
Мактабда ахлоқий тарбия берилади, илмий дунёқараш элементлари шакллантирилади.
Болалар дарсда оммавий сиёсий тушунчаларни эгаллайдилар.
"Алифбе" саҳифаларида дўстлик, байналмилал муносабат, болалар меҳнати, табиат, катталар меҳнати, болалар ўйинлари, оила, мактаб ҳаёти каби расмлар берилган. Турли мавзуларда матн берилган. Булар болаларда ўзаро дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳнатни қадрлаш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, табиатни севиш ва асраш, ҳайвонот дунёсига қизиқиш, уларни муҳофаза қилиш, мактаб ва ўқишни севиш- умуман, эстетик тарбияни шакллантиради. Булар болаларни халқнинг қайноқ ҳаётига, унинг бахтига, орзуларига, муваффақиятларига рухлантиради. Демак, болаларга ахлоқий, гоявий- сиёсий, меҳнат ва эстетик тарбия бериш ҳам савод ўргатиш вазифасмга киради.
Савод ўргатишни тўгри ташкил этиш учун болаларнинг унга нутқий тайёргарлигини махсус ўрганиш талаб этилади. Махсус ўрганиш августда, ҳатто ундан олдин- баҳордан бошланади. 1— синфга келадиган ўқувчининг оиласига ёки болалар богчасига борилади, суҳбат ўтказилади, болаларнинг умумий билим савияси аниқланади.
1.Ўқиш кўникмасини аниқлаш.
а) сўзни сидирга ўқийди,
б) бўгинлаб ўқийди,
в) ҳарфлаб ўқийди (нотўгри ўқиш)
г) анчагина ҳарфларни билади, лекин ўқишни билмайди,
д) айрим ҳарфларни билади,
2.Ёзув кўникмаси.
а) ҳамма ҳарфни ёзишни билади, сўз ёзади, (босма ёки ёзма)
б) айрим ҳарфларнигина ёзишни билади (босма ёки ёзма)
в) ёзишни умуман билмайди
3.Товушни таҳлил қилишга тайёргарлиги.
а) сўзни бўгинларга бўлади,
б) сўз ёки бўгиндаги товушни ажратади,
в) ҳамма товушни тўгри талаффуз қилади,
г) айрим товушларни нотўгри талаффуз қилади (қайси товушлар экани хисобга олинади)
д) нутқнинг баланд ёки пастлиги
4. Огзаки богланишли нутқ. Шеърни ёддан ўқиш.
а) 3 та шеърни билади, уни завқланиб айтади,
б) 1-2та шеърни билади, айтишга уялади,
в) бирорта шеърни ёддан ўқишни билмайди,
5.Огзаки богланишли нутқ. Эртак айтиш.
а) бир ёки бир нечта эртакни айтишни билади,
б) эртак айтишга ҳаракат қилади, лекин айта олмайди,
в) эртак айтишни билмайди, ўрганишга ҳам ҳаракат қилмайди,
б.Огзаки богланишли нутқ. Фикр баён қилиш ("Расмда нималар Кўраётганингни айтиб бер?")
а) 20 сўздан ортиқ богланишли ҳикоя, бир неча гап
б) 10 тадан 20 тагача сўз, бир неча гап
в) 10 тагача сўзли богланишли жавоб
г) 3-4 сўзли қисқа жавоб,
Шунингдек, бола нутқининг синтактик қурилиши ҳам, фойдаланадиган сўзлар доирасида ҳам ўрганилади, тўпланган материаллар 2 вариантда ёзилади.
а) Ҳар бир ўқувчи ҳақида алоҳида маълумот, бу болага якка ёки дифферентсиал ёндашиш учун керак бўлади.
б) Синф ўқувчилари учун умумий маълумот, бу маълумотдан дарсда синф ўқувчилари учун умумий ишлар методикасини танлашда фойдаланилади.



Download 468.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling