Савод ургатиш методикасининг илмий асослари Савод ўргатиш методларининг қиёсий танқидий тахлили


Савод ўргатишнинг асосий даврида ўқувчиларни ўқишга ўргатиш


Download 468.9 Kb.
bet5/9
Sana04.11.2023
Hajmi468.9 Kb.
#1746157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Савод ургатиш даврида хуснихат дарсларини утиш методикаси

Савод ўргатишнинг асосий даврида ўқувчиларни ўқишга ўргатиш.

Маълумки, савод ўргатиш, ўқиш дарсларининг асосий вазифаси ўқувчиларга товуш ва ҳарфни таништириш, уларнинг тўгри талаффузини ўргатиш орқали болаларда тўгри, онгли, ифодали ўқиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Шунингдек, ўқувчилар лугатини бойитиш, богланишли нутқини ўстириш, билимини бойитиш, мавхум тафаккурини шакллантириш, эшитиш, қабул қилиш сезгисини ўстиришда ҳам бу давр масъулиятлилиги билан алоҳида ўрин тутади.


Тайёргарлик даври ўқишда ўргатиш учун замин ҳозирлайди. Бу даврда болаларда ўзгалар нутқинг эшитиш, диққатни тўплаш, тил бирикмаларини (товуш, бўгин, сўз, гап) фарқлаш, ажратиш, уларнинг вазифаларини англаш каби хусусиятлар шаклланади. Булар ўқувчиларнииг ўқишни муваффақиятли эгаллашларига ёрдам беради.
Ўқишга ўргатиш учун аввало ўқувчи товуш ва ҳарф билан яхши таништирилиши лозим. Товуш ва ҳарф билан таништиришда бўгиндан товушни ажратиш тамойилига риоя қилинади. Ҳарф билан таништириш бир неча хил йуналишда амалга оширилиши мумкин:
1.Мазмунли расм юзасидан савол-жавоб усули билан богланишли ҳикоя туздирилади. Ундан керакли гап, сўнг керакли сўз ажратиб олинади, сўнгра сўз устида юқоридаги каби таҳлил ишлари уюштирилади.
2.Сўз асос қилиб олинади. Аналитик машқлар ёрдамида ўрганиладиган товуш ажратиб олинади: от. Ўқитувчи от расмини кўрсатади, ўқувчилар унинг номини – сўзни айтади. Ўқитувчи о товушини чўзиб (о-о-о-о т) айтади ва қайси товушни чўзиб айтаётганини ўқувчилардан сўрайди. Ўқувчилар о товушини айтгач, унинг хусусиялари ҳақида савол-жавоб ўтказилади. О товушли сўзлар ўйлаб топтирилади. Шундан сўнг о ҳарфи кесма ҳарфдан ёки расмли алифбодан кўрсатилади. Бунда о ҳарфининг шаклини эсда олиб қолишларига алоҳида эътибор берилади.
3.Ўрганилган ҳарфлар ичига бугун ўрганиладиган ҳарф аралаштириб қуйилади болалар унинг ичидан нотаниш ҳарфни ажратадилар, сўнг ўқитувчи бу ҳарф ифодалайдиган товушни айтадилар. Ўқувчилар товушнинг хусусиятларини айтадилар. Шу ҳарфни кесма ҳарфлар ичидан топиб, китоб саҳифасидан, расмли алифбодан кўрсатадилар.
Шу тариқа товуш-ҳарф билан таништирилгач, ўқишга ўргатиш устида ишланади.
Ўқишга ўргатишда буган асос қилиб олинади. Бунинг учун ўқитувчида бўгин жадвали бўлиши лозим. Бўгин жадвали асосида ўқиш намунаси кўрсатилади, яъни ҳарфлаб эмас, ичида, биринчи ҳарфни кўз билан кўриб, унинг номини дилда сақлаб, иккинчи ҳарфни кўриш ва иккаласини боглаб, унлини мўлжаллаб улаб айтиш тушунтирилади. Бўгин ўқиш ўқитувчининг намунаси асосида доимий равишда ҳар бир дарсда изчил олиб борилади. Бунда қуйидаги каби жадвалдан фойдаланиш мумкин.
Бунда «Алифбе» саҳифаларидаги сўзларни олдин бўгинга бўлиш, сўнг ўқишни машқ қилиш яхши самара беради. Ўқитувчининг намунали ўқишидан сўнг хор билан ўқиш, якка— якка ўқишдан, шивирлаб ўқишдан фойдаланилади. Айниқса, секин ўқийдиган ўқувчилар бўлган синфларда хор билан ўқитиш ўқишни тезлаштиришга ёрдам беради. Синф ўқувчиларининг ўқиш кўникмаларидан келиб чиқиб, матндаги сўзларни ҳарф хаттахтасига бўгинларга бўлиб ёзиш, ўрганилган ҳарфларни хисобга олган ҳолда қўшимча сўз бирикмалари, гаплар тузиб ёзиш ва ўқитиш усулидан ҳам фойдаланилади.
Маълумки, «Алифбе» саҳифаларида бўгин тузилиши мураккаблашиб боради. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир бўгин тузилишининг мураккаблигига қараб иш усулларни белгилаб олиши зарур. Масалан, уч товушдан тузилган, тўрт товушдам тузилган бўгинларни ўқишга ўргатиш ҳам ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бунда о~лам, Ман—нон, типидаги бўгинларда — о~ла:м, Ма: н~ но: н тарзидаги қўшимча чизиқдан, бодринг, дўст типидаги бўгинда ринг, дўст тарзидага қўшимча чизиқлардан фойдаланилади. Сўзларни ўқишга ўргатишда билиб ўқитишдан ташқари жадваллар ҳам яхши самара беради.
ку: к ку: Р
ку: ч
ку: п са
Умуман олганда, ҳар бир ўқиш дарсида албатта бўгин тузилиши мураккаб сўзларни ўқиш машқи ўтказилиши лозим. Бу усул ўқувчиларда ўқиш малакасининг такомиллашувига ёрдам беради.
Ўқишга ўргатишда сўзларни ва гапларни тўлдириб ўқиш кўникмаларини ҳосил қилиш ўқувчини гап тузишга, тез фикрлашга йуналтирилади. Ўқувчи тушириб қолдирилган ҳарф ва сўзни расмга қараб топади, унинг гап мазмунига мос ёки мос эмаслигига эътибор беради, ўртоқларига нисбатан тез топиб, ўқитувчининг раҳматига сазовор бўлишга интилади.
«Алифбе» дарслигидаги матнларда турли тиниш белгилари ишлатилган. Улар шуларга мос оҳанг танлашни, тўхташ, пауза қилиш ўринларини белгилаб олишни тақозо этади. Бунда ҳам ўқитувчининг тушунтириши (биринчи учраган тиниш белгини изоҳлаши) ва ифодали ўқиш намунасини кўрсатиши катта аҳамият касб этади. Ифодали ўқилган матнгина тушунарли тузилади.
Ҳар бир предметда бўлгани каби ўқиш дарсларида ҳам таълим-тарбия бирлигига эътибор берилади. Ўқиш дарсларида тарбия ўқилган матннинг онгли ўзлаштирилишига боглиқ. Ўқувчи матнда фикр нима ҳақида бораётганини англасагина, ўзида шундай хислатларни шакллантиришга ҳаракат қилади. Иккинчидан эса яхши инсон бўлиш учун ўқишнинг зарурлигини англайди. Шунинг учун онгли ўқишни таъминлашда матн билан унга ишланган мазмунли расмлар ўртасидаги богланишларни аниқлаштиришга, матн юзасидан саволлар беришга диққат қаратиш лозим. Масалан, расмни кузатинг, матнда нима ҳақида гап боради? Расмда нима тасвирланган? Улар орасида богланиш борми?
Матн мазмунини расмга қараб сўзлаб беринг.
Ёки: Болалар қайерга бордилар? Қизнинг исми нима? Боланинг исми-чи? Али, Лола нима қилди? Улар қандай лолалар тердилар?
Демак, ўқиш ўқиганларни ўзлаштиришга йуналтирилган бўлиши лозим, шундагина матндаги асосий фикр, илгари сурилаётган гоя ўқитувчилар томонидан ўзлаштирилади. Сўнг сўз ва матнлар ёд олинган тақдирда ҳам ўқувчиники бўлиб қолади.
Ўқишнинг онглилигини ва таъсирчанлигини таъминлаш учун матн мазмунини ўқувчиларнинг кўрган -кечирганларини, таассуротлари билан боглаш лозим. Шунда ўқувчида ўқишга, ўрганишга қизиқиш ортади.
Онгли ўзлаштиришни амалга оширишда лугат устида ишлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, 51-саҳифада увол, ризқ-рўз сўзлари бор. Уларнинг маъноси устида тўхталиш, биринчидан, фикрни ойдинлаштирса, иккинчи томондан тарбиялашга ҳам хизмат қилади.
Шеър, тез айтиш, топишмоқ, қўшиқ, мақол, хикматли сўзлардан ўқитиш, ёд олдириш ҳам ўқувчиларни ўқишга қизиқишини оширади, ўқиш малакасини шакллантиради, хотирасини мустаҳкамлайди.
Ўқиш дарсларининг учдан икки қисми ўқишни машқ қилишга ажратилиши лозим.
Демак, ўқувчиларни ўқишга ўргатиш, уларнинг ўқиш суръатини ошириш, ифодали ва онгли ўқиш элементларини шакллантириш, тарбиялаш ўқиш дарсларининг муҳим вазифалари ҳисобланади.



Download 468.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling