Савод ургатиш методикасининг илмий асослари Савод ўргатиш методларининг қиёсий танқидий тахлили


Савод ўргатиш даврида ўқувчилар нутқини ўстириш


Download 468.9 Kb.
bet7/9
Sana04.11.2023
Hajmi468.9 Kb.
#1746157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Савод ургатиш даврида хуснихат дарсларини утиш методикаси

Савод ўргатиш даврида ўқувчилар нутқини ўстириш.

Она тилидан олиб бориладиган ишларнинг ҳаммаси, шу жумладан савод ўргатиш ҳам, ўқувчилар нутқи ва тафаккурини ўстириш билан боглиқ ҳолда уюштирилади. Савод ўргатиш давридаги ишларнинг миқёси кенг бўлиб, экскурсиялар, болаларнинг кузатишлари, предмет дарслар, расм юзасидан суҳбат ва бошқалар билан богланади. Бу даврда ўқувчилар нутқини ўстиришнинг вазифалари:


1) болалар нутқидаги камчиликларни тўгирлаш;
2) уларнинг тасаввур ва тушунча доирасини кенгайтириш билан боглик ҳолда лугатини бойитиш;
3) ўқувчилар нутқидаги айрим сўзларнинг маъносига аниқлик киритиш;
4) гап ва уч—тўрт гапли кичик «ҳикояча» (богланишли нутқ)ни огзаки турли тузиш кўникмасини ўстиришдан иборат.
Болалар бу даврда, биринчидан, кийим-кечак, иш қуроллари, мевалар каби предметлар билан танишиш ёрдамида сўзни онгли ишлатишга; иккинчидан, турли типдаги содда йирик гап (Болалар югуряптилар), содда ёйиқ гап (Лола магазинга борди), уюшиқ
бўлакли гап (Анвар ойисига ёрдамлашади, укасига қарайди), тузадилар. Улар бу кўникмаларни амалий—машқлар ёрдамида эгаллайдилар.
Болаларнинг шахсий тажрибалари, кишилар ҳаёти ва табиати, кузатишлари нутқ ўстириш учун асосий манба ҳисобланади. Предметлар, уй—рўзгор асбоблари, ўсимликлар, ҳайвонлар қизиқарли суҳбат учун мавзу бўлиб хизмат қилади. Суҳбат жараёнида болаларда ҳосил қилинган тасаввур асосида аниқ тушунчалар шаклланади.
Биринчи синф ўқувчилари нутқни ўстиришда болаларнинг ўйин ва эртаклари, расм кўриш ва Бу нима? Бу ким? Бу қандай предмет? Ким нима қиляпти? Каби саволлар асосида суҳбатдан ҳам фойдаланилади.
Савод ўргатиш даврида нутқ ўстиришга оид иш турларига атрофдаги жонли предметларнинг номини, уларнинг белгиларини айтиш, предметларни маълум белгилари асосида гуруҳлаш каби машқлар киради. Масалан, оқъитувчининг топширигига мувофиқ, маълум бир темада (куз, мевали бор, сила, синф, мактаб ҳақида) икки сўздан иборат гап тузадилар; кейинроқ эса шундай йирик гаплар тузиб, уни саволлар ёрдамида ёйиқ гапга айлантирадилар. Ўрганган ҳарфларидан сўзлар ва кичик гаплар тузиб ёзадилар. Ўқиш дарсларида расмга қараб кичик ҳикояча тузадилар, ўқитувчи саволига тўлиқ жавоб беришга ўрганадилар. Алифбедаги рангли чиройли расмлар теварак-атрофдаги предмет ва ҳодисалар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг номини идрок этишга, билиб олишга ёрдам беради.



Download 468.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling