Савод ургатиш методикасининг илмий асослари Савод ўргатиш методларининг қиёсий танқидий тахлили


Савод ўргатиш даврида грамматик-орфографик билимларни амалий узлаштириш


Download 468.9 Kb.
bet8/9
Sana04.11.2023
Hajmi468.9 Kb.
#1746157
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Савод ургатиш даврида хуснихат дарсларини утиш методикаси

Савод ўргатиш даврида грамматик-орфографик билимларни амалий узлаштириш.

Савод ўргатиш давридаёқ болалар грамматика ва имлодан айрим материалларни амалий асосда ўзлаштира борадилар, яъни уларга мавзу тушунтирилмайди, назарий маълумот берилмайди.


Болалар огзаки ва ёзма нутқни ўзлаштириш ва ёзма машқларни бажариш билан ўқув йилининг иккинчи ярмида ёки кейинги синфларда ўрганиладиган мавзуларни ўзлаштиришга тайёрлайдилар.
Савод ўргатишнинг биринчи ойларидаёқ болалар Али, Омон, Олям, Найма каби жуда кўп исмларни ўқийдилар ва кишиларнинг исмлари бош ҳарф билан ёзилишини амалий ўзлаштира борадилар.
Бу билан улар ўқув йилининг иккинчи ярмида ўрганиладиган кишиларнинг исми бош ҳарфлар билан ёзилишига доир имло қоидасини ўзлаштиришга тайёрланадилар. Тил-дил, олти-олди каби сўзларни ўқишни машқ қилиш жарангли ва жарангсиз ундошларни ўзлаштиришга, сон-сана, гул—гулчи-гулдон—гулзор, бор-богбон-борча каби сўзларни ўқишни машқ қилиш эса болаларни «Ўзакдош сўзлар» мавзусини ўзлаштиришга тайёрлайди.
Пропедевтик машқлар системаси бошлангич синфлар грамматика ва имло дастурининг босқичли изчиллик тамойили асосида тузилишига мос келади. Амалий ишлар натижасида болаларда маълум нутқ тажрибаси, тил қоидаларини, сўзни, унинг таркиби ва ясалишини, бошқа сўзлар билан богланганда ўзгаришини кузатиш тажрибаси тўплана боради. Мана шу тажрибалар асосида ўқувчилар назарий умумлашмаларни ўзлаштирадилар, булар асосида эса грамматик тушунча ва орфографик қоидалар шаклланади.
Савод ўргатиш жараёнида ёзувга ўргатиш.
Савод ўргатиш жараёнида ўқувчилар ўқишга ўрганиш билан параллел равишда ёзувдан ҳам элементар малака ҳосил қиладилар. Дастурга мувофиқ ўқувчилар ёзувдан қуйидаги малакаларни эгаллашлари лозим:
1. Партада турли ўтириш, дафтарни турли қўйиш, чизиқларни чамалаш, ёзаётганда ручкадан тўгри фойдаланиш, ҳошияга риоя қилиш.
2.Иш дафтари ёки алифбе асосида ўзбек алифбосидаги барча катта ва кичик ҳарфларни ёзиш, шунингдек, ҳарфларни сўзда бир—бирига боглаб ёза олиш: босма матнни ёзма матнга айлантириб ёзиш.
3.Таҳлил қилинган сўз ва икки—уч сўзли гапларни ўқитувчи ёрдамида ёзиш.
4.Талаффузи билан ёзилишида фарқ қилмайдиган сўзларни кўчириб ёзиш ва диктовка билан ёзиш: ёзганларини матнга қараб, шунингдек, изоҳлаб ўқиш билан текшириш.
5.Огзаки тузилган ҳикоядан олинган гапни ёзиш.
Аналитик-синтетик товуш методи тамойилига мувофиқ, ўқиш ва ёзув бирлиги сақланади.
Ҳарфларни ёзишда ўқишга ўргатишдаги таркиб асос қилиб олинади, яъни ўқиш дарсида ўқувчилар ҳарфни ўзлаштирадилар, матнни ўқийдилар, ёзув дарсида эса шу ҳарфли сўзни ёзадилар.
Ёзувга ўргатиш, биринчи навбатда, график малака ҳосил қилишдир. Ҳар бир малака ҳам таълим бериш, кўникмани шаскллантириш ва шу асосда қатор машқларни бажариш натижасида ҳосил қилинади.
График малака, биринчидан, қўл-ҳаракат малакасидир, бу ҳаракат биринчи қарашда мускул кучига асосланади. Иккинчидан, ёзув жараёнида нутқнинг ўзлаштирилган бирлиги булган товуш график белгиларга, яъни ҳарфга таржима қилинади. Бу ёзувга онгли фаолият тусини беради. Ёзувнинг онглилиги, биринчидан, товуш ва ҳарфнинг тўгри нисбатини, иккинчидан, бир қанча график ва орфографик қоидаларга риоя қилишни, учинчидан, ўз фикрини, таассуротини ифодалашда ёзув малакаларидан фойдаланишни талаб қилади.
Ёзишдан бирдан-бир мақсад фикрни ифодалашда ёзувларидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу мақсадни болалар тез англаб йетсалар, уларда ёзма нутқ малакаси шунчалик муваффақиятли ва тўгри шаклланади. Савод ўргатиш жараёнида болалар жуда секин ёзадилар, ўз фикрини, ҳатто бир ёзув билан ёзма ифодалаш учун ҳам ярим ойлар ўтади.
Ёзув малакаси ўқиш малакаси билан узвий боглиқдир. Бола ёмон ўқиса, ёзувни эгаллаши қийин бўлади, чунки бўгинлаб ўқиш малакасидан сўнг, бўгинлаб ёзиш малакаси шаклланади.
Ёзиш ва ўқиш учун боланинг умумий нутқий ривожланиши катта аҳамиятга эга. Кейинроқ болаларда ўз фикрини ёзма ифодалаш малакаси бир ўз барқарорлашганда, бу малака нутққа, фикрни ифодалаш жараёнига ҳам ижобий таъсир қилади.
График малакани шакллантиришда қуйидаги босқичлар
1.Турли шакллар андозаси устидан чизиш. Эркин расмлар чизиш . Ёзув қуролларини тўгри тутиш, турли қия елементлар чизиш, узунликни, оралиқ масофани чамалаш ва ҳоказо.
2.Ҳарф элементларини ёзиш, баравар масофада қисқа ва узун элементлар, ости ва усти илмоқли элементлар чизиш.
3.Бош ва кичик ҳарфларни алоҳида ёзиш ҳарф бирикмаларини, бўгинни ёзиш, ҳарфларни тўгри тушиб ёзиш малакасини ҳосил қилиш учун сўз ёзиш. График малакани ҳосил қилишдан асосий мақсад, ҳарфларни босмасдан бир текисда, элементларга ажратмай боглаб тез, бир маромда ёзиш, сўзларни қаторга тогри жойлаштиришдир. Шуни таъкидлаш керакки, савод ўргатиш даврида бола ҳарфларни ёзишдан олдин уни қандай шакллантиришни кўз олдига келтириб, фикрлаб олади, баъзан ҳарф шаклини завода «чизади», ҳарф намунасини кўчиради, таркибини таҳлил қилади, уни қандай ёзишни ўзича секин гапиради: ўқитувчи ўқувчи ёнига ўтириб, ручкани тўгри ушлатади ва унинг қўли билан ҳарфни ёзишни кўрсатади ёки ўзи ёзиб тушунтиради. Бундан ташқари, бола ёзувнинг техник томонига катта жисмоний куч сарфлайди. Савод ўргатиш охирида бола бир дарсда 20 тача сўзни ёзиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига биноан 1993 йил 2 сентябрда «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўгрисида»ги қонун қабул қилинди. 1995 йил 6 майда қонунга ўзгартиришлар киритилди. Бу алифбодаги ҳарфларнинг асосий хусусияти босмасдан, қўлни узмасдан боглаб ёзишга- мўлжалланган. Шунинг учун ёзувга ўргатиш методикасида ҳарфларни қўшишга алоҳида аҳамият берилади. Ўқувчилар барча ҳарфларни бир-бирига қўшиш йулини билишлари лозим.
Мактабда асосий ёзув қуроли шарикли ручка, хаттахтада ёзиш учун бўрдан фойдаланилади.
Савод ўргатиш даврида болаларни ёзувга ўргатиш учун турли вақтларда турли хил чизиқли дафтарлардан фойдаланилган: дастлаб чизиқсиз силлиқ қогоз ишлатилган бўлса, кейин қуёқ ёпиқ чизиқлар билан кесилган уч чизиқли дафтардан фойдаланилган.
-------------------------------

-------------------------------


Бундай дафтарда ёзувга ўргатилган бола болангич синфларни битиргунга қадар беш хил дафтарга ёзишни ўрганиши талаб этилар эди.


-----------------------------


-----------------------------

----------------------------- --------------------------


-----------------------------
--------------------------
-----------------------------
----------------------------- --------------------------
Ҳозирги вақтда ёзувга ўргатиш учун икки чизиқли дафтар тавсия этилади. Хаттахта ҳам шунга мос бўлиши талаб қилинади; 2-синфдан, баъзан биринчи синфда ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб бир чизиқли дафтарга ёзишга ўтилади.
Дафтар тутишда болаларни хошия қолдиришга, дафтар чизиқларига риоя қилишга, харфларни бир хил хажмда ёзишга, сарлавҳани аниқ ва тўгри ажратишга, хат бошидан ёзишда жой қолдиришни унутмасликка ўргатиб бориш уларда саранжом-саришталикни тарбиялайди. Ёзув дарсида ўқувчилар «Ёзув дафтари» билан ишлайдилар. Синфда ўрганилган ҳарфни уйда машқ қилиш учун алоҳида дафтар бўлгани маъқул.
Ўқитувчи ёзиш вақтида 65о қияликда ёзишни, бунинг учун дафтар парта устига 25о қияликда қўйилишини таъкидлаб туради.
Орфография грекча «тўгри» ва «ёзаман» сўзларидан олинган бўлиб, адабий тилнинг ёзма шакли билан боглиқ. Орфография тўгри ёзиш ҳақидаги қоидалар кўникмасидир. Орфографияни билмай туриб, фикрни адабий тил нормалари асосида ёзма ифодалаб бўлмайди. Ўқувчиларнинг орфографик саводхонлиги ҳақида гамхўрлик қилиш тилнинг аниқлиги, фикрни тўгри ифодалаш, кишилар билан ўзаро хатосиз муомала қилиш учун гамхўрлик демакдир. Савод ўргатишда болаларда график малакани шакллантириш билан бир вақтда имлога оид малакани шакллантиришга ҳам замин яратилади.
Савод ўргатиш даврида ўқувчилар: а) талаффузи ва ёзилишида фарқ қилмайдиган сўзларда товуш билан ҳарфнинг мослигини; б) сўзларни алоҳида ёзишни, яъни ёзув воситасида сўзни маъно бирлиги сифатида ажратишни; в) сўзнинг сатрга сигмай қолган қисмини кейинги қаторга бўгинлаб кўчириб ёзишки, бунда бўгин ҳосил қилган бир унли ҳарфни қаторга кўчириб ёзиб бўлмаслигини; г) гап бошида, шунингдек, кишилар исмида, ҳайвонларга қўйилган номларда бош ҳарфнинг ишлатилишини амалий тарзда ўрганадилар.
Савод ўргатиш давридаёқ кўчириб ёзиш, диктант ва ижодий ёзувлардан фойдаланилади. Ўз-ўзини текширишга ўрганадилар.
Ёзув дарсларида ҳам ўқувчилар нутқини ўстиртиш, фикрлашга ўргатиш асосий вазифалардан хисобланади.

Download 468.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling