17
21. Ватан деганда нимани тушунасиз?
Ватан – арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида «туғилиб
ўсган жой, она юрт» деган луғавий маънони билдириб,
кишиларнинг кундалик ҳаётида: 1) кишининг туғилиб
ўсган ўлкаси, шаҳри ёки қишлоғи, юрти, маскани, уйи,
диёри; 2) киши туғилиб ўсган ва ўзини унинг фуқароси
ҳисоблаган мамлакати, она юрти; 3) турар жойи, бош-
панаси, маскани, уйи; 4) бирон бир нарсанинг асли ке-
либ чиққан ери, жойини ифодалаш учун ишлатилади.
22. Ватан манфаати нима дегани?
Ватан манфаати – юксак маънавий тамойиллардан
бири; Ватаннинг озодлиги ва мустақиллиги, унинг ҳу-
дудида яшаётган халқнинг тинчлиги ва осойишталиги,
бугунги ва келажак ҳаётини, ҳуқуқ ва манфаатларини,
барча миллий бойликларни асраб-авайлаш, бойитиш ва
ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча мақсад-вазифалар-
ни ифода этадиган тушунча.
Ватан манфаати миллий
манфаатларнинг айни ифодасидир. Дунёдаги ҳар қайси
мустақил давлатнинг манфаати унинг ҳудудида яшаёт-
ган халқ учун Ватан манфаатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: