14
бири, маънавият соҳасига
оид кишиларнинг тарихан
таркиб топган хулқ-атвори,
юриш-туриши,
ижтимоий
ва шахсий ҳаётдаги ўзаро муносабат, шунингдек, жами-
ятга бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган
барқарор, муайян меъёр ва қоидалар йиғиндисидир.
10. Бадиий ғоя нима?
Бадиий ғоялар – сўз санъатининг маҳсули сифати-
да яратилган адабиёт ва
санъат асарларининг асосий
маъно-мазмунини
ташкил этадиган, ундан кўзланган
мақсадга хизмат қиладиган етакчи фикрлар мажмуига
айтилади.
11. Бағрикенглик нима?
Бағрикенглик – шахс, элат, миллат, халқларнинг
бирон бир нарсага нисбатан кенг кўламда, чин дилдан
очиқ кўнгиллик билан ёндашишларига айтилади.
12. Биз ёт ғояларга қарши қандай ку-
рашмоғимиз лозим?
Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга
қарши маърифат билан.
Ташқи ёт таъсирлар –
хатарлар, таҳдидлардан ҳар
бир фуқаро, айниқса, ёшлар ҳаётини асраш керак. Бун-
да асосий диққат-эътиборни ҳаётнинг соғлиқни сақлаш,
илм олиш, касбга йўналтириш, соғлом турмуш тарзини
шакллантириш, маънавиятни юксалтириш каби жиҳат-
ларига қаратиш мақсадга мувофиқ. Чунки уларнинг ҳар
бири инсон камолоти учун хизмат қилади ва иллатлар-
дан ҳимоя қилади.
13. Бунёдкор ғоялар нима?
Бунёдкор ғоялар – жамият ва одамларни, турли гу-
руҳ ва қатламлар, миллaт ва давлатларни тараққиёт
сари етакловчи, халқни эзгу мақсад йўлида биргаликда
ҳаракат қилишга ундовчи ғоялар мажмуига айтилади.