13
6. Ахборот урушининг хусусиятлари ни-
малардан иборат?
Ахборот уруши ахборот ва ахборот тизимларининг
барча шаклларини қамраб олади;
Ахборот уруши мамлакат позициясини мустаҳкам-
лаш мақсадида ҳам уруш даврида, ҳам тинчлик даври-
да чекланмаган ҳудуд ва
маконда олиб борилади;
Ахборот уруши ҳам ихтисослаштирилган ҳарбий
бўлинмалар томонидан, ҳам ижтимоий (шахслар ишти-
рокида) тузилмалар доирасида олиб борилади.
7. Ахборот хавфсизлиги – нима?
Ахборот хавфсизлиги – бу ахборот соҳасида шахс,
жамият ва давлат манфаатларининг
мувозанатлашган
ҳолда ҳимояланганлик ҳолатидир.
Шунингдек, ахборот хавфсизлиги –
муайян шахс,
оила, ижтимоий гуруҳ, меҳнат ва
хизмат жамоаси,
давлат ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиё-
сий-ҳуқуқий, маънавий-маданий
омиллар асосида
хавф-хатарсиз тарзда нормал фаолият олиб боришлари
учун зарур бўлган информацияларни ўрнатилган тар-
тибда сақлаш ва етказиб бериш тизимидир.
Do'stlaringiz bilan baham: