savol: o‘zbek adabiyoti tarixining ta bosqich
, Abdurahmon Jomiyning lirik devonlari
Download 3.35 Mb.
|
adabiyot tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 131, Jomiyning “Bahoriston” asari badiiyati 132,Shayximbek Suhayliy hayoti va ijodi
130, Abdurahmon Jomiyning lirik devonlari
XV asrning ikkinchi yarmidagi ijtimoiy-siyosiy, ilmiy-madaniy va adabiy hayotda yuz bergan ibratli hodisalardan biri Navoiy – Jomiy munosabatlaridir. Bu ikki buyuk zot ijod sohasida xalqparvarlik va insonparvarlik mavqeida turish bilan birga xalq, davlat ishlarida insof va adolatni yoqlar edilar. Jomiyning “Nafahot ul-uns”, Lujjat ul-asror”, Ashiat ul-lamaot”, “Risolai musiqiy”, “Risolai muammo” kabi bir qancha asarlari Navoiyning maslahati va iltimosi bilan yozilgan. Jomiy oʻz lirik sheʼrlarini yigʻib, devon tuzmoqchi boʻlganda, Navoiy maslahati bilan uchta devon tuzadi va devonlarning birinchisiga “Fotihat ush-shabob”, ikkinchisiga “Vositat ul-iqd”, uchinchisiga “Xotimat ul-hayot” deb nom qoʻyadi. 1480 yildan 1485 yilning oxiriga qadar Jomiy oʻzining buyuk “Haft avrang”i tarkibiga kirgan dostonlarini yaratish ustida ish olib bordi. Sharq adabiyotidagi xamsachilik ananalari asosida yozilgan bu dostonlardan “Silsilatuz-zahab”, “Tuhfat ul-ahror”, “Suhbat ul-abror” gʻoyaviy tematik jihatdan falsafiy-axloqiy yoʻnalishda, janr eʼtibori bilan pandnoma tipida boʻlib, oʻz davrining eng dolzarb masalalariga bagʻishlangan edi. “Yusuf va Zulayho”, “Layli va Majnun”, “Salamon va Absol”, “Xiradnomai Iskandariy” dostonlarida esa shoir anʼanaviy syujetlarning yangicha talqinlarini berdi. 131, Jomiyning “Bahoriston” asari badiiyati 132,Shayximbek Suhayliy hayoti va ijodi Шайхим Суҳайлий (1444—1502) — зуллисонайн ўзбек шоири. XV аср иккинчи ярми Ҳирот адабий муҳити вакили шоир, нуфузли арбоб Аҳмад Суҳайлийнинг аждодлари туркий-нажодлардан бўлиб, Шоҳрух Мирзо даврида амирлар қаторида муҳтарам саналганлар.Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида Суҳайлийга юксак таърифини қуйидаги байт билан тугатади: Хотамаш кори жаҳоний бидеҳи рост кунад, Қаламаш ганжи маоний бидеҳи афшонад. (Яъни: Муҳрига жаҳон ишларини топширсанг, тўғрилайди, Қаламига маънолар хазинасини берсанг сочади.)Мен, деб ёзади Давлатшоҳ, Амирнинг ўзларидан (яъни, Суҳайлийдан) эшитдимки, ёшлик пайтларим Шайх Ориф Озарий мулозаматига етишган ва ундан муносиб бир тахаллусни тавсия этишни илтимос қилган эдим. Шайх Озарий қўлида бир жилд (китоб) бор экан. Дедилар: — Ҳозир шу китобни фол кўриш йўсинида очамиз, шояд, бир мувофиқ сўз чиқиб қолса. Китобни очсалар, “суҳайл” сўзи чиқибди. Бу сўзнинг мазмуни жуда таҳсинли, — дея буюрдилар. Шундан буён маънолар эшиги менга очиқ бўлди ва менга барчадан файзу ҳиммат етишди.Суҳайл — 45 юлдуздан иборат юлдузлар туркуми, иссиқ фаслда кема шаклида кўринар экан. Суҳайл Бадахшонда тошни лаълга айлантирар, Яманда чармни хушбўй қиларкан. Дейдиларки, фозиллар Суҳайлий девони жилди гўё Яман чармидан ва Бадахшон лаъллари каби шеърларидан маънолар сочилиб туради…Суҳайлийнинг форсийдаги шеърлари ҳақида марҳум академик Ботирхон Валихўжаевнинг яхши мақоласи эълон қилинган. Олим Тожикистон Фанлар академияси шарқшунослик бўлимида 762-ашёвий рақами остида сақланаётган қўлёзма девон (101 варақ) асосида шоирнинг форсийда битилган шеърларини таҳлил қилади.Давлатшоҳ Самарқандий Суҳайлийнинг чиғатой улусидаги номдор хонадонлардан, соҳибқирон Амир Темур замонида аждодлари амирлар, Шоҳрух Мирзо замонида салтанат ишларини бажарганлар, деб ёзади. Навоий билан яқин бўлган бу шоирнинг ҳурмати, мартабаларини таърифлагач, “Ҳозир икки девон соҳибидир, бири туркийда, яна бири форсийда. Шеърлари ҳақиқат денгизининг сафинаси (кемаси) ва дақойиқ (нозик нукталар) рамзларининг ганжинаси”, деб уларга юксак баҳо беради. Шоирнинг 8 форсий байти ва 9 байтли форсийдаги ғазалини келтиради. Унинг асарлари “Суҳайл (юлдуз) нурида Бадахшондан Ямангача порлаб етишади” деган сўзлар билан фиқрани якунлай Download 3.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling