Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


Download 158.57 Kb.
bet12/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

Савол

жавоб

1

Соғлом турмуш тарзи ва унинг таркибий қисмлари?

соғлом турмуш тарзи-ҳар бир инсон томонидан ўз саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган шахсий ҳаракатлар мажмуидир. соғлом турмуш тарзининг таркибий қисмлари:

  • Унумли меҳнат қилиш ;

  • Фаол дам олиш ;

  • Тўғри ( рационал) овқатланиш ;

  • Бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш ;

  • Организни чиниқтириш ;

  • Шахсий ва психогигиена қоидаларига риоя қилиш ;

  • Зарарли одатлардан ўзини тийиш ;

  • Ҳар йили диспансер кўригидан ўтиш




2

Тери ости инъекциялари техникаси



Тери ости ёғқатлами қон томирларига бой. Шу сабабли, дори моддалари оғиздан қабулқилинганга нисбатан тери остидан тезроқ сўрилади ва ўз таъсирини эртароқ кўрсата бошлайди. Тери ости инъекциялари кичик диаметрли игналар билан, 15 мм чуқурликка 2 мл гача эритмалар юбориб амалга оширилади. Бу ҳажмдаги дори моддалари тез сўрилади ва тери ости ёғқатламига зарарловчи (қитиқловчи) таъсир ўтказмайди.
Дори моддаларини тери остига юбориш учун елканинг ташқи, соннинг олд-ташқи юзалари, қуймичларнинг юқори-ташқи квадрати, қорин олд девори (киндик атрофи), курак ости соҳаси жуда қулай. Бу соҳалар териси қўлга осон қатланади ва қон томирлар, нервлар, суяк усти пардаси шикастланиши хавфи жуда кам бўлади.
Инъекция қилиш соҳасида қизариш, ёмон сўрилган аввалги инъекциялардан кейинги инфильтратлар, тери ости клетчаткаси шиши ёки яллиғланишнинг бошқа аломатлари бўлганда муолажани терининг бошқа соҳасига қилиш лозим.
Керак анжомлар: стерил лоток, пахтали тампонлар, игна ва шприц, спирт, стерил қўлқоп.
Беморга муолажа моҳиятини тушунтиринг.
Беморнинг ҳолати: тик турган, ўтирган ёки ётган бўлиши мумкин.
Муолажани бажариш:

  1. Муолажадан олдин қўлларингизни совунлаб ювинг. Қўлқоп кийинг.

  2. Шприцга керакли миқдордаги дори моддасини кўрсатилган қоидага асосан тортиб олинг.

  3. Инъекция соҳасига олдинма-кетин 2 марта 70° спирт шимдирилган пахта билан, аввал кенг соҳага, кейин бевосита санчиш ўрнига ишлов беринг.

  4. Спиртли пахтани чап қўлингизнинг 5-бармоғи остига қўйинг.

  5. Ўнг қўлингизга шприцни олинг: 2-бармоқ билан игна канюлясини, 5-бармоқ билан шприц поршенини, 3-4-бармоқлар билан цилиндрни пастдан, 1-бармоқ билан тепасидан ушланг.

  6. Инъекция соҳаси терисини чап қўлингиз билан қисмлаб ушлаб, бурма ҳосил қилинг (10-расм).

  7. Игнани 45° бурчак остида, тери қатининг асосига 1-2 см чуқурликка, игна узунлигининг 2/3 қисмига, кўрсаткич бармоғингиз билан игна канюлясини ушлаб тyрган ҳолда санчинг. Тери ости инъекцияларида игна учи кесими юқорига қараган бўлиши керак (қуйида келтирилган расмга қаранг).

  8. Чап қўлингиз билан поршенга босиб, дори моддасини юборинг (шприцни бир қўлингиздан иккинчисига олманг).

  9. Игнани канюлясидан қўшиб ушлаб, шприц билан чиқариб олинг. Игна ўрнига спиртли тампон қўйинг.

  10. Инъекция ўрнини спиртли пахта билан енгил уқалаб қўйинг. Кейин пахтани олиб ташланг. Агар санчиш ўрнидан қон келса, тампонни вақтинча лейкопластр билан ёпиштириб қўйинг.




3


Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling