5
|
Талваса синдроми ва биринчи ёрдам кўрсатиш
|
Талваса - бош мия ёки асаб тизимининг шикастланишидан дарак берадиган белги бўлиб, мушакларнинг кисқариб, тортишиши билан кечади.
Сабабига кўра тиришишлар қуйидагиларга бўлинади:
1. Фебрилли тиришишлар -гўдак болаларда ҳарорат кўтарилганда руй беради.
2. Афебрилли тиришишлар - гўдак болаларда туғруқ шикастларидан ва мия
шикастларидан кейин ривожланиши мумкин.
3. Касаллик белгиси сифатида намоён бўлиши мумкин.
4. Спазмофилия (тетания) - бола қонида кальций моддасини камайишидан келиб
чиқади.
Тиришишларда биринчи ёрдам:
1. Бемор юмшоқ тёкис жойга ёткизилади.
2. Сиқиб турган кийимлар бўшатилади.
3. Тоза ҳаво билан таъминланади.
4. Курак тишлар орасига салфетка тугуни ёки шпател,қошиқ қўйилади.
5. Вена ичига ёки мушак орасига
– реланиум (седуксен) 0.5%- 0.1мл бола ёшига;
– магнезия сульфат 25%ли 0.1-0.2мл бола кг га;
– ГОМК 25%ли 0.1-0.2 мл бола кг га;
6. Кислородтерапия
7. Тиришиш сабабини аниқлаб, уни бартараф этиш керак.
|