Системада ҳаво пуфакчалари йўқлигини текширинг ! ! !
Венопункцияни система игнаси билан юқоридаги усулни қўллаб бажаринг. Система найчасида қон пайдо бўлгач, игнани бироз ичкарига киритинг. Жгутни бўшатинг.
Қисқични очинг ва қуйилиш тезлигини созланг. Игна асоси остига энсиз лейкопластирни ёпишадиган юзасини юқорига қилибкиритинг ва игна асосини лейкопластир билан ўраб олиб, терига маҳкамланг. Иккинчи лейкопластир бўлагини бевосита игна асоси устига ёпиштиринг.
Беморда магистрал катетер мавжуд бўлганда системани бевосита катетер павильонига уланг.
Игна тиқилиб қолиб, эритма томчиламай қолса, қисқични беркитинг ва томчигич корпусини эҳтиёт билан эзинг. Эритма келиши тиклангач, қисқични очинг.
Эҳтиёжга қараб дори-дармонларни фақат инъекцион бўғиннинг найчасидан, диаметри 0,8 мм дан йўғон бўлмаган игнaлардан фойдаланиб юбориш керак.
Қуйишпайтидаваайниқса, қуйиш охирида системада ҳаво пуфакчалари йўқлигини қатъий назорат қилинг! Бу ҳаво эмболиясининг олдини олади.
Флаконни алмаштириш. Бунинг учун қисқични беркитинг. Инъекцион игнани венадан чиқармай туриб ва томчигич бўшаб қолишига йўл қўймасдан, игналарни бўш флакондан чиқаринг ва тезда янги флакон тиқинига игнани киритинг.
Иккинчи вариант: система томчигичли узун найчадан иборат. Томчигич ичига ёт жисмларни ушлаб қолиш учун фильтр ўрнатилган. Томчигич ёнининг юқори қисмида ҳаво фильтри бўлиб, у орқали флаконга камаяётган эритма ўрнига ҳаво кириб туради.
Системанинг иккинчи учида канюляли инъекцион бўғин бор. Уни игнага ёки магистрал найча павильонига улаш мумкин. Томчигич флакон ёки қонтейнерга уланадиган игна билан қўшиб ишланган. Инфузия тезлигини бошқариш учун роликли қисқич мавжуд. Бундай система турли эритмаларни қуйиш учун мўлжалланган, лекин қон ва унинг компанентларини қуйиш учун яроқсиз.
Муолажани бажариш:
Қўлларни совунлаб ювинг ва стерил қўлқоп кийинг.
Флакон ҳимоя қопқоғини очинг ва флакон тиқинига спирт билан ишлов беринг.
Система пакети бутунлиги ва яроқлилиқ муддатини текширинг.
Пакетни очинг, системани олинг, қисқични беркитинг, штативга осиб қўйилган флаконга игнани киритинг.
Иккита бармоқ билан томчигични эзиб қўйиб юбориб, у ярмигача тўлдиринг.
Ҳаво фильтри ва қисқични очиб, системани тўлдиринг. Системаданҳаво тўлиқ чиқиб кетганига ишонч ҳосил қилинг.
Тайёр системани игнага ёки магистрал катетер павильонига уланг.
Инфузия жараёнида системани диққат билан назорат қилиб туриш лозим (боғлов намланиши, қуйилаётган соҳада инфильтрат пайдо бўлиши, томчилаш керакли тезликда ёки йўқлиги, система найчаси букилиб қолиши ёки вена тромбланиши сабабли эритма томмай қолиши мумкин).
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |