Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


Download 158.57 Kb.
bet16/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

Савол

жавоб

1

Шахслараро мулоқот кўникмалари

бу бир одамлар ёки гуруҳлар ўртасидаги юзма – юз мулоқат бўлиб,вербал ва новербал ахборот, фикр ва туйғулар алмашинувидир. Шахслараро мулоқат ёки юзма - юз мулоқат бошқа одам ёки одамлар билан ахборот, фикр ёки туйғу алмашувининг энг асосий ва балки энг таъсирчан йўлидир.Шахслараро мулоқат тўпа- тўғри, бир зумда амалга ошириладиган жараёндир. Шахслараро мулоқат хулқ- атворни ўзгартиришга ёки мулоқатнинг янги амалиётини қабул қилишга олиб келадиган энг муҳим ҳодисадир. Шахслараро мулоқат тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча соҳаларида фойдаланилади.Барча тиббий ходимлар,клиникадами ёки жамоат жойларидами, бевосита одамлар билан мулоқат кўникмалари бирламчи тиббий санитар ёрдам дастурини амалга оширишда ва аҳолининг тиббий савиясини оширишда муваффақият қозонишга олиб келиши мумкин.

2

Вена ичи инъекциялари

Беморга муолажа ва дори моддаси тўғрисида маълумот беринг.
Керак анжомлар: стерил лоток, 40-60 мм игнали шприцлар, дори моддаси, 70°ли спирт, пахта соққалар, жгут, клеёнкали ёстиқча, сочиқ, стерил қўлқоп, ишлатилган ампулалар ва флаконлар учун идиш.
Беморнинг ҳолати: чалқанча ётган ёки ўтирган бўлиши мумкин.
Муолажани бажариш:

  1. Қўлларингизни совунлаб ювинг ва индивидуал тоза ёки қоғоз сочиқ билан артиб, қуритинг. Қўлларингизга 3-5 мл 70°ли спирт билан ишлов беринг.

  2. Дори моддасини шприцга тортинг;

  3. Бемор қўл бармоқлари ёзилган ҳолда кафтини юқорига қилиб, тирсак остига клеёнкали ёстиқча қўйинг (қўл тирсак бўғинида максимал ёзилиши учун.

  4. Кўйлак ёки салфетка устидан жгутни елканинг пастки учлигига шундай куч билан қўйингки, фақат веналар эзилсин. Билак артерияси уриб туриши ўзгармаслиги керак. Жгут боғи пастга, бўш учлари юқорига қараб туриши лозим (керак бўлганда осон ва тез ечилиши учун).

  5. Венанингқон тўлиб янада бўртиши учун беморга кафтини бир неча марта мушт қилиб тугиб ва яна ёзишни таклиф қилинг;

  6. Стерил қўлқоп кийинг.

  7. Билак буклами соҳаси терисига марказдан периферияга томон, айланма ҳаракатлар билан 60-90°ли шимдирилган спиртли пахта билан ишлов беринг.

  8. Шприцни ўнг қўлингизга олинг. Кўрсаткич бармоқ билан игна канюлясини фиксация қилинг. Қолган бармоқлар билан шприц цилиндрини устидан ушланг.

  9. Шприцда ҳаво йўқлигини текширинг. Агар унда майда пуфакчалар кўп бўлса, шприцнинг игнасини юқорига қилиб вертикал ҳолатга келтиринг ва уни силкитиб, майда пуфаклардан битта катта пуфакча ҳосил қилинг,сўнгра чап қўлнинг бош бармоғи билан шприц поршенини босиб, ҳавони чиқариб юборинг.

  10. Чап қўлингиз билан спиртли пахтани олиб, инъекция соҳасига ишлов беринг. Игнани венага параллел, кесимини юқорига қилиб, терини 45° бурчак остида тешинг. Кейин ундан ўткирроқ бурчак остида вена деворини тешинг (бўшлиққа тушиб қолиш ҳиссини сезасиз) ва игнани яна бироз ичкарига киритинг (14-расм).

  11. Чап қўл билан шприц поршенини ортга тортинг. Шприцда қон пайдо бўлиши керак (игнанинг вена ичидалиги тасдиғи).

  12. Агар веналар яхши ривожланган бўлса, венопункцияни бир босқичда (тери ва венани) ҳам бажариш мумкин.

  13. Жгутни чап қўлингиз билан бўшатинг. Бемордан муштини ёзишни сўранг.

  14. Ўнг қўлингиз билан шприц цилиндрини қимирлатмай ушлаб туриб, чап қўлингизни секин шприц поршенига босинг ва дори моддасини венага киритинг.Охирида шприц ичида1мл доримоддасини қолдиринг.

  15. Инъекция ўрнига спиртли пахта қўйиб туриб, чаққон ҳаракат билан игнани ортга чиқариб олинг.

  16. Спиртли пахта қўйиб, беморнинг тирсагини букинг. Бемордан қўлини шу ҳолатда 5 дақиқа ушлаб туришини сўранг (қон кетишининг олдини олиш учун).

  17. Шприц ва игнанингқалпоғини ёпмасдан амал қилаётrан буйруқларга тўғри келувчи дезинфекцияловчи эритмага ташланг.

  18. 5 дақиқадан сўнг пахтани олинг (агар қон кетмаётган бўлса) ва дезинфекцияловчи эритмага ташланг.

  19. Қўлқопларниечинг ва дезинфекцияловчи эритмага ташланг.

  20. Қўлларингизни совунлаб ювинг ва 3-5 мл спирт билан ишлов беринг.

3


Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling