Savol va javoblar to’plami 2022-yil 1-билет


Download 158.57 Kb.
bet18/63
Sana03.02.2023
Hajmi158.57 Kb.
#1151892
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63
Bog'liq
Xamshira savol

Парваришлаш ва даволаш. Беморларга парҳез тавсия этилади. Беморларни терисини тўғри парваришлаш, тирноқларни олишда эҳтиёт бўлиш, тери бутунлигини бузилишига иложи борича йўл қўймаслик керак, чунки озгина шикастланиш ҳам ўша жойнинг йиринглаб, яра бўлишига олиб келади.Қандли диабетнинг инсулинга боғлиқ бўлган турида инсулин тавсия қилинади. Инсулиннинг оддий ва мураккаб турлари бор. Инсулин боғлиқ бўлмаган турида дорилар буюрилади.(манинил, амарил, диабитон, глюкофаж, глюконорм, сиафор ва ҳ.к.), симптоматик даво қилинади, касаллик асоратлари даволанади.





9-билет



Савол

жавоб

1

Гипогликемик кома бўйича тушунчангиз?

Бу кома кўпинча қонда инсулин миқдори оширганда ёки инсулин инъекция қилингандан кейин кузатилади. Қонда қанд миқдори камайиб кетади.
Бемор беҳуш ёки ноадекват ҳолатда, бўшашган, совуқ тер босган, мускуллар тонуси паст. Танасини ушлаб кўрганимизда, териси нам бўлади. Қонда қанд миқдори аниқланиб, вена томири ичига глюкоза юборилади

2

Вена ичига эритмаларни томчилаб қуйиш техникаси



Бу усул кўп миқдордаги суюқликларни вена ичига қуйиш имкониятини беради. Бу йўл билан узоқ муддат ичида суюқликлар таркибини, қуйилиш тезлигини ўзгартириб туриш мумкин. Венага дориларни томчилаб қуйиш учун бир марта ишлатиладиган системалар қўлланилади.
Бундай система ёрдамида турли эритмалар, қон ва унинг компонентларини қуйиш мумкин.
Беморнинг ҳолати: инфузия узоқ муддат давом этиши сабабли бемор чалқанча ётқизилади. Қўл остига сочиқ қўйилиб, қулай ҳолатга келтирилади.
Муолажани бажариш:
Қўлларни ювиб, стерил қўлқоп кийинг.

  1. Инфузион эритма флаконининг ҳимоя қопқоғини очинг ва устига спирт билан ишлов беринг.

  2. Система пакети бутунлиги ва яроқлилиқ муддатини текширинг.

  3. Пакетни очинг ва системани олинг. Қопқоқчани ҳаво ўтказгичдан чиқаринг.

  4. Игнани флаконга охиригача киритинг. Ҳаво ўтказгич найчасини флакон бўйлаб шундай маҳкамлангки, унинг охири флакон туби сатҳида бўлсин.

  5. Қисқични беркитинг. Қопқоқчани флаконга уланадиган игнадан чиқаринг.

  6. Игнани охиригача флаконга киритинг.

  7. Флаконни тўнтариб, штативга ўрнатинг.

  8. Инъекцион игнанинг инъекцион бўғин билан уланишини текширинг. Керак бўлса, игнани охиригача бураб маҳкамланг.

  9. Қопқоқчани инъекцион игнадан чиқаринг.

  10. Томчигич фильтрини юқорига қилинг. Қисқични очинг ва секинлик билан томчигични ярим ҳажмигача тўлдиринг.

  11. Қисқични беркитинг ва томчигични аввалги ҳолатига келтиринг. Фильтр тўлиғича эритмага тўлдирилган ва ичида ҳаво пуфакчалари бўлмаслиги керак.

  12. Қисқични очинг ва системани эритма билан то ҳаво тўлиқ чиқиб кетиб, инъекцион игна учидан эритма томчилари чиққунча тўлдиринг.


Download 158.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling