Игна ёки бошқа ўткир асбоблар билан жароҳатланганда харакат тартиби?
|
Жарохатланган соҳани дарҳол сувда совунлаб ювиш, жароҳатланган юзадан қон бемалол оқиб тушиши учун уни оқар сув остида ушлаб туриш (бир неча дақиқа ёки қон тўхтагунча)лозим. Оқар сув бўлмаса жароҳатланган жойни тозалаш учун дезинфекцияловчи гел ёки қўлни ювиш учун қўлланиладиган эритма ишлатилади. Жароҳатланган соҳани тозалашда кучли таъсир қиладиган моддалар спирт, оқартирувчи суюқликлар ва йод ишлатиш мумкин эмас. Чунки бу моддалар зарарланган юзани таъсирлантириб, жароҳатни зўрайишига олиб келади. Зарарланган жойни қисиш ишқаш ва жароҳатдан санчилишдан қолган қонни сўриш мумкин эмас.
|
5
|
Инсульт сабаблари, турлари ва хамшира парвариши.
|
Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, бу касаллик ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Касаллик ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллайди. Келиб чиқиш сабаблар Инсультга эмболия ёки тромбоз сабаб бўлиши мумкин. Мия артерияси ёрилиши гипертония, туғма қон томирлари нуқсонлари, аневризмалар, жиддий жароҳатлар оқибатида пайдо бўлиши мумкин. Инсультнинг белгилари: Тўсатдан заифлик, уйқусизлик, юз мушакларининг фалажлари (одатда тананинг бир томонида); Нутқни йўқотиш; Бир ёки ҳар иккала кўзнинг кўра олиш қобилияти бузилиши; Бош айланиши ва ўткир бош оғриғи; Мувозанат йўқолиши ва юришнинг кескин бузилиши. Инсульт билан касалланган беморлар дарҳол ётқизилиб, боши баланд кўтарилади ва музли халта, оёқларига иссиқ грелка қўйилади.
|
26-билет
Do'stlaringiz bilan baham: |