Савол:"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуннинг мақсади


Савол: Электр ускуналарнинг қониқарсиз техник ҳолати деганда нимани


Download 473.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana18.09.2023
Hajmi473.6 Kb.
#1680643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Савол-жавоб (2)

 
Савол: Электр ускуналарнинг қониқарсиз техник ҳолати деганда нимани 
тушунасиз? 
Жавоб: “Электр ускуналарнинг тузилиш қоидалари” (ПУЭ), “Электр ускуналарни 
техник эксплуатация қилиш қоидалари” (ПТЭ), “Электр қурилмаларни эксплуатация 
қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” (ПТБ) талабларига жавоб бермайдиган, яъни 
электр қурилмаларининг авария хавфи тўғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган 
техник ҳолати тушунилади. 
 
Савол: Синхрон электр двигатель билан асинхрон двигателнинг бир-биридан 
фарқи нимада? 
Жавоб: Синхрон двигатель бу – роторнинг айланиш тезлиги статор айланувчи 
магнит майдони айланиш тезлигига тенг бўлган машина. 
Асинхрон двигатель бу – роторнинг айланиш тезлиги статор айланувчи магнит 
майдони айланиш тезлигидан фарқланадиган(ортда қоладиган) машина. 
Асинхрон электродвигателлар актив энергия билан бирга реактив энергия ҳам 
истеъмол қилади, реактив қувватнинг ўрнини тўлдириш учун статконденсаторлар 
ўрнатилади. Асинхрон электродвигателларни ишлаб чиқариш ва ишга тушириш синхрон 
электродвигателларга нисбатан арзон ҳисобланади. 
 
Савол: Ўлчов трансформаторларининг турлари. Электр энергия сарфини 
ҳисобга олишда ток трансформаторларини юкламага мос ёки мос эмаслигини 
аниқлаш? 
Жавоб: Ўлчов трансформаторларига – ток ва кучланиш трансформаторлари 
киради. 
Ток трансформатори – бирламчи токни ўлчов приборларига ва реле ҳимоясига 
мос қийматигача камайтиришга ва шунингдек ўлчаш ва ҳимоя занжирини юқори 
кучланишли занжирдан ажратиш учун ишлатилади. Ток трансформатори қисқа туташув 
режимида ишлайди. Ток трансформатори номиналь трансформация коэффициенти билан 
характерланади.
η
т 
= I

/I

Download 473.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling