Савол:"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуннинг мақсади
электр тармоғи хўжалиги объектлари
Download 473.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Савол-жавоб (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол: Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.(ПУЭ) Жавоб
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатишни амалга
ошириш учун мўлжалланган электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари; магистраль электр тармоқлари — электр энергиясининг минтақалараро ва (ёки) давлатлараро узатилишини таъминлаш учун фойдаланиладиган электр тармоғи хўжалиги объектлари мажмуи; ҳудудий электр тармоғи — тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудуди доирасидаги электр тармоғи хўжалиги объектлари мажмуи; тезкор-диспетчерлик бошқаруви — электр энергетикаси объектларининг технологик жиҳатдан ўзаро уйғун ишлашини ва ягона электр энергетикаси тизими ишлаб туришининг технологик режимини марказлаштирилган тарзда узлуксиз бошқариш жараёни; электр энергияси — бир вақтнинг ўзида ҳосил қилиниши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида турдаги товар; электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) — электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс; авария режими — электр энергетикаси объектлари ишлаши технологик параметрларининг ягона электр энергетикаси тизимининг ишончли ишлаб туриши бузилишига ва истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши чекланишига олиб келиши мумкин бўлган, йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда бузилиши. Савол: Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари.(ПУЭ) Жавоб: Мазкур Қоидаларнинг мақсади идоравий бўйсинуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар лойиҳа, монтаж ва созлаш ташкилотлари томонидан электр қурилмаларини лойиҳалаш ва монтаж қилишда техник талабларни белгилашдан иборат. Савол: Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари. Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ электр қурилмалари эксплуатацияси ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг олди олинишини тартибга солади. Қоидалар электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - электр станциялар) ҳамда электр энергиясининг узатилишини, тақсимланишини амалга оширувчи ташкилотлар, 3 шунингдек, ушбу ташкилотларга тааллуқли ишларни бажарувчи илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. Download 473.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling