Савол: Иссиқликдан фойдаланиш ускуналари ва иссиқлик тармоқларини
эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси Қоидалари.
Жавоб: Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза
қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ишлаётган иссиқликдан фойдаланувчи
қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида ишларни бажаришда ходимларнинг
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш вазиятлари таъсирининг
олдини олиш талабларини белгилаб беради.
Савол: Ўзгарувчан ток ва ўзгармас ток ҳақида тушунча беринг.
Жавоб: Қиймати ва йўналиши бўйича ўзгармайдиган ток – ўзгармас ток
дейилади.
Вақт бўйича ўзгарадиган ток – ўзгарувчан ток дейилади
Савол: Қувват ҳақида тушунча беринг. Қувват коэффициенти нима?
Жавоб: Актив қувват - фойдали иш бажаришга сарфланадиган қувват (Вт, кВт,
мВт).
Р
л
= I *U *√3* cosφ
Р
ф
= U*I*cosφ
Реактив қувват - электромагнит майдонларни хосил килиш учун ишлаб
чиқиладиган ва истеъмол қилинадиган кувват (Вар, кВАр, мВАр)
Q
л
= √3*U*I*sin φ
Q
ф
= U*I*sin φ
Тўлиқ қувват қуйидаги формуладан топилади:
S
2
= P
2
+Q
2
ёки S = Р/ cos φ
Қувват коэффициенти – электр тармоғига актив-индуктив юклама уланган бўлса,
фаза бўйича ток (I) кучланишдан (U) φ- бурчагига орқада қолади. Ушбу бурчакнинг
косинуси (сosφ) қувват коэффициенти деб аталади. Бундай юкламали электр кабул
қилгичлар ҳам актив P, ҳам реактив Q қувватни истеъмол қиладилар.
Сosφ – тўла қувватнинг қанча қисми иш бажаришини характерловчи
катталик бўлиб қуйидаги формула орқали топилади – сosφ = Р/S
Do'stlaringiz bilan baham: |