Савол:"Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуннинг мақсади
Download 473.6 Kb. Pdf ko'rish
|
Савол-жавоб (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- I = P / (U * 1,73 * cosφ)
2н
Бунда: I 1н – бирламчи номиналь ток; I 2н – иккиламчи номиналь ток. Ток трансформаторининг иккиламчи номиналь қиймати 5А ва 1А деб қабул қилинган. Ҳар бир ток трансформаторининг паспортидан номиналь кучланиш ва бирламчи токнинг номиналь қиймати, шунингдек бошқа маълумотлар келтирилган бўлади. Электр энергия сарфини ҳисобга олишда ток трансформаторини шундай танлаб олиш керакки, бунда тармоқдаги энг катта ток ва кучланиш қиймати ток трансформаторининг паспортида кўрсатилган бирламчи токнинг қийматидан ошмаслиги керак ва тармоқ кучланишининг номиналь кучланишига мос келиши керак. I = P / (U * 1,73 * cosφ) формулага асосан юкламага мос ва мос эмаслиги аниқланади. Кучланиш трансформаторлари бу – бирламчи кучланишни иккиламчи кучланишга айлантирувчи статик аппарат. 5 Кучланиш трансформатори юқори кучланишни стандарт 100 В ёки 100/√3В қийматигача камайтиришга ва ўлчаш ҳамда релели ҳимоя занжирини бирламчи юқори кучланиш занжиридан ажратиш учун ишлатилади. Кучланиш трансформатори салт ишлаш режимида ишлайди. Номиналь трансформация коэффициенти қуйидаги ифода билан аниқланади: η т = U 1н /U 2н Бунда: U 1н – бирламчи номиналь кучланиш; U 2н – иккиламчи номиналь кучланиш. Савол: Электр ускуналарини заминлашдан (заземление) мақсад ва унга қўйилган талаблар. Жавоб: Электр қурилмаларнинг нормаль ҳолларда кучланиш остида қолмайдиган, лекин изоляциясига шикаст етганда кучланиш остида қолиши мумкин бўлган ҳамма металли қисмлари ерга уланиши керак. Бундай ерга уланиш ҳимояловчи деб аталади, чунки бундай ҳимоя хизмат кўрсатувчи ходимни ҳавфли кучланишга тегиб кетишидан сақлайди. 500В ли ва ундан юқори кучланишли ҳамма электр қурилмаларида, шунингдек кучланиши 36В дан юқори бўлган юқори ҳавфли, ўта ҳавфли хоналарда ва ташқи қурилмаларда ерга уланиш бўлиши шарт. Download 473.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling