«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 6
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
ahborot-bosh-aruv-tizimlarining-dasturiy-taminoti-sifatini-ba-olash-va-tad-i-ot-masalasining-yilishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
1332 КИРИШ Замонавий ахборот-бошқарув тизимлари (АБТ) ларининг дастурий таъминоти сифати сезиларли тарзда унинг ишлаши ишончлилиги орқали аниқланади. Йирик, ўрта ва кичик компаниялар ишлаб чиқаришни ёки мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтаб қолишига олиб келадиган дастурий узилишлар, конфиденциал маълумотларни чиқиб кетишига олиб келадиган лойиҳалаштирувчиларнинг хатоликларига боғлиқ жуда катта молиявий ва репутацион хавфларга учрайди. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Замонавий ҳисоблаш тизимларининг дастурий таъминотини яратишдан мақсад, бир томондан, кўп процессорли машиналарнинг мавжуд қурилмаларини бир текис юклашга, бошқа томондан эса, олдинги яратилган амалий дастурларнинг изчиллиги ва юқори ишончлилигини таъминлашга имкон берадиган воситаларни ишлаб чиқишдан иборат. Шунга кўра, амалий дастурий таъминотда янги муаммолар вужудга келади, улар билан эса қуйидагиларга қатъий зарурат пайдо бўлади: ечиладиган масалаларнинг янги физик ва математик моделларини яратиш; ҳисоблаш тизимлари янги архитектураларининг техник ва математик имкониятларини ҳисобга оладиган масалаларни ечиш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш; ҳисоблаш машинаси интеллектуаллаштириш воситаларини ишлаб чиқиш. Истиқболли ҳисоблаш машиналарни ишлаб чиқувчиларининг олдида турган муаммолар қуйидагилардан иборат: янги принципларни (оптоэлектроники, юқори ҳароратдаги ўта ўтказувчанлик, биокристаллар ва бошқалар) ишлатадиган янги архитектураларни ишлаб чиқиш; машиналарнинг юқори ишончлилиги ва яшовчанлигини таъминлаш, таркибий қисмлари чекланган ишончлиликка эга бўлган ҳисоблаш машиналарида масалаларни ишончли ечилиши усулларини яратиш; сунъий интеллект элементлари орқали юқори ишончли тизим дастурий таъминотини ишлаб чиқиш; янгидан ишлаб чиқиладиган ҳисоблаш машинаси архитектурасида маълумотларга ишлов бериш янги моделлари, алгоритмлари ва усулларини яратиш; Замонавий дастурий комплекслари тури синфлари фойдаланиш интерфейсларини (ФИ) таҳлил қилиш умуман соҳанинг ривожланишини тутиб турувчи сезиларли муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатади. Халқаро www.scientificprogress.uz «SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 6 Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling