Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Инсон пайдо бўлиши тўғрисидаги илмий қарашлар


Download 173.38 Kb.
bet29/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Инсон пайдо бўлиши тўғрисидаги илмий қарашлар. Инсон муаммосини қадимдан бошлаб деярли кўпчилик аниқ фанлар ҳам ўрганиб келади. Хусусан, инсонни антропология, психология, педагогика, медицина, фанлари, булардан ташқари, тарих, иқтисод, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, этика, эстетика, фанлари ҳам инсон ҳаётининг у ёки бу томонларини ўрганади. Инсоннинг танаси унинг ташқи ва ички тузилиши, ундаги ҳаёт жараёни каби табиий томонларини анатомия, физиология, биология, гистология, генетика сингари табиатшунослик фанлари ўрганади. Лекин бу барча санаб ўтилган фанлар инсонни турли томондан, унинг турли конкрет жиҳатларини ўрганади холос. Уларнинг ҳеч бири инсонни бир бутун ҳолда олиб, унинг умумий томонларини, яъни моҳиятини ва туб хусусиятларини ўрганмайди. Бу вазифани қадимдан фалсафа фани бажариб келади. Қадимдан бошлаб инсон муаммоси фалсафа ўрганиб келган барча муаммоларнинг марказида бўлиб келган. Фалсафа инсон муаммосини, бошқа барча аниқ фанлар тўплаган маълумотлар ва эришган билимларни умумлаштириб, уларга таянган ҳолда, инсонни бир бутун борлиқнинг ўзига хос бир шакли сифатида ўрганиб келади.
Маълумки, ерда ҳаёт 4 миллиард йил, Homo sapiens (ақлли инсон) эса 40 минг йил аввал пайдо бўлган. Илмий адабиётда келтирилишича, ерда ҳаёт пайдо бўлиши ҳақида икки хил тасаввур бор. Биринчисига кўра ерда ҳаёт физикавий-химёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлган; маълум бир вақтда ўзгача шароит таъсирида океанларда содир бўлган давомий жараёнлар ҳаёт пайдо бўлишига асос бўлган. Иккинчи тасаввурга кўра, физикавий-кимёвий жараёнларнинг ўзи жонли ҳаётнинг пайдо бўлиши учун етарли эмас, бу ерда яна жонсиздан жонлига томон сифатий сакраш юз берган бўлиши керак.
Рус биохимиги А. И. Опариннинг таъкидлашича, сайёрамиз дастлабки даврларда ўз океанларида жуда кўп миқдорда сув сақлаган. Ернинг ўз ўқи атрофида ва бошқа сайёраларга нисбатан айланиши океан сатҳи ҳароратининг иложи борича кўтарилмаслигига асос яратиб берган. Ернинг бирламчи қатламида водород, аммиак, метан, углеводород гази ва сув каби элементлар бўлган. Атмосферада озон қатлами йўқлиги туфайли Ерда Қуёшнинг ультрабинафша радиация нурларининг таъсири кучайган. Натижада органик бирикмаларнинг кимёвий эволюцияси содир бўлган ва дунё океанларининг турли жойларида ҳаёт пайдо бўлишига туртки берган. Шу тариқа ерда ҳаёт пайдо бўлган.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling