Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


- савол. «Инсон», «Индивид», «Шахс», «Индивидуаллик», тушунчаларининг моҳияти


Download 173.38 Kb.
bet30/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57
Bog'liq
MAVZU

2- савол. «Инсон», «Индивид», «Шахс», «Индивидуаллик», тушунчаларининг моҳияти.
Фалсафа инсон муаммосини ўрганишни дастлаб «инсон» тушунчаси нимани ифодалашини, у «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчалари билан қандай муносабатда, бу тушунчалар инсоннинг қандай томонлари ва жиҳатларини ифодалашларини қараб чиқишдан бошлайди.
Фалсафада «инсон» тушунчаси энг умумий тушунча бўлиб, у ўзида ҳамма инсонларга хос ҳам табиий-биологик, ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий жиҳатларни бирликда умумлашган ҳолда мужассамлаштирган инсоний борлиқни ифодалайди. Бу жиҳатдан «инсон» тушунчаси «индивид», «одам» ва «шахс» тушунчаларига нисбатан мазмун жиҳатдан бой, ҳажм жиҳатдан кенг бўлган умумий тушунчадир.
«Индивид»14 тушунчаси биологик мавжудот бўлган алоҳида бир тур, яъни «хомосапинус» (ақлли одам)нинг бир вакили - якка одам маъносини ифодалайди. Индивид учун якка одамлик белгиси муҳим бўлиб, табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатлар номуҳим белгилардир.
«Одам»15 тушунчаси эса кўпроқ инсоннинг биологик турга мансублик жиҳатларини ифодалаб, унинг табиий-биологик хусусиятларини ўз ичига олади. Бу тушунча шу билан бирга, инсонга хос насл-насабни ҳам ифодалайди. «Одам» тушунчасининг бу жиҳатларининг муҳим белгиларини ташкил қилади.
Шахс инсонга хос белги ва хусусиятларни ўзида мужассамлантирган, маълум жамоада ўз ўрни ҳамда эркин, мустақил ва ижодий фикрлаш қоблиятига эга бўлган, муайян вазиятда масъулиятни ўз зиммасига оладиган инсонга айтилади. Шахс шаклланишида таббий-биологик омиллар билан бирга ижтимоий омиллар муҳим роль ўйнайди.
Демак, инсоннинг моҳиятини бир бутун ҳолда индивидга, одамга ва шахсга хос бўлган жами хусусиятларнинг мажмуйи ташкил қилади. Инсон моҳиятининг асосий белгисини унинг ижтимоий жиҳати - ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Шу сабабли муайян давр, муайян жамият кишиси - инсоннинг қандай хусусиятларга эгалигини, унинг қандай ижтимоий қиёфа касб этганлигини тушунмоқ ва тушунтирмоқ учун мазкур жамият ижтимоий муносабатлари тизимидан келиб чиқмоқ зарур. Ижтимоий муносабатларни эса кўп жиҳатдан инсонннинг табиий - биологик хусусиятлари, янада кўпроқ даражада руҳий - маънавий ва бошқа хусусиятлари белгилайди. Инсоннинг моҳияти унинг ҳам жисман, ҳам руҳан, ҳам маънан хусусиятлари билан чамбарчас боғланган.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, инсон дейилганда: жисмоний танага эга бўлган индивид, жонли мавжудот, яъни одам, ўз шахсига эга, ижтимоий фаолият кўрсатадиган, фикрлайдиган ва ўз фикрини нутқ орқали баён қиладиган, онгга ва тилга эга бўлган, жисмоний ва маънавий қобилиятлар соҳиби - ижтимоий зот тушунилади. Инсонга ижтимоий хусусиятлар билан бир қаторда, табиий-биологик, руҳий - маънавий хусусиятлар ҳам хосдир. Бу хусусиятларнинг жами бирликда, ҳақиқатан ҳам, инсонни ижтимоий мавжудодга айлантиради.

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling