Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


-савол. Шахс шаклланишида табий-биологик ва ижтимоий омиллар


Download 173.38 Kb.
bet31/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
MAVZU

3-савол. Шахс шаклланишида табий-биологик ва ижтимоий омиллар.
Инсон, индивид, шахс айнан бир хил тушунчалар эмаслиги тўғрисида юқорида сўз юритдик. Ҳар қандай инсонни шахс, деб бўлмайди, шахс бўлиш учун шахсга хос белги ва хусусиятларни ўзида мужассам этган тақдирдагина унга мансуб бўлиши мумкин. Инсон ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлантирган онгли мав­жу­дот бўлиб, унинг моҳиятини англаш узоқ вақт давом этадиган жараёндир. Инсонда икки: табиий ва ижтимоий эҳтиёж­лар мавжуд бўлиб, улар инсоннинг шахс бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Табиий эҳтиёжга барча биологик эҳтиёжлар, яъни ҳар бир инсоннинг ўзига хос индивидуал биологик хусусият­лари – асаб, қон айланиш тизими, организмнинг ривожланиш даража­си, озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи ва бошқалар, булар шахс шаклла­ни­шидаги биологик омилларни ташкил қилади. Шахс шаклланишида инсоннинг ижтимоий эҳтиёжлари – муҳим бўлиб, уларга инсоннинг меҳнат фаолияти, ён-атрофдагилар билан доимо мулоқотда бўлиш, билим ва дам олишга бўлган эҳтиёжлари, ижтимоий фаоллик, маъна­вият­дан баҳраманд бўлиш ва бошқа шу кабилардан иборат бўлиб, ижтимоий омилларни ташкил қилади.
Инсоннинг қайси жиҳатлари шахсда намоён бўлади? Ҳозирги пайтда шахснинг шаклланишида ижтимоий омиллар муҳим роль ўйнай­ди. Биологик омиллар шахс ривожланишни ҳаракатга келтирув­чи кучи сифатида зарурий шарт бўлиб ҳисобланади. Биологик омил­лар шубҳасиз инсон хатти-ҳаракатига муайян даражада таъсир кўрса­тади. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, шахсдаги баъзи ирода, қобилият, онг, характер, темперамент каби бир қатор хусусиятлар биологик омиллардандир, яъни буларнинг барчаси ирсий йўл билан авлоддан-авлодга ўтади.
Шахс – инсоннинг жисмоний табиати эмас, балки ижтимоий сифати­дир. Шахс эҳтиёжлари унинг манфаатлари орқали намоён бўлади. Манфаатлар эса уни мақсадли фаолиятга йўллайди. Кишиларнинг ижтимоий муносабатлари уларнинг хулқ-атворида, энг аввало ман­фаатлар тарзида намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида, шахс фаолияти­нинг мақсади, мазмуни ва моҳиятини ифодалайди. Манфаатларнинг мурод-мақсадга айланиши шахс фаолияти мотивининг олий даража­сидир.
Таъкидлаганимиздек, шахсдаги айрим психологик хусусиятлар – ирода, характер, кузатувчанлик, қобилият, темперамент туғма бўлади. Инсонинг шахс даражасига кўтарилишида бу хусусиятлар етарли бўлмайди. Унинг шахс даражасига етишишида ижтимоий омиллар муҳим аҳамият касб этади. Инсонга ижтимоий омилларнинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида унда ижтимоийлашув жараёни бошланади.
Шахс ижтимоийлашуви. Инсон биологик организм сифатида дунёга келади. Маълум вақт ўтгандан кейин у ўз манфаатларига, интилишларига, йўналишларига, қадриятларига, мақсадларига, ўзга инсонларга нисбатан муносабатларига эга бўлган шахсга айланади. Инсон бу ҳолатга ижтимоийлашув жараёни орқали эришади. Ижтимоий­лашув индивиднинг жамиятда тўла ҳуқуқли фаолият кўрсатиши учун ижтимоий нормалар, қадриятлар ва билимлар тизимини ўзлаштириш жараёни бўлиб, бу жараёнда шахс сифатида шаклланиб боради.


31.03.2020

Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling