Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Download 173.38 Kb.
bet39/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
MAVZU

К И Р И Ш
Республикасизнинг ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, туман(шаҳар)лар кесимида жиноятларнинг олдини олиш борасида алоҳида чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилиши, бевосита маъмурий-ҳудадлардаги криминоген вазиятларни ҳамда жамоат тартиби ва хавфсизлигига хавф солувчи омилларни юзага келишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш ва у асосида истиқболли чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақазо этади. Ҳудудлардаги криминоген вазиятларга таъсир қилувчи муқаддам судланган шахслар ҳамда улар билан олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар мазкур концепциянинг асосий обеъкти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3413-сон Қарорида ички ишлар органлари ходимларининг айниқса, профилактика инспекторлари ҳамда тезкор ходимлар томонидан ўзларининг маъмурий ҳудудий бирликларида жиноятчиликни содир этилишига йўл қуйилса, уларга нисбатан моддий интизомий таъсир чоралари кўлланилиши бўйича мезонлар ишлаб чиқишлиги кўрсатилган ҳамда бугунги кунда амалда унинг ижроси таъминланмоқда. Бу эса маъмурий-ҳудудий бирликларда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга, шунингдек жиноятлар содир этишга мойил бўлган муқаддам судланган шахслар устидан назоратни олиб боришда уларнинг масъулият билан ёндашиш заруратини туғдиради.
Маъруза саволлари:
1-савол. Ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида маъмурий назоратнинг моҳияти ва турлари.
Ҳар бир жамиятда унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари мавжуд. Бу қоидаларга амал қилиш – ижтимоий барқарорлик ва ҳуқуқий тартибот кафолатидир. Давлат ўз ижроия – фармойиш органлари орқали ҳуқуқий кўрсатмаларнинг қандай бажарилаётгани устидан назорат ўрнатади. Буларнинг ҳаммаси жамиятда ижтимоий назоратнинг зарурлигини такозо этади, бундай назоратнинг кўринишларидан бири маъмурий назоратдир.
Маъмурий назорат ўрнатилиши ва амалга оширилиши назорат остидаги кишининг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги, унинг инсоний қадр-қимматини камситмаслиги, иш, ўқиш ва истиқомат жойида обрўсини тўкмаслиги лозим.


Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling