Семинар режаси: Konstitutsiyaviy huquqning tushunchasi, predmeti va tizimi


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ва муассасаларнинг ҳамкорлигининг мақсади


Download 173.38 Kb.
bet33/57
Sana08.05.2023
Hajmi173.38 Kb.
#1443908
TuriСеминар
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57
Bog'liq
MAVZU

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи орган ва муассасаларнинг ҳамкорлигининг мақсади - ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларнинг чора-тадбирларини манзилли йўналтириш ва уларнинг таъсир доирасини ошириш, энг муҳими ҳуқуқбузарликлар профилактикасида юқори самарадорликка эришиш.

  • Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ҳузурида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар тузилишини кўзда тутади.

ҲП бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг асосий вазифалари

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш;

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурлар бажарилиши устидан назорат қилиш;

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришда, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ахборотни тўплаш, сақлаш, ишловдан ўтказиш, таҳлил қилиш ҳамда ундан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2833-сонли қарори асосида


  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қуйидаги комиссиялар бўйича ягона мувофиқлаштирувчи орган этиб белгилансин:

  • Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

  • Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси;

  • Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси;

  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси.


Download 173.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling