Семинарлар Танловлар Фотогалерея Алоқа Каталог Журналист ахлоқи


Download 140.24 Kb.
bet1/9
Sana06.04.2023
Hajmi140.24 Kb.
#1330576
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бошкарув психологияси



Nargis.uz

  • Бош саҳифа

  • Фаолият

  • Семинарлар

  • Танловлар

  • Фотогалерея

  • Алоқа

Каталог

  • Журналист ахлоқи

  • Қўлланмалар

  • Журналистика назарияси

  • Хикоялар

  • Мақолалар

  • интервьюлар

  • Таржималар

  • ОАВ ҳуқуқи

  • Бадиий китоблар

  • Афоризмлар

  • Фирибгарликлар

  • Сценарийлар

  • Илмий мақолалар

  • Бир хукм изидан...

  • Шогирдлар ижодидан

  • Детектив қиссалар

Китобларим
Қўлланмалар

  • 2016-10-27

ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА НОГИРОНЛИК МАВЗУСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ


  • 2016-10-22

ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА ЖУРНАЛИСТИКА


  • 2016-01-28

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ИМИЖИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ


  • 2015-05-15

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА

Фойдали манбалар


New layer...
Илмий мақолалар » БОШҚАРУВ МУЛОҚОТИ ПСИХОЛОГИЯСИ
БОШҚАРУВ МУЛОҚОТИ ПСИХОЛОГИЯСИ
2015-06-02 503 marta o'qildi
Бошқарувда шахслараро мулоқот
Раҳбар учун зарур бўлган яна бир муҳим фазилат шундан иборатки, у халқ билан тил топиша олиши лозим. Раҳбар энг мураккаб, энг қийин вазиятларда ҳам одамларни кўндириши, уларни баъзи бир ножўя йўллардан, хатти-ҳаракатлардан қайтариши ва ўз атрофида соғлом вазият, соғлом иқлим барпо этиши даркор[1].
Ислом КАРИМОВ.
Бошқарув фаолияти вазифасига кўра таҳлил қилинганда шу нарса кўринадики, мулоқот мазкур фаолиятнинг шартигина эмас, балки таркиби, мустақил қисми ҳам ҳисобланар экан[2]. Р.Л.Кричевский[3] бошқарув фаолиятини таҳлил қилар экан, мулоқотни раҳбарликнинг “коммуникатив-тартибга солувчи” ёки “коммуникатив-ташкилий” вазифаси, деб таърифлайди. Бошқарувдаги мулоқот бошқарув фаолиятининг самарадорлигини таъминлайди.
Бошқарув мулоқоти – мулоқотнинг ўзига хос тури. У мулоқотнинг бошқа турларидан ўзи орқали ва ўзининг ёрдамида бошқарув вазифалари ҳал этилиши билан ажралиб туради. Шу боис бошқарув мулоқоти мақсади ва натижаси ўзига хос бошқарув вазифаларини ҳал этишдан иборат бўлган мулоқот тури сифатида таърифланади.
Бошқа мулоқот турлари каби бошқарув мулоқоти ҳам учта жиҳатга эга. Булар:
1) коммуникатив (ахборот алмашиш);
2) перцептив (мулоқот тжараёнида бир-бирини тушуниш);
3) интерактив (мулоқот жараёнида биргаликда ҳаракат қилиш ёки хатти-ҳаракатларни алмашиш).
Амалда мулоқот жараёнида уларнинг барчаси қоришиб кетган бўлиб, бир-бирини тўлдириб келади. Бошқарув мулоқоти ўзига хос тузилишга эга ва ҳар қандай бошқарув фаолиятининг “қон-қонига” сингиб кетган дейиш мумкин: менеджер иш кунининг 2/3 дан 3/4 гача бўлган қисмини турли мулоқот шаклларига сарфлайди.
Бошқарув мулоқотининг тўғри ташкил этилиши бошқарув фаолиятининг катализатори ҳисобланади. Аксинча, раҳбарда бошқарув мулоқоти кўникма ва маҳоратининг, коммуникация маданиятининг етишмаслиги унинг ўзининг ҳам, ходимларининг ҳам муваффақият билан ишлашларини сўроқ остида қолдиради. Шу боис, бошқарувчилик ҳаракатларини ўзлаштириш билан бир вақтда, бошқарув мулоқоти усулларини, кўникма ва маҳоратини ўзлаштириш, ўзида коммуникация маданиятини шакллантириш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу ўринда бир нарсага эътибор қаратиш зарур: шаклига кўра бошқарувга асосланган ҳар қандай мулоқот ҳам моҳиятан шундай бўлавермайди. Қуйидаги иккита шарт мавжуд бўлгандагина у бошқарув мулоқоти бўлиши мумкин:
1) унинг воситасида бошқарув вазифалари ҳал этилади;
2) унинг қатнашчилари ўзларини намоён этиш, ўзларини ўстириш, муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлишади.
Мана шу иккита шарт бажарилгандагина бошқарув мулоқоти моҳиятига кўра самарали бўлади. Машҳур психолог А. Ю. Панасюкнинг фикрича[4], бошқарув мулоқотининг муҳимлиги шундаки, унинг жараёнида ходим нафақат раҳбари нимани хоҳлаётганини тушуниб етади, балки ич-ичидан раҳбари томонга ўтади. Бу қоидани Панасюк[5] бошқарув мулоқотининг Биринчи қонуни, деб атайди.
Дарҳақиқат, ходим раҳбарини тушунди дегани, бу ҳали у раҳбарининг талабига қўшилди, унга рози бўлди, дегани эмас. Бу эса ўз навбатида, мулоқотнинг деярли барча босқичларида топшириқни бажариш жараёнида турли тартиб бузилишларини келтириб чиқаради, яъни: топшириқ ва кўрсатмалар бериладиган биринчи босқичда, иккинчи – топшириқнинг бажарилиши назорат қилинадиган босқичда, ниҳоят учинчи – ходим томонидан бажарилган иш баҳоланадиган босқичда.
Раҳбар ва ходим ўртасидаги низолар одатда топшириқ характеридаги ахборотни етказиш жараёнида юзага келади. Чунки бу жараёнда ходимга айниқса кучли таъсир кўрсатилади.
Ҳар қандай ишни ёмон, қониқарли, яхши ёки зўр бажариш мумкин. Одам бирор бир ишни хоҳишсиз ёки ўз хоҳишига қарама қарши борган ҳолда бажарса, унинг натижаси ёмон ҳам, зўр ҳам эмас, балки ўртамиёна бўлиши мумкин. Ишни зўр бажариш деганда – вазифани ҳал қилишнигнг янги, самарали усулларини излаш, ўзининг ижодий имкониятини ишга солиш, ташаббус кўрсатиш тушунилади. Агар ходим раҳбарнинг талабидан норози бўлса, у вазифани шунчаки жазоланмаслик учун талаб даражасида, ёхуд қандай хоҳласа шундай бажаради
Раҳбар томонидан топшириқ характеридаги ахборотни етказиш жараёнида ўзаро бир бирларини тўғри тушуниш бўлиши учун қуйидагилар муҳим: касбий тилнинг бир хиллиги, ақлий даражани эътиборга олиш, ахборотнинг тўлиқлиги, баён этишнинг мантиқийлиги ва диққатнинг масалага қаратилганлиги. Ахборотни шундай етказиш керакки, у:
— ходимнинг қарашларига, бирор бир масала бўйича нуқтаи назарига зид келмасин;
— ходимга ушбу вазифани айнан шу тарзда бажаришга ўзида манфаат борлигини кўрсатсин. 
Баъзида раҳбари инсон сифатида ёқмагани учун ҳам ходим унга қаршилик кўрсатади. Бу ҳолда ўзаро муносабатлардаги келишмовчиликлар ишга оид низодан ҳиссий низоларга айланади. Ўзига маъқул келмаган ходимларни ишдан бўшатиш, кадрларнинг жойини ўзгартириш орқали раҳбар ишонтиришдан мажбурлаш йўлига ўтади. Бу эса ўз навбатида, ишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шу сабабли ходимлар билан мулоқотнинг илк босқичидаёқ раҳбар бошқарув мулоқотининг Иккинчи қонунини эътиборга олиши керак. Унга кўра: айрим бир хил шароитларда одамлар ўзлари ҳиссий жиҳатдан ижобий муносабатда бўлган (маъқул кўриш, дўстлик, муҳаббат) инсон томон бўлишади, аксинча ҳиссий жиҳатдан салбий муносабатда бўлган (ёқтирмаслик, антипатия, кўролмаслик) инсонларнинг нуқтаи назарини қийинчилик билан қабул қилишади (кўпинча хатто инкор этишади).
Раҳбарнинг вазифаси — шкаланинг чап томонида турган ходимларини ўнг томонга ўтказишдан иборат. Раҳбар аттракцияни шакллантириши, ўзига нисбатан мойиллик уйғотиши зарур. Бунинг учун ундан қуйидагилар талаб этилади:
1) ёқимли инсон бўлиб кўриниш;
2) ёқимли инсон каби ҳаракат қилиш;
3) мулоқот жараёнида юзага келадиган асосий эхтиёжларни қондириш.
Инсоннинг жисмоний қиёфасини англаш
«Ижтимоий перцепция», бошқача айтганда, ижтимоий тушуниш атамасини биринчи бўлиб америкалик психолог Ж. Брунер киритган. У тушунишдаги барча индивидуал фарқларга қарамай, тушунишнинг қандайдир умумий, мулоқот, биргаликдаги турмуш жараёнида шаклланадиган ижтимоий-психологик механизмлари борлигига эътибор қаратади. Брунер тушунишни тадқиқ этиш жараёнида бир қатор тажрибалар ўтказди ҳамда предметларни ҳам, бошқа одамларни ҳам тушуниш нафақат индивидуал-шахсий, балки ижтимоий-маданий омилларга ҳам боғлиқ бўлишини аниқлади. Масалан, камбағал оилаларнинг фарзандлари тангаларнинг ўлчамини уларнинг ҳақиқий ўлчамига нисбатан каттароқ джеб қабул қилсалар, бой оилаларнинг фарзандларида бу ҳол аксинча бўлган.
Инсонлар тимсолининг шаклланиши ҳам ҳар қандай объект тимсолини шакллантирадиган қонуниятларга бўйсунади. Аммо инсонинг бошқа бир инсон томонидан англанишида ўзига хос хусусиятлар мавжуд бўлиб, улардан энг муҳимларидан бири унинг шахсини тушунишдан иборатдир.
Инсон томонидан бошқа одамларни англаш жараёнида ахлоқий (яхши – ёмон), эстетик (чиройли – хунук) ва аксиологик (қадрли – беқадр) тавсифлар ажралиб туради. Одамлар ўз хатти-ҳаракатларини бошқалар ўзлари ҳақида ижобий хулосада бўлишларини назарда тутган ҳолда ташкил қилишади.

Download 140.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling