Семинарлар Танловлар Фотогалерея Алоқа Каталог Журналист ахлоқи


Ўз-ўзини бошқара олмаслик


Download 140.24 Kb.
bet6/9
Sana06.04.2023
Hajmi140.24 Kb.
#1330576
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
бошкарув психологияси

1. Ўз-ўзини бошқара олмаслик. Раҳбар фаолияти давомида низоли вазиятларга кўп дуч келади. Бундай ҳолда аниқ мақсаднинг йўқлиги нафақат жамоа фаолиятига, балки ёш раҳбарнинг соғлиғига ҳам салбий таъсир этади.
2. Шахсий қадриятларнинг шаклланмаганлиги. Раҳбар доимо қарор қабул қилиш ҳолатида бўлади. Ваҳоланки, қарор самараси шахсий қадриятлар, касбий ва ҳаётий тамойилларга асосланади, уларнинг шаклланганлиги ёш раҳбар фаолият мазмунини ташкил этади. Масалан, замонавий бошқарув ходим имкониятларини намоён қилишга кўмаклашиш, ташкилотга янгилик олиб киришга мойиллик каби қадриятларга асосланади. Мустаҳкам қадрият ва тамойилларга асосланмаган ёш раҳбар беқарорлик ва ўз мақсади йўлида иродасизликни намоён этади.
3. Шахсий мақсаднинг аниқ эмаслиги. Замонавий ёш раҳбар муҳимни номуҳимдан ажрата олиши, мавжуд имкониятдан энг мақбулини танлай билиши керак. Ташкилот мақсадини чуқур англаш йўлидаги биринчи қадам ёш раҳбарнинг ўз шахсий мақсадларини яхши тушуниб етишидир. Мақсадини аниқ билган раҳбаргина ўз фаолиятига қўйилаётган талабларни теран англай олади. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги ташкилот манфаати йўлидаги мақсадларни ҳам идрок этишга халақит беради. Аниқ мақсаднинг йўқлиги эса шахснинг муваффақиятга эришиш имкониятини камайтиради, бундай раҳбар ўзгаларнинг муваффақиятини ҳам англай олмайди. 4. Камолотга интилмаслик. Ўз устида ишлашдан бош тортган ёш раҳбар қалтис вазиятдан ўзини олиб қочади, эскича ёндашув, стереотиплар, одат тусига кирган хатти-ҳаракатлари доирасидан чиқолмайди.
5. Муаммони еча олмаслик. Айрим раҳбар муаммо юзага келганда ўзини йўқотиб қўяди, ақл билан иш юрита олмайди. У вазифа мақсадини аниқлаш, маълумот тўплаш, режалаштириш ва назоратни амалга ошириш малакасига эга бўлмайди. Натижада масалалар ҳал этилмай тўпланиб қолади, раҳбарнинг муаммони ҳал этиш имконияти чекланиб қолаверади.
6. Ижодий ёндашувнинг етишмаслиги. Янгиликка интилиши бўлмаган ёш раҳбар янги ғояларни таклиф эта олмайди, ўзгаларда меҳнатга бўлган ижодий ёндашувни уйғота олмайди. Бундай раҳбар жамоа ҳаётига янгилик киритишдан ўзини четга олади. Унда тўсиқни енгиб ўтиш, қийинчиликка бардош бериб, мақсадга интилишни шакллантириш лозим.

Download 140.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling