7. Қўл остидаги ходимларга таъсир этолмаслик. Раҳбар қўл остидаги ходимларга таъсир этиши лозим. Лекин айрим раҳбар ўз ходимларига суянмайди ва ишонмайди, устига-устак улар ҳақида салбий фикрга эга бўлади. Бундай раҳбар атрофдагилар билан яқин мулоқотга кириша олмайди, натижада фикрини тўлиқ ифода эта олмай қолади.
8. Бошқарув фаолиятининг хусусиятини яхши билмаслик. Ёш раҳбар бошқарув фаолиятининг самараси ҳақида маълумотга эга бўлмас экан, ўз малакасини шакллантира олмайди. Бошқарувда ўз ёндашувини таҳлил эта олмайдиган раҳбар фикр ва топшириғини ходимга тушунтириши қийин бўлади. Бундай раҳбарни ходимлари у ҳақда нима деб ўйлаши қизиқтирмайди, ўз ходимларини ташаббус кўрсатишга чақириши мушкул, айниқса, топшириқлар беришга қийналади.
9. Бошқарув малакасининг сустлиги. Ташкилотдаги ходим ва ресурсларни бошқариш учун кўникма зарур, уларни раҳбарлик қобилияти, дейиш ҳам мумкин. Бошқарув суст бўлган жамоада вақтни беҳуда ўтказиш, ходимларнинг ўз имконияти даражасида ишламаслиги, меҳнатдан қониқмаслик каби ҳолатлар кузатилади. Бундай гуруҳда вазифалар тақсимоти суст, меҳнатни ташкил этишда камчилик кўп, ўзаро муносабатлар эса қониқарсиз аҳволда бўлади. Бундай жамоада раҳбарнинг меҳнати қадрланмайди ва психологик муҳит соғлом бўлмайди.
10. Қўл остидаги ходимларда меҳнат малакасини шакллантира олмаслик. Ҳар бир раҳбар вақти-вақти билан устоз сифатида ходимга иш хусусиятини ўргатади. Ходимнинг касбий қобилиятини ривожлантира олмайдиган раҳбар ўз жамоаси меҳнатини юксак даражага олиб чиқа олмайди. Бу ҳолда ходим ўз меҳнати натижаси ҳақида раҳбардан ҳеч қандай фикр эшитмайди, раҳбарнинг баҳоси ва тавсияси расмий тус олади.
11. Жамоани ташкил этишдаги сусткашлик. Мақсадга эришиш учун ёш раҳбар ходимлар билан фикрлашиб, уларнинг малакасидан фойдаланиши лозим. Ишчи гуруҳи малакали ва уюшган жамоага айланмаса, раҳбар фаолияти ҳам унумсиз ва самарасиз бўлади. Бундай жамоаларда сифатли меҳнат тизими шаклланмайди, носоғлом муҳит ҳукм суради.
Бугунги кунда республикамиз таълим муассасаларини бошқарувидаги раҳбар ходимларга “Мулоқот маданияти” мавзусида курслар ташкил этиш, уларни бевосита раҳбар риоя этиши зарур бўлган ахлоқий қоидаларга ўргатиш, олий таълим муассасаларининг барча йўналишларида “Менежмент асослари” бўйича курсларни таълим тизимига киритиш зарур. Фақат шундагина юқоридаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |