Семинарлар Танловлар Фотогалерея Алоқа Каталог Журналист ахлоқи
Раҳбар мулоқотида ахлоқий тамойиллар
Download 140.24 Kb.
|
бошкарув психологияси
Раҳбар мулоқотида ахлоқий тамойиллар
Мустақиллик йилларида раҳбарларга бўлган талаблар қатъий тарзда ислоҳ қилина бошланди. Уларнинг аниқ вазифалари, бурч ва масъулияти доираси аниқлаб олинди. Шунингдек, раҳбар зиммасидаги вазифаларни бажаришда бошқарувнинг аҳлоқий қоидаларига амал қилиш асосий вазифалар қаторига қуйилди. Бунда хизмат этикети қоидаларини бажаришнинг янги даражага кўтарилганлиги нафақат давлат хизматчиларининг маданияти ва айни пайтда ўз касбига бўлган лаёқатлилик белгиси ҳисобланади. Умуман олганда, раҳбар субъектини, шахсиятини такомиллаштириш, бошқарув соҳасида кадрларнинг хусусиятлари билан боғлиқ масалалар биринчи ўринга қуйилишини шароитнинг ўзи тақозо қилмоқда. Мамлакат раҳбари И.Каримов бошқарув соҳаси ходимининг хусусияти ҳақида гапириб, раҳбар учун зарур бўлган ахлоқий ва этикет қоидаларидан баъзиларини санаб ўтади. “Раҳбар учун зарур бўлган яна бир муҳим фазилат шундан иборатки, у халқ билан тил топиша олиши лозим. Раҳбар энг мураккаб, энг қийин вазиятларда ҳам одамларни кўндириши, уларни баъзи бир ножўя йўллардан, хатти-ҳаракатлардан қайтариши ва ўз атрофида соғлом вазият, соғлом иқлим барпо этиши даркор. Бунинг учун раҳбар, албатта, катта маҳоратга, худо ато этган ўзига хос, ўзига мос фазилатларга эга бўлиши зарур. Ким қандай тушунади – билмадим, лекин,менинг фикримча, раҳбарнинг аввало истарасииссиқ бўлиши керак. Истараси иссиқ дегани, бу – унинг одамларгакўнгли очиқ бўлиши демакдир. Яъни, раҳбар жуда ортиқча сирли бўлмаслиги, бағри кенг ва кечиримли бўлиши лозим. Ва керак бўлса, мени кечирасизлар-у, очиқ айтишим керак, у яъни, раҳбарнинг атрофидаги муҳит, маънавийиқлим одамларни ўзига қаратиши, ўзигажалб эта олиши керак. Ҳар қайси раҳбар ана шу талабларга интилиши,ана шу фазилатларга муносиб бўлиш учун ўзини доимо қийнаб яшаши, унга ишонч билдириб, масъул лавозимга кўтарган халққа ҳамиша сидқидилдан хизмат қилиши, керак бўлса, шу йўлда жонини ҳам фидо этишга тайёр туриши даркор”[18]. Замонавий амалиётда раҳбардан қуйидаги жиҳатлар, яъни меҳнатсеварлик, беғараз ёрдам, буйруқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида бериш ва бажариш, ҳақгўйлик, аниқлик, адолатли қарор чиқариш ва шу кабилар ахлоқий сифатларга тааллуқлидир. Ва аксинча, порахўрлик, сўзда қатъий турмаслик, таъмагирлик, нотўғри асос ва маълумотлар орқали пул ўзлаштириш, масъулиятдан бўйин тоблаш кабилар ахлоқсизлик ҳисобланади. Ахлоқ нормалари ҳуқуқий нормалардан шу билан фарқланадики, улар давлат ва халқаро регламент ҳужжатларида қайд этилмаган. Ахлоқий меъёрлар бузилишининг ўзи билан бирга ҳуқуқий нормаларнинг ҳам бузилиши бир қатор нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда ахлоқий меъёрларнинг бузилиши ижтимоий танбеҳлар орқали жазоланади ва у турли кўринишларда содир бўлади: танқидий мулоҳаза, таъқиб қилиш, танбеҳ бериш, сўзини устидан чиқмаслик. Айрим ҳолатларда таъқибий қараш, ҳазиллашиб жилмайиш ёки ҳазил товушдаги ибора ҳам етарлича жазо сифатида кўринади. Ҳар қайси инсон, айниқса, раҳбар шахс ўз меҳнати, билим ва тажрибаси, ахлоқий фазилатлари билан эл-юрт орасида ишонч қозонмаса, аксинча, уларнинг кўз ўнгида обрўси, қадр-қимматини йўқотса, бундай одамнинг раҳбар лавозимида ўтиришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ[19]. Қачонки раҳбарнинг юраги ҳам, қўли ҳам тоза бўлса, тамадан, ғараздан йироқ бўлса унинг табиатида қатъиятлик билан вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковат уйғун бўлса, фақат шундагина у одамларнинг ғам-ташвишини ўз қалбидан ўтказишга қодир бўлади[20]. Этикет бугунги кунда ҳаммадан кўра мулоқот воситаси ва суҳбатга киришаётган, улар орасидаги алоқани йўлга қўйиш омили ҳисобланади. Бу жиҳатни ёрқин кузатган академик Д.С.Лихачев “барча яхши муносабатлар асосида биргина ташвиш – у ҳам бўлса инсон инсонга халақит бермасдан ҳамма нарсани биргаликда яхши ҳис этиши керак” деб ҳисоблайди[21]. Иш (хизмат) этикети ҳам худди ўша дунёвий ахлоқ меъёрларига асосланади. Машҳур тадқиқотчи И.Браим хизмат этикети ва дунёвий этикетнинг ўзаро боғлиқлигини қайд этиб, улар учун умумий бўлган ахлоқий меъёрларни ажратиб кўрсатади[22]: -инсонга нисбатан ҳурмат ифодаси бўлган хушмуомалалик. Хушмуомалада бўлиш инсонга яхшилик тилаш демакдир. Хушмуомалаликнинг моҳияти – хайрихоҳлик, боадаблик ёки ҳатто зиддиятли вазиятларда ҳам ўзни ҳамиша одоб-ахлоқ доирасида тута билишдир; -боадаблик-одоблилик - ҳаддан ошмаслик, уни ошириб юбориб кишини хафа қилиб қўйиш мумкин ёки қийин вазиятларда унга “ўз қиёфасини сақлаб қолиш”га имкон бермаслик мумкин; -камтарлик - ўз қадр-қиммати, билими, жамиятда тутган ўрни (мавқеи)ни баҳолашда вазмин бўлиш; -олижаноблик – ғаразсиз иш қилмоққа қодирлик, моддий ёки бошқа фойдани деб ўзни камситмаслик; -аниқлик – гап ва иш бирлиги, ишга доир ва дунёвий муносабатларда зиммага олинган мажбуриятларни бажаришда масъулият ва пухталик[23]. Инсонлар ўртасида лозим муносабатларни сақлаш ва зиддиятлардан қочишга интилиш ҳозирги замонда ҳаётнинг асосий тамойилларидан саналади. Ўз навбатида хушмуомалалик ва босиқликни сақлаган ҳолдагина ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиш мумкин. Шу сабабли бизни қуршаган кишилар томонидан ҳеч нарса хушмуомалалик ва мулойимликдек баланд қадрланмайди. Уйғониш даврининг буюк маърифатпарвар ўқувчиси Сервантеснинг кўп юз йиллар бурун айтган мана бу фикри ҳали ҳам эскирмаган: “ҳеч нарса бизга хушмуомалалик каби арзонга тушмайди ва унингдек баланд қадрланмайди (қиммат баҳоланмайди)”[24]. Ҳақиқатан, хушмуомалалик эзгу ишлар ичида энг муҳими ва энг қийин эришиладиган нарса эмасдир, эҳтимол. Масалан, қатъятли, адолатли, мард бўлиш анча қийин. Аммо хушмуомалалик кишилар ҳаётини қанчалик енгиллатишини, аксинча, қўполлик (дағаллик) ва сурбетлик, айниқса, бу салбий кўринишлар қўлида ҳокимияти бор кишилардан чиқса уни нечоғлик мураккаблаштириш ва ҳатто заҳарлашини эслаш жоиз. Амалдорнинг бошқа инсон шахсига дағал, кескин, ҳурматсизларча муносабатда бўлиши ҳаётда тез-тез учраб туради. Бунга сабаб шуки, ўринда давлат хизматчиси одоб-ахлоқ маданиятини етарлича баҳоламайди. Хушмуомалалик – бу инсон маданий муомаласи шакли, бундай инсон учун кишиларга ҳурмат кўрсатиш оддий мулоқот тарзига айланган. Бу бошқа кишиларга бўлган ҳурмат ҳиссидан, уларнинг манфаатлари билан ҳисоблаша билиш ва ҳар бир кишининг эътиборга ҳақ-ҳуқуқи борлигини эътироф этишдан келиб чиқадиган муомала маданиятининг оддий талабидир. Камтарлик, ўзига бино қўймаслик, такаббурлик, манманликдан холилик раҳбар ходимининг муҳим сифатларидан саналади. Ҳаддан ташқари ўзига ишониб кетиш, ўртоқларга ва бошқа кишиларга нисбатан тоқатсизликка (тоқат қилолмасликка) йўл қўйиб бўлмайди. Мансабдор ўзини ўзи баҳолай олиш, ўз-ўзини танқид қила билиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни тан олиш ва тузатиш каби сифатларга эга бўлмоғи лозим. Иш (хизмат, касб) этикасига оид кўплаб қўлланмаларда бошқа тамойиллар ҳақида ҳам гап борадики, уларга айниқса, хизмат муносабатлари соҳасидаги одоб-ахлоқ қоидалари асосланади. 1. Соғлом фикр: иш (касб) этикети меъёрлари соғлом фикрга зид бўлмаслиги лозим, соғлом фикр эса иш (касб) этикети умуман тартибни, уюшқоқликни сақлашга, вақтни иқтисод қилишга ва бошқа оқилона мақсадларга қаратилганлигини билдириб туради. 2. Эркинлик: шуни назарда тутадики, иш (касб) этикети қоида ва меъёрлари гарчи мавжуд бўлиб, астойдил бажарилаётган бўлса-да, шунга қарамай ҳар бир иш шеригининг эркин хоҳиш билдиришига, иш бўйича шерикларнинг танлов эркинлигига, томонлар ўртасидаги битимларни бажаришнинг усул ва услубларини танлаш эркинлигига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Эркинлик шунингдек, миллий ўзига хосликлар, маданий анъаналарнинг намоён бўлишига тоқатли муносабатни, эркин нуқтаи назарларга, турли иш позицияларига холисликни ҳам кўзда тутади. 3. Ахлоқийлик: иш (касб, хизмат) этикетини ташкил қиладиган меъёрлар, стандарт (андоза)лар, талаблар, тавсияларнинг бутун бир мажмуи. Ўз мазмун-моҳияти билан одобли, ахлоқли бўлишга мажбур, яъни иш этикети яхлит ва буткул эзгуликка йўналтирилган. 4. Қулайлик: иш (касб, хизмат) этикети меъёрлари иш бўйича шерикларнинг оёқ-қўлидаги тушов (кишан) ёки занжир эмас, улар ишбилармон кишиларни исканжада тутиб, шу тариқа ишга доир муносабатларга халақит бермаслиги, иқтисодиёт ривожига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ишли одам учун ҳамма нарса – хизмат хонасининг тархи (режаси)дан тортиб, унда жойлашган жиҳозларгача, иш кийимидан тортиб, тақдимот ўтказиш қоидаларию музокараларга қўйиладиган талабларгача қулай бўлиши лозим. Ушбу қулайликлар ишдаги муносабатларнинг барча иштирокчилари учун тенг даражада таъминланган бўлиши зарур. 5. Иқтисодлилик: ишга доир муносабатлар этикаси ўта қимматга тушмаслиги лозим; ишларда ахлоқнинг қиммат “нарх” да бўлиши ўз-ўзидан этикага тўғри келмайди, чунки бунинг харажати ташкилот фойдасидан ёки алоҳида ходимларнинг даромадидан чегириб қолинади. 6. Универсализм: бу шуни англатадики, иш этикетининг ҳар бир меъёри ёки тавсияси ишга доир ўзаро муносабатларнинг кўплаб томонларига йўналтирилган бўлишига ҳаракат қилиш лозим. 7. Самарадорлик: бу тамойилнинг моҳияти шундан иборатки, ишга доир муносабатлар стандартлари шартномаларнинг бажарилиш муддатини қисқартиришга, кўплаб миқдорда шартномалар тузишга (имзолашга), жамоада келишмовчиликлар (зиддиятлар) сонини камайтиришга ёрдам бериши лозим. Пировард натижада иш этикасидан фойдаланиш иқтисодий фойдали саналади. Юқорида қайд этилганидек, раҳбар ходим томонидан ахлоқий қоидаларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Таълим муассасасининг раҳбари– доимо зиёли инсонлар билан ишловчи шахс дегани. Шу нуқтаи назардан 2003 йил 7 октябрда сиёсий партия ташаббус гуруҳи аъзолари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, “Лўнда қилиб айтганда, халқ ғамини ейдиган, унинг ташвишларини юракдан ҳис этадиган, ўзини етакчи деб ҳисоблайдиган одам доимо ёниб туриши керак”[25]. Download 140.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling