Семинарлар Танловлар Фотогалерея Алоқа Каталог Журналист ахлоқи
Раҳбарларга эслатма ва тавсиялар
Download 140.24 Kb.
|
бошкарув психологияси
Раҳбарларга эслатма ва тавсиялар:
Жамоага топшириқ беринг, уни тушунтиринг ва доимий назорат қилинг. Ишни режалаштиринг, унинг бажарилишини белгиланг ва вазифалар тақсимотини ишлаб чиқинг. Ҳар бир ходим олдига аниқ мақсад қўйинг, бир йилда камида бир марта ходимлар билан амалга оширилган ишларни муҳокама қилинг. Ходимлар билан маслаҳатлашган ҳолда тўғри қарор қабул қилинг. Қаерда ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик бўлса, ходимларни рағбатлантиринг, йиғилишларда шахсан иштирок этинг. Жамоанинг фаровонлиги ҳақида қайғуринг, ҳар бир ходим хизмат вазифаларини бажаришини кузатинг, шикоятларга эътиборли бўлинг. Ўзингизга жуда ҳам ишониб юборманг ва ортиқча баҳо берманг. Ҳеч қачон «Менинг фикрим энг тўғри фикр» деган хулосага келманг, бошқалар фикрини диққат билан тингланг ва инобатга олинг. Иш жараёнини текширинг ва умумий назорат қилинг, ютуқ ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқаринг, ходимлар аҳволидан хабардор бўлинг, уларни тингланг, зарурият бўлса мақтанг. Жамоада ижобий анъаналарни шакллантиринг, ҳар бир вазият (ҳолат, жараён)нинг ижобий ва салбий томонини ўрганинг. Берилган ваъдаларни бажаринг. Агар уддасидан чиқмасангиз ўзингизни оқламанг, янги муҳлат белгиланг, кеч бўлса ҳам уни амалга оширинг. Самарали бошқариш учун бўйсунишни ҳам билиш керак. Иш бошқарувида учта нарсага амал қилинг: аччиқланманг, ҳар қандай вазиятда ўзингизни йўқотманг, майда-чуйда нарсалар билан ўралашиб, қимматли вақтни йўқотманг. ХУЛОСА Мулоқот икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасида билиш ёки баҳолаш тарзидаги ахборот алмашишда намоён бўлувчи ўзаро таъсирдир. Мулоқотнинг ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва фаолият кўрсатиш жараёнида одамларни бирлаштирадиган умумий нарса ишлаб чиқариш тарзида тушунилиши ана шу умумий нарса аввало мулоқот воситаси сифатидаги тилдан иборат эканлигини билдиради. Тил мулоқотга киришувчилар ўртасида алоқа боғланишини таъминлайди. Уни бу мақсад учун танланган сўзлар моҳиятига кўра кодлаштирган ҳолда ахборотни маълум қилаётган киши ҳам, бу моҳиятнинг кодини очган, яъни унинг маъносини ошкор этган ва ана шу ахборот асосида ўз хулқ - атворини ўзгартирган ҳолда бу ахборотни қабул қилаётган киши ҳам тушунади. Бошқарувда мулоқотнинг роли жуда ҳам катта бўлиб, у самарали бошқарувни таъминлаб беради. Аммо самарали бошқарувни амалга ошириш учун фақатгина мулоқотнинг ўзигина етарли эмас. Унга самарали бошқарувни амалга оширишга халақит берувчи шахс хислатларини ҳам киритиш мумкин. Бошқарув соҳасидаги олимлар М.Вудкок ва Д.Фрэнсислар менежерлар фаолиятини ўрганиб, қуйидаги ички тўсиқлар менежер фаолияти самарасини пасайтиради, деб ҳисоблайдилар[26]: Download 140.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling