Senior teacher, chirchik higher tank commanding engineering school
Download 153 Kb.
|
Maqola tarjimaga
Conclusion
Шундай қилиб, талабаларга ўқув-медиа маълумотлар негизида медиатаълим бериш модели ўз ичига юқорида саналган медиатаълим концепциялари методологик асос бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги дунё медиатаълими соҳаси сезиларли ривожланиш босқичида турибди. Шу нарса тушунарлики, бугунги кунда медиа назариялар асосида ишлаб чиқилган фақат муайян коцептула ёндашувлар ва йўналишлар шаклланган ҳимояловчи (инъекцион), аудитория эҳтиёжларини қаноатлантириш назарияси, амалий, танқидий фикрлашни равнақ топтириш назарияси, идеологик, семиотик, культурологик, эстетик (бадиий). Медиатаълим бериш тўғрисидаги илмий-амалий тасаввурлар эволюцияси турли мамлакатлар олимларининг позициялари, нуқтаий назарлари тобора яқинлаша борганини кўрсатмоқда. Турфа мамлакатларда медиатаълим беришнинг концептуал асосида бўлиб медианинг эстетик, амалий, культурологик, семиотик назарияси, аудитория эҳтиёжларини қаноатлантириш назарияси ҳисобланади. Медиатаълим соҳасида устувор йўналиш медиаматнларга нисбатан аудиториянинг танқидий фикрлашини шакллантириш бўлиши шарт деб ҳисобловчи медиапедагоглар сони ошиб бормоқда. Медиапедагоглар медиатаълим беришнинг муҳим мақсадларини қуйидагича изоҳлайди: медиаматнлар талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, касбий-танқидий тафаккурини ривожлантириш; аудиториянинг медиасаводхонлигини ривожлантириш, ижодий қобилиятларни, ташаббускорликни, касбий-танқидий фикрлашни, медиаматнларни мустақил аргументли муҳокама қила олиш кўникмасини, кенг аудиториянинг идрок этиш ва дунё қараши шаклланишига самарали таъсирни ривожлантириш ва шунга ўхшаган; аудиториянинг медиа қандай ишлаши, турли медиаматнларни яратиш ва тарқатиш технологиялари тушуна олиши, медиа билан ўзаро таъсир маданиятини шакллантири, турли кўринишдаги ахборотни идрок эта олиш маҳоратини камолга етказиш, медиа ёрдамида ўз фикрини ифодалашнинг хилма-хил шаклларига ўқитиш, медиа маданият таълими чоғида хавфли стереотипларга қарши туриш ва бошқалар. Медиатаълим беришнинг устувор мақсадларига мувофиқ методик ечими умумий позицияларга эга бўлган қуйидаги вазифалар таърифланади: медиа функция кўрсатишининг назарий асосларини ўрганиш, ўқув жараёнида медиа ахборотидан фойдаланиш, медиатаълим бериш технологияларини ўқув курсининг мажбурий фанларлар билан интеграциялаш ва шу кабилар. Download 153 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling