Senior teacher, chirchik higher tank commanding engineering school


Download 153 Kb.
bet2/5
Sana28.12.2022
Hajmi153 Kb.
#1023011
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maqola tarjimaga

Experiment
Айни пайтда дунёда медиатаълим беришнинг ягона ва тўлиқ шакллантирилган назарий концепцияси мавжуд эмас. Лекин, асосий назарий ёндашувларни шартли равишда ажратиб кўрсатишимиз мумкин [70, 5-б; 70, 149-158-бетлар]:
1. Медиатаълим беришнинг “инъекцион” назарияси – медианинг “инъекцион” назариясига асосланади (Инъекцион назария (Hypodermic needle theory)- у оммавий ахборот воситаларининг маънавий, маданий, географик ва бошқа хусусиятларига эътибор бермасдан аудиторияга тўғридан-тўғри таъсирини аниқлаш) – медиаматн асосан моҳиятини тушунмайдиган пассив истеъмолчилар оммасидан иборат аудиторияга ўз салбий таъсирини ўтказади. Шундай экан, медиатаълим беришнинг асосий вазифаси медиага ҳаддан ташқари берилишнинг салбий эффектини камайтиришдир. Педагоглар эса талабаларга реал воқелик ва медиа ўртасидаги фарқни, шу билан бирга медианинг касбий фаолиятга салбий таъсирларини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтиради.
2. Медиатаълим бериш назарияси аудитория “эҳтиёжларини қондириш” манбаи сифатида - медиа соҳасининг назарий асоси бўлиб “эҳтиёж ва қониқиш назарияси” ҳисобланади: медианинг аудиторияга таъсири чегараланган бўлиб талабалар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, медиаматнни мустақил танлаш ва баҳолаш имконига эга. Медиатаълимдан асосий мақсад – талабаларга медиадан ўз касбий фаолиятига мос ҳолда фойдалана олишларига ёрдам беришдир.
3. Медианинг “амалий” назарияси. Назариянинг асоси – медиа соҳасида “эҳтиёж ва қониқиш”нинг мослаштирилган назарияси, яъни медиатехника жабҳасидаги қизиқишни қаноатлантириш (касбий фаолиятда кино/видео тасвир олишга ва бошқаларга ўргатиш). Ушбу ёндашув доирасида медианинг аудиторияга таъсири чекланган, аммо медиатаълим беришнинг асосий мақсади талабаларни медиажиҳозларнинг техник қурилмасини батафсил ўрганиши ҳамда техник жиҳозлардан самарали фойдаланиши орқали касбий-амалий кўникмасини шакллантириш ҳисобланади.
4. Касбий-танқидий ёндашувни ривожлантириш назарияси. Мазкур назариянинг асоси медиа талабалар орасида ижтимоий қадриятлар ва ахлоқ моделларини тарқатиш воситаси сифатида қаралади. Медиатаълим беришнинг асосий мақсади – талабаларни медианинг манипулятив таъсиридан ҳимоя қилиш, ҳозирги демократик жамиятнинг ахборот оқимига нисбатан мўлжални олишга ўргатиш [95, 162-б]. Медианинг манипулятив имкониятлари ҳақида етарли билимларга эга бўлмаган, олинаётган ахборотни тўлақонли тушуниш ва таҳлил қилиш маҳорати бўлмаган талаба келажакдаги ўз касбий фаолиятини олиб боришида медианинг хуружларига қарши тура олмайди.
5. Мафкуравий назария. Медиа – қайсидир бир ижтимоий синфнинг манфаатларига мослаб жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга қодир. Ўсиб келаётган ёш авлод медиа ёрдамида таъсир ўтказиш учун энг мақбул аудитория ҳисобланади. Медиатаълимнинг мақсади – аудиторияда оммавий коммуникация тизимини ўзгартиришга истакни юзага чиқариш, рағбатлантириш, ёки аудиторияда мавжуд медиа тизими дунёдаги энг яхшиси экани ҳақидаги мутлақ фикрни қарор топтириш. Ҳозирги давр медиатаълимида мазкур назария трансформацияланиб, ўзгаришга юз тутди, синфий приоритетлар ўрнига, биринчи ўринга медиаахборотлаштиришга миллий ва ижтимоий-сиёсий ёндашувлар чиқди.
6. Медиатаълимнинг семиотик назарияси. Медиаматнларнинг кўп маъноли белгили тавсифи аудитория, айниқса талабалар томонидан тўлақонли, жиддий қабул қилинмайди. Медиатаълимнинг бош мақсади медиаматн кодлари ва “грамматикаси”ни ўрганиш асносида медиаматнларни тўғри тушуниб касбий фаолиятида фойдаланишга ўргатишдан иборат.
7. Медиатаълимнинг маданиятшунослик назарияси. Назарий асос сифатида медианинг маданиятшунослик назарияси олинади – медиа медиаматнларни қандай талқин этиш ҳамда интерпретация қилишни назарда тутади. Медиа аудиториянинг идроки ва касбий билимларини қандай бойита олишини тушунишда талабаларга ёрдам кўрсатиши медиатаълимнинг асосий мақсад экани аён бўлади.
8. Медиатаълим беришнинг эстетик (бадиий) назарияси. Бунда ҳам медианинг маданиятшунослик назарияси асос сифатида гавдаланади.
Инглиз тилини ўқитишда медиатаълимнинг бош мақсади эса медиаахборот бадиий аспекти асосий қонунлари ва тилини тушунишда, бадиий медиаматнларни эстетик қабул қилиш, уларни таҳлил этиш қобилиятини касбий фаолият нуқтаи-назардан ривожлантиришда талабаларга кўмак кўрсатишдан иборат.
Инглиз тилини ўқитишда медиатаълим беришнинг юқорида номлари зикр этилгани назарияларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Медиатаълим беришнинг “инъекцион” назарияси асосий эътиборни медианинг салбий таъсирларига, шунингдек, зўравонликнинг салбий таъсири муаммоларига қаратишга ундайди. Бунда медиа комикслар, реклама, ишончсиз маълумот тарқатувчи матбуот мисолида “маданий деградация агенти” сифатида кўзга ташланади.
2. Кўплаб назарий ёндашувларда “касбий-танқидий тафаккурни ривожлантириш” назарияси билан ўхшаш жиҳатларни топиш мумкин:
- медиатаълим беришнинг мафкуравий, идеологик назарияси “касбий-танқидий тафаккурни ривожлантириш” назариясида бўлгани каби бирор бир медиамаълумот кимнинг манфаатларига жавоб бериши ва у қайси касбий фаолиятга алоқадорлигини табақалаштиришга асосланган;
- медиатаълимнинг семиотик ва “касбий-танқидий тафаккурни шакллантириш” назарияси медианинг манипулятив имкониятларини ҳамда медиаматнларни таҳлил қилишдаги касбий-танқидий ёндашувлар ўртасида бевосита уйғунлик кузатилади;
- медиатаълимнинг маданиятшунослик назарияси билан ўхшатишлик педагоглар вазифасига кириб, у орқали талабалар медиаматнларни баҳолашга ва ўзлаштириш қилишга ўргатилади.
3. Аксарият назарияларда марказий ўрин таълим олувчиларга ажратилиб, бу эса талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг замонавий ёндашувларига мос келади.
4. Медиатаълим концепцияларида ҳам умуман олганда медиа имкониятларидан фойдаланишга таълим берувчи, тарбияловчи ва ижодий ёндашувлар эътиборга олинади. Ушбу ёндашувларни рўёбга чиқаришда педагоглар ўқув фаолиятлари жараёнида турли усулларни татбиқ этадилар [71, 65-б]:

  • дескриптив усул (иштирок этувчилар ва воқеа-ҳодисларни қайд этган ҳолда умумий мазмунни қайта сўзлаб бериш),

  • шахсга боғлиқ бўлган усул (медиаматн билан боғлиқ эмоциялар, муносабатлар, хотираларни тасвирлаш),

  • таҳлил усули (медиаматн тили, тузилиши, турли нуқтаи назарларни таҳлил қилиш),

  • таснифлаш усули (тарихийлик контекстида асарнинг ўрни),

  • тушунтириш, изоҳлаш усули (медиа матн ҳақидаги фикр, муҳокамаларни шакллантириш),

  • баҳолаш усули (муайян мезонлар, критериялар асосида медиаматннинг яхши ва устун томонлари тўғрисида хотима, хулосаларни ифода этиш).

Инглиз тилини ўқитишда медиатаълимни интеграциялаш натижасида қуйидаги ҳаракатлар юзага чиқиши лозим: медиатаълим асосида эгалланган билимларга касбий-танқидий ёндашиш; ахборотни талқин қилиш, айнан қайси касбий фаолиятга йўналтирилганини, ахборотдан кўзланган мақсадни тушуниш, ахборотга нисбатан ўз шахсий позицияни ўрнатиш, турли манбалардан талаб қилинаётган ахборотни излаш; ахборотни маълум белгиларига кўра тизимлаштириш; визуал ахборотни вербал белгили тизимга ўгира олиш ва аксинча; коммуникатив ўзаро таъсир ва айниқса аудитория мақсадидан келиб чиқиб ахборотни трансформация қилиш, унинг ҳажмини, шаклини, белгили тизимини, ташувчисини ва бошқаларни ўзгартира олишга қодирлик; шахсий қарашларини далиллар асосида ҳимоя қилиш, қўлга киритилаётган ахборотдаги хатоларни топиш ва уларни тузатиш бўйича таклифлар киритиш кўникмаси; муқобил нуқтаи назарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳар бирини ёқловчи ёки рад этувчи асосланган аргументларини баён қилиш; ахборот хабарлари ўртасида ассоциатив ва амалий мақсадга мўлжалланган алоқаларни ўрнатиш; хабардаги энг муҳим жиҳатни ажратиб кўрсата билиш ва бошқалар.

Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling