Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


Download 290.5 Kb.
bet9/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

СУБРОГАЦИЯ

  1. Суғурта билан қопланган зарар учун айбдор шахсга нисбатан Суғурта қилдирувчининг талаб этиш ҳуқуқи суғурта тўловини тўлаган Суғурталовчига тўлов миқдорида ўтади.

Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Суғурталовчига барча ҳужжат ва исбот-далилларни, ҳамда Суғурталовчи унга ўтган талаб этиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча маълумотларни бериши шарт.

    1. Агар Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Суғурталовчи қоплаб берган зарар учун айбдор шахсга нисбатан талаб этиш ҳуқуқидан воз кечса, ёки Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи айби билан ушбу ҳуқуқни амалга ошириш имконияти бўлмаса, Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш мажбуриятидан тўлиқ ёки тегишли қисмидан озод этилади ва ортиқча тўланган товон миқдорини қайтаришни талаб этишга ҳақли.

  1. шартномани бекор қилиш ва тугатиш

    1. Мазкур Шартнома унинг исталган тарафининг ёзма аризаси асосида, ушбу Шартномани бекор қилиш санасидан аввал камида 3 (уч) кун аввал хабар бериш шарти билан, исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.

    2. Суғурталовчи ўз мажбуриятларини бузганлиги муносабати билан Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилган тақдирда, тўланган суғурта мукофоти тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.

    3. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчининг талабига кўра суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, асл тўланган суғурта мукофотидан унинг 25% ҳамда суғурта хизмати кўрсатилган кунлар эвазига мукофот мутаносиб равишда ушланиб қолинади, ва шундан кейин қолдиқ суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчига қайтарилади.

    4. Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи ўз мажбуриятларини бузганлиги муносабати билан Суғурталовчи ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилган тақдирда, тўланган суғурта мукофоти қайтарилмайди.

    5. Ушбу шартнома қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

а) амал қилиш муддати тамом бўлганда;
б) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажариб бўлганда;
в) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
11.6. Агар мазкур Шартнома амал қилиши муддати давомида суғута ҳодисаси вужудга келган бўлиб, Суғурталовчи суғурта товонини тўлаган бўлса, шартнома муддатидан илгари тугатилган тақдирда суғурта мукофоти қайтарилмайди.
11.7. Суғурта қилдирувчи бошқа суғурта Шартномасини тузиши муносабати билан мазкур Шартнома унинг ташаббуси бўйича бекор қилинганда, Суғурталовчи ва Суғурта қилдирувчи ўзаро талабларини ҳисоб-китоб қилишга ҳақли.


  1. Download 290.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling