2.13. Зилзила – ер ости қимирлаши ва ернинг устки қатлами тебраниши билан кузатиладиган ер қарида доимий содир бўладиган табиий жараёнлар натижаси;
2.14. Бўрон (довул) - тезлиги 15 м/с дан ортиқ бўлган қаттиқ шамол. Тезлиги 15,3 дан 29 м/с гача бўлган шамол бўрон ҳисобланади, 32 м/с дан ортиғи – довул. Шамол тезлиги ўн икки балли шкала бўйича ўлчанади (Бофорт шкаласи);
2.15. Чақмоқ уриши – Ер ва булутлар ўртасида қаттиқ электр разрядлар оқибатида вужудга келадиган табиий офат. Ерга етиб, чақмоқ ёнғин ва бузилишларга олиб келади. Мулк чақмоқ уриши натижасида шикастланса ёки йўқ бўлса, суғурта товони барча вазиятларда тўланади;
2.16. Сув тошқини – қорлар (музлар) шиддатли эриши, жала, дарё ўзанида битта жойда муз тўпланиб қолиши, қаттиқ шамол оқибатида денгиздан (кўлда) сув келиши ёки гидротехник қурилма бузилиши оқибатида катта майдонни сув бостириши;
2.17. Жала – қисқа муддатли, йирик томчили шиддатли ёмғир, унда гидрометереологик хизмати томонидан ишлатиладиган махсус жадвалга мувофиқ маълум миқдорда ёғингарчилик тушади;
2.18. Ўпирилиш – шамол таъсири ёки юзаки ва ер ости сувлар таъсири, ёғингарчилик, қирғоқ ювилиши ва оғирлик кучи таъсири ёки зилзила оқибатида тоқ жисмлари, дарё ва денгиз қирғоқларининг маълум майдонлари бирдан узилиш ва ағдарилиши;
2.18. Ер силжиши – ер, тоғ жисмлари ўз оғирлиги кучи таъсири остида аста секин қийлик бўйича силжиши;
2.19. Ер ости сувлар таъсири – тупроқ ортикча намланиши оқибатида ер ости сувлари юзага чиқиши натижасида суғурталанган мулк шикастланиши;
2.20. Сел – тоғ қияликларида, аксарият ҳолда дарё ўзанларида жала ёки муз ва қор шиддатли эриши оқибатида вужудга келадиган лойли, лой-тошли ва лой-қумли оқимлар;
2.21. Дўл – йилнинг иссиқ вақтида диаметри 3 мм дан 15 см гача қалин муз парчалари кўринишида тушадиган атмосфера ёғингарчилиги;
2.22. Портлаш – портловчи модда ёки осон алангаланадиган модданинг ҳолати бирдан ўзгариши оқибатида қувват ўта тез ажралиб чиқиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |